АФА ўтган йили Гвардиола билан музокара олиб боришдан бош тортганди
Фабио Капелло истеъфога чиққач "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиолани Англия терма жамоаси бош мураббийлига тайинлаш варианти ҳам бўлганди, деб ёзмоқда Mail On Sunday.
2012 йил февралида испан мутахассиси Англияда ишлашга қизиқаётганини баён қилган ва Англия футбол ассоциациясидан янги мураббий Евро-2012га қадар иложи борича тезроқ тайинланиши кераклиги ҳақида жавоб олган. Музокаралар шундан сўнг давомийлик касб этмаган.
Хабарда айтилишича, инглиз футболи раҳбарлари Европа топ-мураббийларидан бир нечтасининг номзодларини кўриб чиққанлар, аммо амалда фақат инглиз мураббийлари билан алоқага чиққанлар.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йил 1 майида АФА Рой Хожсон билан 4 йиллик шартномага имзо чекди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:37, 08.09.2013. Ўқилди: 3286 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар