Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Нуралиев: «Марокашнинг ҳужумларини тўхтата оладиган футболчиларимиз бор»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Ёшлар (U17) ўртасида ЖЧ
Рукн: Репортажлар
A A A

Кеча Фужайрадаги стадионнинг матбуот марказида Марокаш ва Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Дилшод Нуралиев ва Абдуллоҳ ал-Идрисий иштирок этишди.

— Биринчи ўйинда ғалаба қўлга киритилди. Иккинчи ўйинда бу ғалабанинг салбий таъсири бўлмаслиги учун нима қилиш керак?
Дилшод Нуралиев: — ЖЧда биринчи ўйинлар доимо қийин бўлади. Бу қийинчиликдан яхши ўтиб олдик. Марокаш — Африканинг энг кучли жамоаларидан бири. Шуларни инобатга олган ҳолда 2-тур ўйинига тайёрланяпмиз. Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди.    

Абдуллоҳ ал-Идрисий: — Иккинчи ўйин турнирдаги қийин ўйинлардан бири бўлади деб ўйлайман. Ўзбекистон — кучли жамоа. Осиё чемпионларига қарши ўйиннинг муҳимлигини ҳис қилган ҳолда майдонга тушамиз. Учрашув оғир бўлади.

— Фужайра шаҳри ва унинг меҳмондўстлиги ёқдими? (БААлик журналист саволи)
Абдуллоҳ ал-Идрисий: — Арабларга араб мамлакатида юриш қанчалик ёқимли эканлигини айтиш шарт бўлмаса керак!
Дилшод Нуралиев: — Шаҳарга экскурсияга чиқдик. Миллий таомлардан татиб кўрдик. Бу ернинг тамолари бизнинг таомларга ўхшаб кетаркан. Умуман олганда, шаҳар бизга ёқди.

— Захира ўриндиғининг бойлиги ва узунлиги ўйин натижасига қанчалик таъсир қилади? Марокашда бу борада танлов катта, Ўзбекистонда-чи?
Дилшод Нуралиев: — Марокаш терма жамоаси таркибида индивидуал жиҳатдан яши маҳоратга эга, Европа клубларида ўйнайдиган футболчилар бор. Ўзбекистоннинг захира ўриндиғи балки Марокашникига каби маҳоратли эмасдир, лекин уларнинг ҳужумларини тўхтата оладиган футболчилар таркибимизда бор.
Абдуллоҳ ал-Идрисий: — Ўйинда 11 футболчи майдонга тушади. Ўйин арафасида қайси футболси ўйинга тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.

—Марокаш биринчи ўйинда ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида катта кучга эга бўлди. Эртага ҳам шундай бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон бунга тайёрми?
Дилшод Нуралиев: — Биз бунга тайёрмиз. Шунингдек, биз эртага 200дан ортиқ ўзбекистонлик ва бизга мухлислик қиладиган томошабинларни кутаяпмиз. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бизга куч беради.

— 200дан ортиқ? Кеча "Аш-Шабоб"даги ўзбекистонлик Ҳайдаровни қўллаб турганлар ҳам шуларнинг ичига кирадими ё яна борми?
Дилшод Нуралиев: — Улар ҳам Фужайрага келишса керак. Бу ердаги барча ўзбек ва ўзбекистонликларни, бизга мухлислик қиладиганларни стадионда кутамиз.

Абдуллоҳ ал-Идрисий: — Ростдан ҳам биринчи ўйинда стадион бизга ишқибозлик қилди. Лекин биз бунга кўп ҳам учмаймиз.

Футболчиларга савол: — Иккинчи ўйин арафасида босим каттами?
Набил Жаъдий: — Биринчи ўйин бизга фақат 3 очко берди. Бўлди. Эртага эса навбатдаги ўйинни ютиш керак.
Отабек Шукуров: — Биринчи ўйиндаги ғалаба тарихда қолди. Олдинга интилиш керак. Яна ютиб, ишқибозларга байрам улашмоқчимиз.

Манба: twitter.com/UzbekistanU17
Киритилди: 09:57, 21.10.2013. Ўқилди: 5136 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик