Мезбонлар сафида Херман Бертераме (13- ва 41-дақиқалар), 39 ёшли Луис Суарес (29-, 44- ва 81-дақиқалар) ҳамда Родриго де Пауль (90+3-дақиқа) гол муаллифига айланишди. Лионель Месси иккита голли узатмани амалга оширди. У 73-дақиқада жароҳати туфайли захирага олинди.
Меҳмонлар сафида Милан Илоски икки марта пенальтини (10- ва 45-дақиқалар) аниқ амалга ошириб, яна бир бор ўйиндан гол киритди (3-дақиқа). Шунингдек, Бруно Дамиани ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
«Интер Майами» Шарқий конференция жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди (15 та ўйиндан сўнг 31 очко). «Филадельфия» (15 та ўйиндан сўнг 7 очко) эса 15-поғонада бормоқда.
Жамоалар 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал турнири туфайли юзага келган танаффусдан олдинги сўнгги ўйинини ўтказишди. Навбатдаги ўйинда «Интер Майами» 23 июль куни «Чикаго»ни қабул қилса, «Филадельфия» шу куни ўз майдонида «Нью-Йорк Ред Булл» билан куч синашади.
Киритилди: 08:33, 25.05.2026. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар: 0 та.