«Сўғдиёна» - «Металлург» учрашувларининг бошланиш вақтлари
4-5 октябрь кунлари олий лига жамоалари навбатдаги 21-тур ўйинларини ўтказишади.
4 октябрь куни соат 15:00 "Янгиер" стадионида “Сўғдиёна” - ”Металлург” жамоалари ёшлари ўзаро куч синашишса, 5 октябрь куни соат 16:00 да эса ушбу жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги ўйин “Зомин” стадионида бўлиб ўтади.
Барча футболга бефарқ бўлмаган мухлисларни ушбу учрашувларни стадионда кузатиб, ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришларига чорлаб қоламиз. Миллий чемпионатимизнинг сўнгги турлари ўтиб бораётгани сабаб, барча учрашувлар анча қизиқарли ва шиддатли курашлар остида бўлиб ўтмоқда.
Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 11:30, 03.10.2013. Ўқилди: 2868 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар