Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Интер
      • 30.12.2025 00:45
      • Рома
      • 3:1
      • Женоа
      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Вулверхэмптон

Расман. «Андижон» Ислом Тўхтахўжаев трансферини эълон қилди [10]

ОЧЛ-2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: «Ан-Наср» «Аркадағ» билан тўқнаш келади [9]

Роналдо: «Футбол бугунги кўринишга Перес туфайли келди. Флорентино — мен билган энг яхши президент, у мен учун отамдек» [9]

Хуршид Ғиёсов: «Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп суриш мен учун шараф» [4]

ФИФА рекорд ҳақида хабар берди [3]

Дунёдаги энг қиммат дарвозабон эълон қилинди [2]

БАА чемпионати. Шукуров ассист қилган, Мозговой сариқ карточка олган ўйинни Каннаваро стадиондан кузатди (видеошарҳ) [2]

«Барселона» Левандовски ўрнига «Ювентус» ҳужумчисини бепул қўлга киритишни режалаштирмоқда [2]

IFFHS: Тимур Кападзе миллий терма жамоаларнинг энг яхши мураббийлари топ-10 талигига кирди [2]

«Манчестер Сити» 48 соат ичида янги трансферни эълон қилади — инсайдер [2]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс. Жаҳон чемпионати якунлари

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

14-26 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати баҳслари ниҳоясига етди. 17 – бор ўтказилган жаҳон чемпионатида дунёнинг 116 давлатидан 576 нафар спортчи 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бордилар. 

Чемпионат якунларига кўра 18 давлат вакилларигагина совринли ўринларни қўлга киритиш насиб этди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан (жами 10 нафар) Жасурбек Латипов (-52 кг) кумуш, Ойбек Мамазулунов (-81 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 6-ўринни эгаллади. Кучли учликдан Қозоғистон (4-2-2), Куба (2-2-1) ва Озарбойжон (2-0-1) терма жамоалари ўрин эгаллашди. 

Агарда 1974 йилдан буён ўтказиб келинган жаҳон чемпионатларининг тарихига назар ташласак, энг кўп медалга (67 та олтин – 31 та кумуш – 25 та бронза) кубалик чарм қўлқоп усталари сазовор бўлганлар. Кучли учликдан, шунингдек, Россия (21-19-19) ва АҚШ (16-10-17) терма жамоалари ўрин эгаллашган. 

Мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари мустақил жамоа сифатида илк бор 1993 йили Финляндиянинг Тампере шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Мазкур дунё чемпионатида Ҳикматилла Аҳмедов (-51 кг) финалга қадар кечган жангларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медал совриндори бўлган. 

Шундан сўнг яна ўн бор жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритган. 

Гарчи мамлакатимиз боксчилари илк жаҳон чемпионатидан иштирок этмаган бўлсаларда, қўлга киритилган медаллар сонига (6-7-10) кўра 8-ўринда боришмоқда. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар ўтказилган жаҳон чемпионатларининг якунларига кўра 68 давлат вакилларигагина совринли ўринларга сазовор бўлиш насиб этган. 

Қуйида, Ўзбекистон терма жамоасининг 1993-2013 йиллар давомида ўтказилган жаҳон чемпионатларида қўлга киритган медаллари берилган: 

7-жаҳон чемпионати. 1993 йил 7-16 май. Тампере (Финляндия) 
- Ҳикматилла Аҳмедов (-51 кг) – кумуш 

8-жаҳон чемпионати. 1995 йил 6-14 май. Берлин (Германия) 
- Дилшод Ёрбеков (-75 кг) – бронза 

9-жаҳон чемпионати. 1997 йил 18-26 октябрь. Будапешт (Венгрия) 
- Руслан Чагаев (-91 кг) – олтин 

10-жаҳон чемпионати. 1999 йил 15-29 август. Хьюстон (АҚШ) 
- Муҳаммадқодир Абдуллаев (-63,5 кг) – олтин 
- Ўткирбек Хайдаров (-75 кг) – олтин 
- Тўлқинбой Турғунов (-57 кг) – кумуш 

11-жаҳон чемпионати. 2001 йил 3-10 июнь. Бельфаст (Ш.Ирландия) 
- Руслан Чагаев (-91 кг) – олтин 
- Ўткирбек Хайдаров (-75 кг) – кумуш 
- Шерзод Ҳусанов (-67 кг) – бронза 

12-жаҳон чемпионати. 2003 йил 6-13 июль. Бангкок (Таиланд) 
- Шерзод Ҳусанов (-69 кг) – кумуш 
- Баҳодиржон Султонов (-54 кг) - бронза 

13-жаҳон чемпионати. 2005 йил 13-20 ноябрь. Мяньян (Хитой) 
- Дилшод Маҳмудов (-64 кг) – кумуш 
- Ўткирбек Ҳайдаров (-81 кг) - бронза 
- Жасур Матчонов (-91 кг) – бронза 

14-жаҳон чемпионати. 2007 йил 23 октябрь – 3 ноябрь. Чикаго (АҚШ) 
- Аббос Атоев (-81 кг) – олтин 

15-жаҳон чемпионати. 2009 йил 1-12 сентябрь. Милан (Италия) 
- Аббос Атоев (-75 кг) – олтин 
- Элшод Расулов (-81 кг) – кумуш 
- Баҳодиржон Султонов (-57 кг) – бронза 
- Ботиржон Маҳмудов (-69 кг) – бронза 

16-жаҳон чемпионати. 2011 йил 26 сентябрь – 8 октябрь. Боку (Озарбойжон) 
- Жасурбек Латипов (-52 кг) – бронза 
- Элшод Расулов (-81 кг) – бронза 

17-жаҳон чемпионати. 2013 йил 14-26 октябрь. Алмати (Қозоғистон) 
- Жасурбек Латипов (-52 кг) – кумуш 
- Ойбек Мамазулунов (-81 кг) – бронза 

Жами: 6 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медали.

18-жаҳон чемпионати 2015 йил Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилади. 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:14, 28.10.2013. Ўқилди: 6563 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.