Роберто Ди Маттео бош мураббий сифатида АПЛга қайтиши мумкин
"Челси" собиқ бош мураббийи Роберто Ди Маттео "Сандерленд" бош мураббийлиги учун асосий номзодга айланди, деб ёзади Goal.com...
"Қора мушуклар" раҳбарияти аллақачон Паоло Ди Канио ўрнига ушбу номзод масаласини ўрганиб чиқишга киришганлар. Улар Ди Маттеони жамоани бошқаришга кўндиришга уриниб кўришлари айтилмоқда. Томонлар ўртасида музокаралар тез орада бошланади.
Жорий мавсумда клуб АПЛни Ди Канио қўл остида бошлади ва 4та мағлубият ҳамда битта дуранг қайд эта олди, холос. Айни пайтда жамоа мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ди Маттео "Челси"дан кетган 2012 йилнинг ноябридан буён бирор жойда ишлагани йўқ. Аввалроқ унинг "ПСЖ" ёки "Шальке"ни бошқариши тўғрисида хабарлар чиққан, аммо улар ўз тасдиғини топмаганди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:13, 24.09.2013. Ўқилди: 3828 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар