«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг 2-турида «Шальке-04»га қарши сафар учрашуви олдидан фикр билдирди.
«Мен бу стадионда «Манчестер Сити» ва «Гамбург» сафида ўйнаганман. Бу аренани яхши биламиз. Биз фаворитмиз, аммо бўшашишга ҳаққимиз йўқ.
Барчаси дастлабки дақиқалардан ҳал бўлади. «Оснабрюк» ва «Штутгарт»га қарши яхши ўйнаганимиз кейинги баҳсда ҳеч нарсани кафолатламайди. «Шальке» биздан кўра кўпроқ ғалабага чанқоқ бўлмаслиги керак. Улар бу учрашувни уч йилдан бери жуда катта интизорлик билан кутмоқда», — деди Компани.
Мутахассис «Шальке»ни Бундеслиганинг оддий дебютанти сифатида қабул қилмаслигини ҳам таъкидлади.
«Мен ҳатто уларни дебютант деб айтмаган бўлардим. Жамоа жуда барқарор кўринаяпти. «Аугсбург»га қарши уларга осон бўлмади, аммо мавсумолди тайёргарликни яхши ўтказишди.
Менимча, бу мавсум уларда кўп муаммо бўлмайди. Биз Бундеслига клубига қарши ўйнаймиз, бундай учрашувлар эса доим қийин кечади», — деди «Бавария» бош мураббийи.
«Бавария» чемпионатнинг дастлабки турида «Штутгарт»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этган. «Шальке» эса «Аугсбург»га 0:3 ҳисобида ютқазган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).