Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳодир Тошмуҳаммедов: «Футбол техникасисиз тактика бўлмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган 22 йил давомида юртимизда футбол соҳасига, хусусан, болалар футболига жуда катта эътибор қаратилди. Бунинг натижаси ўлароқ, республикамизнинг кўпгина жойларида футбол мактаблари ташкил этилиб, болажонлар ихтиёрига топширилмоқда. Шубҳа йўқки, сўнгги йилларда энг катта эътибор “Бунёдкор” футбол академиясига қаратилди. Академияда футбол сирларини ўргатиш учун барча шарт-шароит аъло даражада ташкиллаштирилган. Ўз навбатида академияда юқори савиядаги мутахассислар фаолият юритишади. Бугунги суҳбатимиз академиянинг 1998 йилда туғилган болаларидан иборат жамоасига устозлик қиладиган Баҳодир Тошмуҳаммедов билан бўлади.    

-Баҳодир ака, мураббийлик соҳасига қадам ташлашингиз қандай кечган?
- 1972 йил ҳозирги Тошкент давлат техника университетини тамомлагач, 8 йил давомида ўз соҳам бўйича фаолият юритдим. Отам – Исоқжон ака Тошмуҳаммедов футбол мураббийи бўлган. Ота касбми ёхуд футболга меҳрим устунлик қилибми, 1982 йилда Республика олимпия заҳиралари коллежига мураббий сифатида ишга жойлашдим. Сўнгра “Чилонзор”, “Дўстлик”, “Пахтакор” клублари ҳамда Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида мураббий, катта мураббий лавозимларида ишладим. 2011 йилда “Бунёдкор” футбол академиясига таклиф этилдим.

-Қўл остингизда қанча бола футбол сирларини ўрганишади?
- Ҳозир академияда 1998 йилда туғилган болаларга мураббийлик қиламан. Қўл остимда 40 та бола шуғулланади. Бироқ кўрикка келган болалар ҳисобига бу кўрсатгич ҳар куни 48-50 тани ташкил этади. Машғулот жараёнини икки – асосий таркиб ва ўринбосарлардан иборат гуруҳларга  бўлган ҳолда олиб борамиз. Бунда албатта асосий таркибни танлаб олиш бирмунча қийинчилик туғдиради. Нега десангиз, ҳар бир ўйинчи ўзига хос истеъдод соҳиби. Шундай бўлса-да, асосий таркибга жисмоний ва руҳий жиҳатдан ўйинга тайёр бўлган болаларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз.  Ҳозирда жамоамиздан 3 киши: Ходжаев Акром, Мадраҳимов Сардор, Жумаев Маъруф Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ихтиёрига чақирилган. Бу албатта қувонарли ҳолат. Негаки, ҳар бир мураббий учун ўз шогирдининг терма жамоа йиғинларига жалб қилиниши – бу меҳнатингиз ўз қадрини топганлигининг яққол намунасидир.

-Сизнинг-ча,  футболчи учун руҳий ва жисмоний тайёргарликнинг ўрни қай даражада?
- Сиз тилга олган бу икки жиҳат футболчи учун ҳам, жамоа учун ҳам энг муҳим ва энг керакли тушунчалардир. Жисмоний тайёргарлик ўз-ўзидан маълум, футболда тезкорлик ғалаба кафолатларидан бири саналади. Шу билан бир қаторда руҳий тайёргарликнинг ўз ўрнида бўлиши ҳам зарурдир. Футболчи қачон яхши ўйнайди? Қачон ўзини кўрсата олади? Қачонки, унда руҳий барқарорлик бўлса, ўйинга руҳий жиҳатдан тайёр бўлсагина… Биз ҳам жамоа руҳий ҳолатини бир маромда юқори тутиб туриш учун керак бўлса, ҳар битта бола билан индивидуал тарзда шуғулланамиз.

-Мураббий-психолог тушунчасига қандай қарайсиз?
- Менимча, ҳар бир мураббий бу каби сифатларни ўзида қарор топтирмоғи керак. Болалар билан ишлаш жараёнида уларнинг руҳиятидан доимий равишда хабардор бўлиш лозим. Негаки, ўйинда ҳар хил вазият юзага келади. Тажрибам давомида шунақа ҳолатлар ҳам учраганки, гоҳ уларга нисбатан қаттиққўллик қилганмиз, гоҳ уларни руҳлантириб, керакли натижага эришганмиз. Сизга айтсам, ҳар битта бола билан машғулот жараёнида дўстлардек самимият-у устозлардек қаттиққўллик сифатларини ўзаро уйғунлаштирмоқ керак. Шундагина бола ортиқча босимларсиз шуғулланади.

-Сиз профессионал футболчилар билан ҳам ишлагансиз. Ҳозирда болалар мураббийисиз. Айтинг-чи, болалар ва катталар билан ишлашнинг қандай фарқли жиҳатлари мавжуд?
- Битта нарсани алоҳида таъкидлашим жоиз, асосий таркиб ва болалар билан ишлаш ўртасида анчагина фарқ бор. Жумладан, асосий таркибда қўл остингизда маълум бир техникага эга бўлган ўйинчилар жамланади. Улар билан ўзингиз танлаган услубда ўйнашингиз мумкин. Бу ерда эса аксинча. Академияда футболчи учун энг муҳим сифат – футбол техникасини болаларда шакллантиришимиз керак бўлади. Шундан кейингина мураббийга хос ўйин услуби ҳақида гапириш мумкин. Болада футбол техникасини шакллантирмасдан туриб, маълум бир услуб асосида ўйин қуриш мушкул масала. Болалар мураббийининг маъсулияти ҳам, қийинчилиги ҳам, шу билан бир қаторда завқи ҳам шундадир балки…

Санжар ИСМАТОВ

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:50, 03.09.2013. Ўқилди: 3921 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.