Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нгуен Ван Си: «Ўзбекистонга жанг қилгани келдик»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вьетнам мураббийи Нгуен Ван Си ва 19-рақамли футболчи Луонг иштирок этишди.


Нгуен Ван Си:
— Биз учун сафар ўйини ҳисобланади. Ўзбекистон жуда кучли жамоа эканини яхши биламиз. Ўзбекистон терма жамоасини ҳурмат қиламиз. Лекин биз бу ерга жанг қилиб, Вьетнамга қайтмоқчимиз.

Луонг:
— Биз бу ерга ўз кучимизга 200 фоиз ишонган ҳолда келдик ва биз рақибни аниқ ютиб кетамиз деб айта оламан.

— Терма жамоа Қатарда йиғин ўтказиб, 2та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу йиғин Вьетнам футбол федерацияси қийинчилик туғдирмадими?
— Бизнинг Қатардан бу ерга етиб келишимиз қийин кечди. Биз аввал Қозоғистонга учдик ва у ерда 24 соат бўлиб, кейин Тошкентга етиб келдик. Шунинг учун бизда чарчоқ бор.

— Вьетнам миллий қаҳрамони ҳисобланган 104 ёшли генерал яқинда оламдан ўтди. Бу нарса жамоа кайфиятига салбий таъсир кўрсатмайдими?
— Бу инсонни эслаганингиз учун сизга чуқур миннатдорчилик билдираман. Бу инсон 4 октябрь куни оламдан ўтди. Эртанги ўйинимизни унга бағишлаймиз ва кучли мотивация билан майдонга тушамиз.

— Жамоада муаммолар йўқми?
— Таркибда йўқотиш йўқ. Биз Қатардан Қозоғистон орқали етиб келганимиз учун чарчоқ бор. Шунга қарамай, бор кучимизни тўплаб, энг яхши ўйинимизни намойиш қиламиз.

— Футболчи эртанги ўйинга 200 фоиз ишонч билан майдонга тушишини таъкидлади. Гуруҳнинг аввалги 2та ўйинида ана шу 200 фоизли ишонч бўлмаганмиди?
— Биз миллий терма жамоамиз. Шунинг учун ҳар қандай ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз хоҳ у ўртоқлик ўйини бўлсин, хоҳ расмий ўйин.

— Ўзбекистон терма жамоасининг энг кучли ва кучсиз томонлари сифатида нималарни тилга олишингиз мумкин?
— Биз Ўзбекистонни ҳурмат қиламиз. Ўзбекистоннинг Иорданияга қарши 2та ўйинини кўриб чиқдик. Ўзбекистон бу ўйинларда яхши ҳаракат қилди. Уларга омад етишмади. Тўп назорати ва ўйин сифати бўйича Ўзбекистон рақибдан устун эди. Пенальтилар серияси эса бу омад. Ўзбекистоннинг заиф томонларини эса  эртага кўрсатиб бера олармиз (кулади).

— Аввал ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ва ўзбек футболи ҳақида қизиққанмисиз?
— Биз Ўзбекистонни терма жамоасини аввалдан билиб келамиз. Ўзбекистон терма жамоаси Иорданиядан ўта олмаганидан хафа бўлдик. Ўзбекистон ЖЧга чиқиш учун барча имкониятларга эга эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:14, 14.10.2013. Ўқилди: 5357 марта. Фикрлар: 32 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик