Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайр, БАА!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Ёшлар (U17) ўртасида ЖЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўйин бошидан терма жамоамизда 2та муаммо яққол кўзга ташланди. Биринчи, терма жамоамиз Гондурасга қарши ўйинга етарлича руҳлана олмади. Марокашга қарши ўйиндан кейиноқ барчамиз нимчорак финалда очиқчасига Гондурасни кўзлай бошладик. Гўёки ушбу терма жамоани осонлик билан ютса бўладигандек. Терма жамоамизнинг вазиятлардан ортда қолиши, бунинг натижасида футболчилар ўзи истаган-истамаган ҳолда қоида бузилиши ва тезкор четлатилиши - руҳий ноқисликнинг оқибати бўлди. Иккинчи муаммо — Жамшид Болтабоев. Мураббий ҳимояга Абдулазиз Жўрабоевни тушириб, Ҳамробековни таянч ярим ҳимоясига олди. Аммо Жамшиднинг ўрнини босиш осон эмаслиги кўриниб турди.

Юқорида муаммолар туфайли терма жамоамиз ўйинни ғалати бошлади ва биринчи бўлим давомида ўз ўйинини қидириш билан овора бўлди. Гондурас эса Нуралиев шогирдларига бундай имкониятни бир сония бўлсин бермади.

Ўзбекистоннинг ўйинини яхши ўрганган Хосе Вальядарес кучли ҳимояни ташкил қилган ҳолда, тезкор қарши ҳужумга асосий эътиборни қаратди. Ўйин бошида жамоалар тенг ўйнаётгандек кўриинса-да, зийраклик борасида Гондурас устунроқ эди.

Ўйиннинг 20-дақиқаларига келиб улар вакилларимизнинг ўйини чиқмаётганини сезган ҳолда Сарвар Каримов дарвозаси олдида хавф ярата бошлашди. Брайан Веласкез яқин масофадан дарвозамиз томон аниқ зарба бера олмади. Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпни ҳимоячиларимиз айнан 7-рақамли футболчи турган жойга қайтаришганди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб, ўйинннг 24-дақиқасида терма жамоамиз майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Акромов ўзининг қанотида тўп учун курашда ютқазди ва ўзидан ўтиб кетаётган рақиб футболчисини қўли билан тортиб қолди. Табиийки, ушбу вазият сариқ карточка тортарди. Бироқ Акромжон ўйин бошида керак бўлмаган жойда (майдоннинг рақиб томонида) сариқ карточка олишга улгурганди. Иккинчи "сариқ" эса ўз-ўзидан "қизил"га айланди.

Футболчиларимизнинг устига қуйилган мазкур совуқ "сув"дан ўзларига келиб улгурмасдан гондурасликлар хавфли ҳужум уюштирди. Бахтимизга Кевин Алваресннг зарбаси ноаниқ бўлди.

Таъкидлаш лозимки, қизил карточка ўсмирларимизни уйғотди. Улар масъулиятни яхшироқ ҳис қила бошладилар. Майдондан чиқиб кетган чап қанот ҳимоячимиз ўрнини ҳам ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов ёпишга мажбур бўлган бўлди. 35-дақиқада эса Акобир Тўраев майдондан олиниб, Аббос Неъматиллаев ўйинга ташланди. Биринчи бўлимни вакилларимиз бир амаллаб 0:0 ҳисобида якунлаб олишди.

Демак, ўйиннинг бориши иккинчи бўлимдаги стратегиямизни аниқлаб берди — тартибли ҳимоя ва қарши ҳужум. Бунда рақибнинг хатоси биз учун айни муддао бўлади.

Ўйиннинг 61-дақиқасида бурчакдан етказиб берилган тўпни ҳимоячи Алварес бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп эса устунга тегиб, майдонни тарк этди. Бу иккинчи бўлимдаги рақибнинг илк хавфли зарбаси эди. Терма жамоамиз рақиб босимини иккинчи бўлимнинг 28 дақиқаси давомида қайтариб туришди. 74-дақиқада Элис жарима майдончамиз ичида ҳимоячиларимиз орасидан тўпни Бодденга узатиб берди. У эса яқин масофадан дарвозанинг яқин бурчагина аниқ нишонга олди. Дарвозабон Каримов бу вазиятда ўз реакциясини ишга солишга улгурмади.

Голдан кейин футболчиларимизда олдинга ўтишдан бошқа вариант йўқ эди. Гондураснинг бунга қанчалик имкон бериши кейинги масала, аммо босим уюштирилса, уларнинг ҳимоясида ҳам хато юз беради. Ўйиннинг 90-дақиқасида чап бурчакка яқин жойда стандарт вазиятга эга бўлдик. Жавоҳир Сиддиқовнинг узатишини эса дарвозабон  эгаллаб олди.

Ўйинга қўшиб берилган 5 дақиқанинг учинчисида Одил Ҳамробеков жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, рақибдан ўтиб кетиб зарба бериш учун вазиятга чиқиб бораётганида чехиялик ҳакам хуштак чалиб ўйинни тўхтатди. "Насаф" футболчиси ушбу вазиятда тўпни қўли билан эмас, кўкраги билан қайтарганди. 96-дақиқада эса Иззатилла Абдуллаев 18 метрлардан дарвоза томон зарбани аниқ бера олмади. Бу ўйиндаги энг сўнгги имконият эди.

Шарҳнинг кириш қисмида таъкидлаганимиздек, жамоамиз ўйинга руҳан тайёрлана олмади. Ўйин давомида эса ўзгариш учун қилинган ҳаракатлар эса фойда бермади. Боиси, энди кеч эди...

Гондурасни ўзимиз чорак финалга кузатиб қўйдик.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, нимчорак финал
ГОНДУРАС - ЎЗБЕКИСТОН - 1:0
Гол: Бодден (74)
Огоҳлантиришлар: Алберт Элис (45) — Акромжон Комилов (7), Акобир Тўраев (21), Абдулазиз Жўрабоев (45+3), Отабек Шукуров (69), Жавоҳир Сиддиқов (87)
Четлатиш: Акромжон Комилов (24, иккинчи огоҳлантириш)
Гондурас: 1. Кристиан Эрнандес, 2. Кевин Алварес, 3. Алваро Ромеро, 4. Луис Сантос (С), 5. Аноал Эрнандес, 7. Брайан Веласкез, 8. Кристофер Алегриа, 9. Алберт Элис, 10. Исаак Борхас, 11. Рембрандт Флорес, 17. Фреди Медина (18.Хорхе Бодден 57, Деврон Гарсия 87)
Ўзбекистон: 1. Сарвар Каримов, 2. Рустамжон Ашурматов, 3. Абдулазиз Жўрабоев, 4. Акром Комилов, 5. Одилбек Ҳамробеков, 9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (8.Аббос Неъматиллаев 35, 10.Жавоҳир Сиддиқов 76), 15. Иззатилла Абдуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 19. Шоҳжаҳон Аббосов (14. Исломбек Каримов 46), 20. Отабек Шукуров.
Ҳакамлар: Павел Краловец (Чехия), Мартин Валчек (Чехия), Роман Слишко (Словакия)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:23, 28.10.2013. Ўқилди: 9482 марта. Фикрлар: 57 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик