Мурод Исмоилов: «Бундай ўйинлар қаттиқ асабийлашишга олиб келади»
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.
Мурод ИСМОИЛОВ (“Пахтакор” бош мураббийи):
— Бугунги ўйинга ҳар қанча тайёргарлик кўрганимиз билан уни яхши бошлай олмадик. Рақиб бизни биринчи ва иккинчи голлари туфайли “шок”ка туширди. Танаффус пайтида футболчиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Ўзларида ҳам ғурур уйғониб кетиб, ҳисоб 1:3га етгач, бор кучлари билан ўйнашди. “Сўғдиёна” эса ақлли ўйин намойиш этди. Агар жиззахликлар 3-голдан кейинги имкониятдан ҳам фойдалана олишганида барчаси бошқача тугаши мумкин эди. Бунақа ўйиндан яна иккитаси бўлса, асабларимиз қандай бардош берар экан?!
Бугун бир қатор асосой таркиб ўйинчиларимизнинг хизматидан фойдалана олмадик. Уларнинг йўқлиги билинди. “Локомотив” билан ўйинда Махарадзе ва Қиличев сафга қайтади. Лобанов эса оёғидан жароҳат олган. Темурхўжа дисквалификация муддатини ўтаяпти.
Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 00:26, 30.09.2013. Ўқилди: 3231 марта. Фикрлар: 13 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар