Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 44
2 ОКМК 19 35
3 Сўғдиёна 19 32
4 Пахтакор 19 29
5 Нефтчи 19 28
6 Навбаҳор 18 26
7 Сурхон 19 25
8 Динамо 18 23
9 Олимпик 19 21
10 Андижон 19 20
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 19 18
14 Металлург 19 14

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Нефтчи 2-2 Қизилқум
19-тур Локомотив 0-1 Навбаҳор
19-тур Сўғдиёна 1-1 Андижон
19-тур Металлург 3-2 Пахтакор
19-тур Олимпик 0-3 Динамо
19-тур Сурхон 0-1 Бунёдкор
19-тур Насаф 2-0 ОКМК

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4476 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Моуриньо: «УЕФА доимо менга қарши чиқиб келган»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг тахмин қилишича, УЕФА доимо унга қарши чиқиб келган. Унинг фикрича, швециялик рефери Юнас Эрикссон "Бавария"га қарши Европа Суперкубогининг 85-дақиқасида Рамиресни майдондан четлатиб, ўйинни "ўлдирган". Лекин Моуриньо бундай адолатсизликка қарши кўника олмаслигини  таъкидлади.

"Менинг УЕФА билан қарама-қаршилигим жуда-жуда олисга бориб тақалади. УЕФА тасарруфи остидаги мусобақаларда 10 киши бўлиб ўйнаш бўйича менда фантастик тажриба бор. Шунинг учун бундай фикрга келиш учун ҳуқуқим бор. Мен футболчиларга жуда ва жуда чарчаган пайтда 10 киши бўлиб ўйнаб, ҳужум қилишни ҳам ўргатишим мумкин. Учрашув сўнгида ўйинчилар бутунлай ҳолдан тойганди, улар борларини бериб бўлишганди. Ўн киши бўлиб ўйнаш тажрибаси бизга қўл келди".

"Четлатиш? Футбол ичида юрган кишилар битта қоидани яхши билишади: футбол эҳтиросини. Агар сен футболни севсанг, бунга ўхшаш ҳолатлар учун ўйинни "ўлдирмайсан". Сен финални "ўлдирмайсан". Менинг олдимда юз берган ҳолатда Данте ўзининг биринчи сариқ карточкасини олиш керак эди, аммо бу нарса рўй бермади", дейди Моуриньо.

"Агар яхши инглиз ҳаками бўлганида у Рамиресга айтган бўларди: "Менга қара, ҳеч кимга жароҳат етказма, бундай ҳолатни бошқа такрорлама". Ёки "Бавария" футболчиларига айтган бўларди: "Ётиб олманглар. Бундай тарзда провокация қилманглар. Ҳалол ўйнанглар". Агар қоидаларга қатъий бўйсунадиган бўлсак, ҳа, бу иккинчи сариқ карточка. Лекин ҳар сафар бундай қилиш шартмас. Лекин бу мен учун янгилик эмас", дейди "Челси" бош мураббийи.

"Мен "Барса"га қарши икки ёки уч марта ўн киши бўлиб ўйнаганман. Мен "Интер"да ишлаганимда, Чемпионлар лигасининг ярим финалида деярли бир соат давомида "Барселона"га қарши 10 киши бўлиб ўйнаганмиз. "Реал"га ўтганимдан кейин ҳам Чемпионлар лигасининг ярим финалида ўн киши бўлиб ўйнадик. Ҳозир эса мен "Челси"га қайтдим ва Суперкубок финалида яна ўн киши бўлиб ўйнадик. Воқеаларни таҳлил қилинг ва хулоса қилинг. Шунчаки менинг омадим келмаяпти", Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.

Манба: www.fapl.ru
Киритилди: 12:20, 31.08.2013. Ўқилди: 9352 марта. Фикрлар: 67 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 So‘g‘diyona Lupche Doriev 9
2 Paxtakor Dragan Cheran 7
3 So‘g‘diyona Shohrux Abdurahmonov 6
4 Nasaf Zoran Marushich 5
5 Paxtakor Dostonbek Hamdamov 5
6 Nasaf Bobir Abdixoliqov 4
7 Olimpik Ibrohim Ibragimov 4
8 OKMK Xurshid G‘iyosov 4
9 Surxon Jahongir Abdusalomov 4
10 Qizilqum Akaki Shulaya 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.