Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бош ҳакамнинг қўпол хатоси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

ёхуд “Қизилқум”нинг навбатдаги мағлубияти ҳақида
Аслида бу ҳақда аввалроқ ёзсак ҳам бўларди. Аммо олий лига жамоалари ўн олтинчи тур учрашувларини якунлагач, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси “Сўғдиёна” — “Қизилқум” учрашуви хусусида бирорта қарорни расман эълон қилармикин, деган ниятда эдик. Афсуски, ҳозирча жимжитлик ва сукунат...

Бу йилги мавсумни беқарор ўйинлар билан бошлаган “Қизилқум” жамоаси ҳамон чемпионат жадвалида сўнгги поғонани банд этиб турибди. Клуб раҳбарияти бунга бефарқ қараб туришгани йўқ, албатта. Аввалига мавсумни омадсиз бошлаган жамоада бош мураббий Равшан Ҳайдаров истеъфога чиқарилган  бўлса, унинг ўрнида иш бошлаган Рустам Забиров қўл остида ҳам зарафшонликлар деярли ижобий натижани қўлга кирита олмадилар. Натижада биринчи даврадан сўнг, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга оширилди. Таркиб ҳам мос равишда иккинчи даврани деярли тўлиқ ўзгарган ҳолда бошлади.

Тўғри, жамоа аъзолари танаффусдан сўнг ўтган уч учрашувнинг барчасида мағлубиятга учради. Аввалига Самарқандда “Динамо”, Навоийда “Насаф”га бир хил — 0:1  ҳисобида имконият берилди. Лекин бу “Қизилқум” ўта кучсизлигини англатмайди. Кончилар уй учрашувларини вилоят марказида ўтказа бошлагач, Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионига мухлислар ташрифи сезиларли даражада ортди. Жамоа аъзоларининг ўйинга бўлган иштиёқи ошди, ғалабага чанқоқлик ва интилиш руҳи пайдо бўлди. Фақат жамоанинг қисқа фурсат ичида шакллантирилганлиги, ўйинчиларда жамоавий хатти-ҳаракатларнинг ҳали тўла шаклланиб улгурмаганлиги аксарият вазиятларда уларни омадсизлик кўчасига олиб кирмоқда, холос.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши кечган охирги ўйинга ҳам Юрий Лукин шогирдлари кўтаринки кайфиятда йўл олишди. Жамоа аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун Навоийдан юзга яқин ишқибоз Зоминга ташриф буюрганлиги ҳам мухлисларда “Қизилқум”нинг эртанги кунига катта ишонч борлигига ишорадир.

“Сўғдиёна” билан кечган учрашувни зарафшонликлар ҳужумкор ва уюшқоқлик билан бошладилар. Фақат ўйинни бошқариб борган ҳакам Мурод Муҳаммедовнинг қўпол хатолари якунда яна бир бор “Қизилқум” жамоаси аъзоларини майдонни бош эгик ҳолда тарк этишларига сабабчи бўлганлиги ачинарлидир. Учрашув дебютидаёқ айрим мутахассислар томонидан келажагига катта ишонч билдирилаётган М.Муҳаммедов меҳмонларни ўз жарима майдончаларида ўйин қоидасини бузган деб топди ва уларни пенальти билан жазолашга қарор қилди. Имкониятдан мезбонлар вакили самарали фойдаланди ва учрашувда ҳисоб очилди. Ҳакамнинг бу қарори зарафшонликлар кайфияти ва руҳиятига салбий таъсир қилди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳам аксарият айрим вазиятларда Муҳаммедовнинг мезбонлар фойдасига қарорлар қабул қилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Маълумотларга қараганда, учрашув бош ҳаками пойтахт вилояти вакили Мурод Муҳаммедов (икки йилдирки, ПФЛ томонидан ҳакамларга қўйилаётган баҳолар оммага ошкор этилмаяпти. — муаллифдан)га ўйиндан сўнг, назоратчи Игорь Нехочин томонидан “қониқарсиз” баҳо қўйилган.

Бу баҳо мутахассиснинг муносиб эътирофи бўлган бўлса-да, энди ўйин натижасини ўзгартириб бўлмаслиги ойдек равшан. Шундоқ ҳам кучлилар қаторида ўз мавқеини сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси учун бош ҳакамнинг қарори қанчалик адолатсизлик бўлганлигини фақатгина жамоа аъзолари ва мухлисларигина ҳис қилиши шубҳасиз. Чунки, турдан турга кучайиб, ўз ўйинини топиб бораётган зарафшонликлар учун ҳар бир очко сув ҳамда ҳаводек зарур. Айниқса, иккинчи даврадаги илк очко ва ғалабанинг аҳамияти беқиёсдир.

Хўш, ПФЛ  “истиқболи порлоқ ҳакам”лардан бири бўлиши кутилаётган Мурод Муҳаммедовга нисбатан қандай чора кўраркин?! Баҳолар эълон қилинмаган тақдирда ҳам ҳеч бўлмаса, ПФЛнинг бу ҳақда қарори эълон қилинишидан “Қизилқум” жамоаси аъзолари ва кўпсонли мухлислари барибир умидвор бўлишга ҳақлилар, албатта.

Олдинда эса “Қизилқум”ни янада муҳим ва жиддий учрашувлар кутмоқда. Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи, 26 август куни навбатдаги турда чемпионат карвонбошиси — пойтахт темирйўлчилари Навоийда меҳмон бўлишади. Сўнгра ўн саккизинчи турда “Қизилқум” Тошкентга сафар қилади ва “Пахтакор”га қарши майдонга тушади.

Биз эса умид қилишга одатланганмиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, “Қизилқум” футболчиларининг ғалабасига ишонамиз. Чунки зарафшонликларнинг бошқа йўли ҳам, чоралари ҳам йўқ. Фақат Мурод Муҳамедовга ўхшаган ҳакамлар қолган ўйинларда майдонда борликларини атрофдагиларга сездириб қўйишмаса бўлгани. Ахир моҳир ва профессионал ҳакамлар бутун учрашув давомида ўзларининг бор-йўқликларини ҳеч кимга сездирмасликларини намоён этишга одатланишган...

Мухлислар “Қизилқум” футболчиларига ишонишади. Умид қиламизки, улар ҳали албатта ўз сўзларини айтишади...

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Олий лига, 16-тур учрашуви
17 август, шанба
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Зарафшон) – 2:1. 2341 томошабин
Ҳакамлар: М. Муҳаммедов (Тошкент вилояти), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
«Сўғдиёна»: 1.Александр Меленчук, 2.Жаводулло Иброҳимов (41.Аюбхон Нўъмонов, 76), 5.Илёс Қурбонов (7.Расул Ҳайитов, 89), 6.Мурод Тошматов, 10.Зафар Нарзиқулов, 14.Ренат Байрамов, 18.Суҳроб Бердиев, 19.Сирож Ҳамроев, 22. Ориф Мамажонов, 23. Бобир Қосимов (42.Маъруф Муродов, 41), 24.Элёр Орипов.
Захирадагилар: 16.Ширинбой Абдуллаев, 4. Асилжон Бегимқулов, 17. Санжар Рашидов, 21. Акмал Абдураҳмонов.
«Қизилқум»: 1. Эркин Жабборов, 14. Файзулло Қамбаров, 23. Сарвар Холматов, 43. Акмал Холиқов, 48. Шерзод Файзуллаев (57. Исроил Эргашев, 74), 50. Элдор Бойматов, 53. Хуршид Йулдошев (44. Алишер Холиқов, 46), 54. Асқар Муҳитдинов, 58. Акмал Рустамов, 90. Зафар Тўраев (51. Бобур Искандаров, 59), 11. Наврўз Алимов
Захирадагилар: 55. Артём Макосин, 6. Фаррух Ҳайдаров, 47. Жамшид Шоҳназаров, 87. Руслан Санаев.
Голлар: Р. Байрамов (8, пенальти), М. Тошматов (62), — Э. Орипов (30, автогол).
Огоҳлантиришлар: С. Ҳамроев (85) – А. Муҳитдинов (7), Ф. Қамбаров (63), С. Холматов (72), Б. Искандаров (79).
Энг яхши ўйинчилар: М. Тошматов - Н. Алимов.

“Қизилқум” ФК Матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:07, 20.08.2013. Ўқилди: 6821 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик