Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • 3:2
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Интер
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • 3:0
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:1
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • 4:2
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • 1:0
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сервер Жепаров: «ЎФФга арз қилиб борганимизни инкор этмайман...»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014га тўғридан-тўғри йўлланма ололмагани, «плей-офф» босқичидаги омадсизлиги ҳали узоқ вақт эсланади, мутахассислар, футбол ишқибозлари томонидан атрофлича муҳокама қилинади.

Йўл қўйилган камчиликлар, хатолар, уларнинг айбдорлари ҳақида гапирилади. Энди бу ҳақда ёзавериш фойдасиз бўлсада, лекин керак. Шунга амал қилиб, InterFutbolгазетаси миллий жамоамиз сардори Сервер Жепаровдан эксклюзив интервью олди. Қуйида мазкур суҳбатдан қисқача анонс келтирилмоқда. Интервьюни тўлиқ ҳолда газетамининг эртанги (сешанба) сонида ўқишингиз мумкин.

— Сервер, миллий термамизнинг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги умумий иштирокини ҳеч бўлмаганда, ўзингиз учун таҳлил қилиб чиқдингизми?
— Албатта. Бусиз иложи йўқ. Биз учун аламли хотима топган саралаш ўйинларини таҳлил қилиб, қаерда хатоликларга йўл қўйдик, унинг айбдорлари ким, умуман, шу каби саволлар юзасидан ўзига яраша хулосалар чиқардим. Ўзи танқид қилиш ва бировларнинг ишидан хато топишдан осони йўқ. Биз очко олишимизга шубҳа қилинмаган ўйинларда мақсадимизга эришолмадик. Эрон билан Тошкентда ўтган учрашувни олинг. Ўша ўйин олдидан биз эмас, аксинча, эронликлар учрашув фаворити саналаётгандилар. Лекин ҳамма майдонда бунинг аксига гувоҳ бўлди. Терма жамоамиз кучли ўйин намойиш этди, 90 дақиқа давомида устунликни қўлдан чиқармади. Тўпни назорат қилиш бўйича статистика ҳам биз томонда бўлди. Меҳмонлар деярли ҳеч нарса қила олишмади, хуллас. Футболчилари қаерга югуришни ҳам билишмасди. Ўша, якуний натижаси ўйинга мос келмаган учрашувни минг афсуски, етакчи футболчиларимиз қатори дисквалификация сабаб трибунада кузатишга мажбур бўлгандим. Бутун ўйин давомида кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келтирилди. Бир ҳолатда 100 фоиз тоза голимизни ҳисобга олишмади. Бу сафар ҳам япониялик ҳакамлар оёғимизга болта уришди. Олдинроқ ҳам улар «қовун тушириб», бизнинг зараримизга ишлашганди. Ўйлаб қоламан, нима учун ҳар гал биз жабрдийда ролида бўлишимиз керак? Кейин футболда омад тушунчаси ҳам бор-да. Афсуски, айнан шу нарса бизга етишмади. Йўқса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада биргина қарши ҳужумдан гол қўйиб юборармидик? Ҳеч бир иккиланишсиз айтишим мумкин, Эрон омад туфайлигина Тошкентдан 3 очко олиб кетганди. Ливан билан ўйинни изоҳсиз қолдираман. Кореяга қарши кечган учрашувда эса, ҳаққоний тарзда очко қўлга киритилди, деб ўйлайман. Тўғри, ўша ўйинда мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди.

— Эрон билан ўйиннинг эртасига терма жамоада бош мураббий ўзгарди: Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. Ўша заҳоти бу қарорга терма жамоа футболчилари муносабат билдиришга ҳам улгуришди. Жамоамизнинг айрим етакчилари ЎФФга норозилик акцияси сифатида шикоят хати ҳам ёзишган экан. Айтишларича, улар орасида сиз ҳам бўлгансиз. Шу ростми?
— Бош мураббийнинг истеъфога чиқарилиши барча футболчилар учун кутилмаган воқелик бўлганди. Биз Вадим Карленович билан 2010 йилдан буён бирга ишлаб келаётгандик. Бу мутахассис терма жамоамизни Осиё кубоги-2011га муносиб тайёрлади. Ўзига хос характер ва услубга эга мутахассис. Қисқа муддат ичида ўз қарашлари ва ўйин услубини терма жамоамизга татбиқ эта олди. Буни Осиё чемпионатида қайд этилган натижа ҳам тасдиқлаб турибди. Футболимиз тарихида илк бор қитъанинг кучли 4та жамоаси сафидан жой олдик. Энди бўлиб ўтган воқеликка келсак, ҳа, тан оламан, мен жамоа сардори сифатида ЎФФга бордим. Лекин бу йигитларнинг умумий қарори эди. 3 йил мобайнида мураббийга ўрганиб қолгандик. Абрамов билан бу тарзда осонгина хайрлашишни ҳазм қилолмадик. Бу биз учун ғоят оғир ҳолат эди. Карленович жанговар руҳдаги жамоани шакллантирганди, ахир. Оддий мисол келтираман: асосий таркибнинг 5 нафар футболчисиз Осиёнинг амалдаги чемпиони — Японияни меҳмонда ютиш оддий нарса эмас.

— Бургага аччиқ қилиб, кўрпани куйдириш яхши эмас. Бош мураббий истеъфосига ўзига хос тарзда жавоб бериш мақсадида Байрутда Ливанга қарши баҳсда тўлиқ куч билан ўйнамадинглар, гўё. Ваҳоланки, ўша учрашувда биз мезбонлардан яққол устун эдик, ғалаба қозонишимизга ҳеч ким шубҳа қилмаганди.
— Тўлиқ куч билан ўйнамаганлик айбловига асло қўшилмайман. Миллий жамоа либосида, Ватан шаъни учун майдонга тушганда, қандай қилиб юз фоиз куч билан ўйнамаслик мумкин? Шунчаки, ҳамиша ҳам ўйлаган нарсаларимиз амалга ошавермайди.

— Гуруҳнинг сўнгги турида Тошкентда Қатарни қабул қилдик. Жанубий Корея эса ғайриоддий ҳолатда ўз мухлислари кўз ўнгида Эронга ютқазиб қўйди. Бу ўйин сизга шубҳали туюлмадими?
— Албатта, барчамиз корейс жамоасининг ғалабасини кутгандик ва бунга шубҳа қилмагандик. Мен Корея — Эрон ўйинини бир эмас, икки марта кўриб чиқдим. Бутун ўйин давомида меҳмонлар майдонда 11 киши бўлиб ҳимояланишди. Улар фақат корейсларнинг хато қилишларини кутишганди. Ўша битта хатони эронликлар кечиришмади. Шубҳага келсак, ҳеч қандай исбот ва далилсиз айблов қўйиш ўринли эмас.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:44, 07.10.2013. Ўқилди: 7627 марта. Фикрлар: 49 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик