Карло Анчелотти: «Роналду ва Бэйл ўрниларини алмаштириб ўйнашади»
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Вильярреал"га қарши учрашув (2:2) якунлари, хусусан майдонга тушган футболчилар тўғрисида фикр юритди.
"Менимча Бэйл "Реал" учун илк голини киритганидан боши осмонда. У одатий бўлмаган ўйинда дебют қилди ва яхши ўйнади. Унинг ўз ишига муносабатидан қониқяпман.
Бэйл ва Ильяраменди 90 дақиқа ўйнашгани йўқ, аммо уларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди.
Роналду ва Бэйл доимий тарзда ўринларини алмаштириб туришади. Бу рақиб дарвозасига бошимни ошириши керак.
Диего Лопес бугун бир қатор ажойиб сейвлар намойи этди. У жуда фаол ўйнади ва доим зарбага пешвоз чиқишга тайёр турди. Билмадим, балки у бизни мағлубиятдан қутқариб қолгандир.
Агар кўпроқ жамоавий ўйин кўрсатганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди", деди Анчелотти.
Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 12:23, 15.09.2013. Ўқилди: 3440 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар