Хуан Мата: «Асосий таркибга кириш учун рақобат — барча учун фойдали»
"Челси" ярим ҳимоячиси Хуан Мата ўз жамоаси сафидаги рақобатдан чўчимаслигини таъкидлаб ўтди.
"Асосий таркибга кириш учун рақобат клуб, ўйинчилар ва мураббий учун фойдали, деб ўйлайман. Асосий таркибдаги жой учун барча рақобатчиларим — жуда яхши ўйинчилар. ҳар бирининг севимли жойи ва ўзига хослиги бор. Улар жамоага кўп нарса беришлари мумкин. Рақобат фақат фойда келтиради. Барчамиз майдон чиқишимизни истардим, аммо бунинг иложи йўқ. Мен умидни узаётганим йўқ. Жароҳат боис шерикларим билан машғулотда бир хил иштирок эта олмаяпман. Лекин тез орада ўйнашни бошлайман, деб ўйлайман", дейди Мата.
Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 09:08, 14.09.2013. Ўқилди: 2790 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар