Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Салоҳиддин Самадов: «Мухлислар клубимизда маъданият аъло даражада»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан сафарда ўйин ўтказган “Насаф” жамоаси асосий рақибига ютқазиб қўйганидан барчамизнинг хабаримиз бор. Пешқадамлар баҳси ҳақида турли сайтларда турлича фикрлар билдирилди. Ушбу учрашув атрофида бўлган эътиборга молик жиҳатлардан бири сифатида “Насаф” мухлислар клуби секторидан жой олган икки нафар мухлиснинг ўзини тута олмагани, ўзларининг қўполликлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортгани, шу билан бирга стадион ўриндиқларини синдирганликлари ҳақида кўп бора айтиб ўтилди.

Шу мавзуга аниқлик киритиш ҳамда “Насаф” ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиш мақсадида “Насаф”нинг кўп йиллик жонкуяр мухлиси, “Насаф” мухлислар клуби фаолларидан бири Салоҳиддин Самадов билан суҳбатлашдик.

— Салоҳиддин ака, неча ёшдан футболга қизиқишни бошлагансиз? Футбол сизнинг ҳаётингизда нечоғлик ўрин тутади?
— Мен ёшлигимдан, эсимни танибманки, футбол билан ҳамнафас яшайман. 1961 йилда Қарши шаҳрида туғилганман. 7-8 ёшларимдан мактабда болалар билан тўп сурардик. Катталар ўртасидаги ўйинларга томошага борардик, ўйинларни дўстларим билан ўзаро таҳлил қилардик. Қаршининг бош жамоасининг ҳар бир ўйинига кириб қўлимиздан келганча мухлислик қилганман.  Севимли жамоамиз “Насаф”нинг “Геолог”, “Динамо” деб юритилган даврларида ҳам ўйинларни қолдирмаганман. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинлари ҳам мен учун энг муҳим ўйинлар ҳисобланади.

— Жамоани қўллаб-қувватлаш учун қайси давлатларда бўлгансиз?
— Кувайтда “Насаф” жамоасини бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаганмиз. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини Туркия майдонларида қўллаб- қувватладик.

— Мухлислик маданияти борасида сиз борган давлатлар ҳамда юртимиздаги ҳолатларни қандай баҳолайсиз?
— Араб давлатларида, жумладан, Кувайтда мухлислик даражаси  юртимиздаги мухлислик билан солиштирганда анча орқада. Лекин Туркияда мухлислик маданияти юқорироқ. Биргаликда жўр бўлиб қўшиқ айтиб, мухлислик қилишларига ҳавас қилса арзийди.

— Энди бевосита  “Насаф”  мухлислар клуби ва мухлисларимизнинг маданияти ҳақида гаплашсак. “Локомотив” билан учрашувда мухлисларимиз ўриндиқларни синдиришига нима сабаб бўлди? Ёки бошқача айтганда, мухлислик маданияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмаган эдими?
— "Насаф" мухлислар клубида мухлислик маданияти аъло даражада йўлга қўйилган. Клубимиз раҳбарияти томонидан биз мухлисларга сафардаги бўладими, уй учрашувларида учрашувларида бўладими жамоамизни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлашимиз учун барча шароитлар яратиб берилган. Бу ғамхўрликдан мухлислар клуби аъзолари улардан доим миннатдордирлар. Биз Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлигининг 2013 йил 22 февралда тасдиқланган “Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг ўзини тутиш қоидалари ҳақида”ги қарори билан барча клуб аъзоларини таништириб чиққанмиз. “Насаф” мухлислар клубининг ҳар бир аъзоси стадионда ушбу қарорга тўла амал қилади. Ўша куни ташриф буюрган икки нафар мухлис ўйин бошидан ўзини тута олмай, қўполлик билан ҳар хил ҳақоратлар билан ҳакамларга бақира бошлади. Улар мухлислар клуби аъзолари эмас. Биз ўша куни бу мухлисларни танимадик, аъзоларимиз орасида уларни илгари кўрмаганмиз. Биз уларни тартибга чақирдик. Ҳатто бошқа сектордан туриб мухлислик қилишини, фан-клуб секторидан чиқиб кетишини ҳам тушунтирдик. Лекин улардан: “Сизлар аралашманглар, биз ўзимиз хоҳлагандек мухлислик қиламиз” , деган жавобни олдик.  Ҳакамларни қарорлари уларга ёқмади шекилли, ўриндиқларни синдириб улоқтиришди.

— Балки, Тошкентда ўқийдиган қашқадарёлик талабалардандир?
—Ўзларини тутишидан талабага ҳам ўхшамасди.

— Бу ҳолат клубимиз обрўйига салбий таъсир этишини ҳисобга олган ҳолда, кейинчалик шунга ўхшаш вазиятлар юзага келмаслик учун қандайдир режалар тузиб чиқилдими?
— Дастлабки режалар тузилган. Мухлислар клуби етакчилари, аъзолари ҳамда жамоамиз ходимлари билан яқинда шу иш юзасидан йиғилиш ўтказишни мўлжаллаганмиз.

—“Пахтакор” билан ўйинда жамоамиздан нималар кутмоқдасиз?
— Фақат ғалаба! Ҳакамлар хатоликларга йўл қўймаса, албатта, ғалаба қозонамиз! “Насаф” ҳозирда юртимиздаги энг барқарор жамоа!

— Жароҳатланганлар сони кўпайиб бормоқда. Бу ҳолат барқарор ўйинга таъсир этмайди, деб ҳисоблайсизми?
— Тўғри жароҳатланган футболчилардан яна бир кучли жамоа тузса бўлади.  Ҳамза Каримов ҳам 4та сариқ карточкаси борлига сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади. Лекин биз Рўзиқул Бердиевга ишонамиз. Бош мураббий жароҳатланганлар ўрнини муносиб ёшлар билан тўлдира олади.

— Мухлисларга тилакларингиз?
— Барча мухлисларни стадионга таклиф қилиб қоламан! Ўйинни бевосита стадиондан кузатишнинг завқи ўзгача!

Олим Толипов суҳбатлашди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:06, 19.09.2013. Ўқилди: 3687 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик