Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мирко Еличич: «Икки очко йўқотдик ва биттагина очко олдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Локомотив» бош мураббийи Мирко Еличич «Андижон»га қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

— Яхши ўйин бўлди. Иккала жамоа очиқ ўйин кўрсатди. Бундай ўйинларда ўйнаш ҳам, томоша қилиш ҳам ёқимли. Ўйинни кўпроқ биз назорат қилдик. Сўнгги дақиқаларда концентрацияни йўқотиб қўйдик. Икки очко йўқотдик ва биттагина очко олдик.

— Александр Шушнярнинг ўрни қанчалик билинмоқда? Абдуллоҳ Йўлдошев бугун ёмон ўйнамади, гол ҳам урди, бироқ барибир 3 та гол жуда кўп.

— Бир нима дейиш қийин. Шушняр яхши мавсум ўтказмоқда ва тартибли ҳаракат қилмоқда. Кучеренко ҳам. Абдуллоҳ Йўлдошев ўтган ўйинни яхши ўтказди. Бугун уни ёмон ўйнади деб айта олмайман. Балки кучлироқ рақиблар олдида унга бироз сифатлар етишмаётгандир. Шушняр – Кучеренко жуфтлигида эса бизда сифат яхшироқ кўринади.

— Учрашувнинг 10-дақиқасида «Локомотив»нинг голи ҳисобга олинмади ва тўп Темурхўжанинг қўлига тегди деб ҳисобланди. Бу вазиятни кўрдингизми?

— Йўқ, кўрмадим. Бу вазиятга баҳо бериш жуда қийин. Энди ўйинни кўриб чиқамиз. Бизда ўйинни ютиб кетиш учун бир қанча вазиятлар бўлганди. Ҳакам ўйинни унчалик яхши ҳис қила олмади. Бундай пайтда ҳакам ҳам ўзи истагандек ишлай олмайди. Ўша вазиятда ҳакам ҳақ ёки ноҳақ эди, дея олмайман. Шунчаки 50/50 вазиятларда бош ҳакам кўпроқ «Андижон» фойдасига қарор чиқарди.

— Жаҳон чемпионати муносабати билан катта танаффус юзага келганди. Энди эса ҳар беш кунда ўйин бўлади. Жамоа бунга тайёрми?

— Тайёр бўлишимиз, исталган тизимга мослаша олишимиз керак. Агарда ҳар икки кунда ўйин қўйишса ҳам, бунга кўникиб кетишимиз керак бўлади. Агарда ҳар уч кунда ўйин бўлса ҳам, бунга кўникиб кетишимиз керак. Катта дамдан кейин энди иккинчи ўйинни ўтказдик ва секин-секин футболни тушуниб боряпмиз. Лекин Суперлиганинг бошқа ўйинлари ҳам темпи ва интенсивлиги жиҳатидан ёмон эмас. Исталган жараёнда жамоалар йўқолиб қолишмайди.

— «Локомотив» ҳисоб 2:0 бўлганида учинчисини ҳам уриши керакдек кўринаётганди. Лекин 5 дақиқа ичида жамоа 2 та гол қўйиб юборди. Нима сабабдан жамоа эътиборсизликка йўл қўйди?

— Кичик деталлар. Айнан шундай вазиятлар ўйин тақдирини ҳал қилади. Кичик деталларни ҳал қила олмас экансан, ўйин тақдирини ҳал қила олмайсан. Исталган одам хато қилади. Бу бирор футболчининг эмас, жамоанинг хатоси. Энди биз бу ишларни бошқача тарзда амалга оширишни ўйлаб кўрамиз. Кўп нарса футболчининг жисмоний ва руҳий ҳолатига боғлиқ. Одамлар ўз фикрларини билдираверишади. Лекин фикрларнинг ўзи ҳеч нимани билдирмайди.

— «Локомотив» 760 кундан кейин ўз стадионига қайтди. Янгиланган майдон ҳақида нима дея оласиз?

— 5–6 йил олдинги майдон яхшироқ эди. Ҳозир чим бироз бошқачароқ ва нотекисдек. Олдинги чим бироз пастроқ ва текисроқ эди. Бу янги майдон, ўз майдонимиздек ҳис қилишимиз учун бироз вақт керак. Масалан, сиз ҳам уй қурсангиз, жиҳозларни жойлаштирасиз ва барчасига кўникиб олишингиз учун вақт керак. Вақт ўтиб, майдонни ҳам ўзимизга бўйсундирамиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 05:52, 23.07.2026. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Чемпионлар лигаси финалларидаги энг тез голни Паоло Мальдини урган. У 2005 йил "Ливерпуль"га қарши финалда 51-сонияда ҳисобни очган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик