Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс. Эртага ярим финал жанглари бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида кеча чорак финал жанглари ўтказилиб, ўз вазнларида камида бронза медалларини нақд қилиб қўйган чарм қўлқоп усталарининг номлари маълум бўлди.

Хабарингиз бор, бу йилги совриндорлар сафидан икки нафар ҳамюртимиз Жасурбек Латипов (-52 кг) ва Ойбек Мамазулунов (-81 кг) ҳам ўрин олдилар.

2011 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Жасурбек Латипов чорак финалда ирландиялик Патрик Барнес устидан ғалабага эришди ва  25-октябрь куни ўтказиладиган ярим финал жангида азалий рақиби Эндрю Селби (Уэльс) билан баҳс юритадиган бўлди. Ёдингизда бўлса, 2011 йили Боку шаҳри (Озарбойжон)да ўтказилган жаҳон чемпионатида бу икки боксчи айнан ярим финалда рўбаро келганлар ва ўшанда британиялик боксчининг қўли баланд келган эди. Демак, Жасурбек Латиповда икки йил олдинги мағлубият аламини олиш учун яхшигина имконият бор ва бу йўлда унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Ушбу вазн тоифасининг иккинчи ярим финал жангида жаҳон чемпиони Миша Алоян (Россия) ва Чатчай Бутди (Таиланд) ўзаро куч синашадилар.

Оғирлик вазни 81 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ойбек Мамазулунов ҳам ўзига билдирилган ишончни аъло даражада оқламоқда. Маълумки, ушбу вазн тоифасида узоқ йиллар биринчи рақам остида бўлиб келган тажрибаси спортчимиз, 2011 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори Элшод Расулов ўрнига бу сафар мураббийлар ёш, иқтидорли боксчи Ойбек Мамазулуновни синаб қўришга қарор қилишган эди. Эътиборлиси, Ойбек ярим финалга қадар Мўғулистон, Баҳрайн ва Голландия терма жамоалари аъзоларини мағлуб этиб, устозлари ишончини яна бир бора қозонди. Эндиликда, Ойбек финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетовга қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йили Озарбойжон пойтахтида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси икки бронза медалига сазовор бўлган. Қизиқ жиҳати, ўшанда ҳам вакилларимиз айнан 52 кг. (Жасурбек Латипов) ва 81 кг. (Элшод Расулов) вазн тоифаларида совринли ўринларга сазовор бўлишган.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари 25 октябрь куни ўтказилади. Ушбу босқичга Қозоғистондан 8 нафар, Кубадан 5 нафар, Россиядан 4 нафар, Италия ва Озарбойжондан 3 нафардан, Ўзбекистон, Германия, Бразилия ва Ирландиядан 2 тадан, Коста-Рика, Венесуэла, Жазоир, Мўғулистон, Англия, Аргантина, Уэльс, Таиланд ва Украина терма жамоаларидан бир нафардан боксчи ярим финалга етиб келдилар.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Алмати шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида аксарият терма жамоалар эксперементал таркиб билан иштирок этишмоқда. Мақсад, ёш спортчиларни 2016 йилги Олимпиада ўйинларига муносиб тайёрлаб бориш.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси Марс Қўчқоров ҳам мазкур жаҳон чемпионатида ёш спортчиларга имконият беришга қарор қилди ва деярли янгиланган таркиб билан Алматига йўл олди.

2011 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиларидан фақатгина Жасурбек Латипов, Фазлиддин Ғоипназаров, Санжарбек Раҳмонов ва Мирзоҳиджон Абдуллаевларга ишонч билдирди. Қолган боксчилар ўрнини эса ёш, истеъдодли спортчилар эгаллашди.

Албатта, деярли янгиланган таркиб билан камида ўтган жаҳон чемпионатидаги натижани такрорлаш, ижобий холат ҳисобланади. Умид қиламизки, Жасурбек ҳам, Ойбек ҳам ушбу муваффақият билан тўхтаб қолишмайди ва ўз натижаларини янада юксалтириш учун бор маҳоратларини ишга соладилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:03, 24.10.2013. Ўқилди: 4357 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик