Анатолий Демьяненко Қозоғистон клубларидан бирини бошқариши мумкин
Украиналик таниқли мураббий Анатолий Демьяненко Қозоғистон клубларидан бирини бошқариши мумкин. Бу ҳақда мураббийнинг агенти Юрий Горбенко Sportinfo.kz сайтига хабар берди. Лекин гап қайси жамоа ҳақида кетаётганини у сир тутди.
"Ҳа, ҳақиқатан ҳам Анатолий Васильевичга қозоқ клубидан қизиқиш бор. Биз ҳозирда ушбу эътиборли таклифни ўрганяпмиз. Лекин Демьяненкога Қозоғистондан ташқари Россия ва узоқ хориж клубидан ҳам таклифлар бор. Ҳозирча эса қайси Қооғистон жамоасидан таклиф бўлаётганини айта олмайман. Аввал шартнома имзолансин, кейин бу ҳақида биринчи бўлиб хабар беришим мумкин", дейди Юрий Горбенко.
Анатолий Демьяненко 2011 йилги мавсумда Қаршининг "Насаф" клубини бошқариб, у билан ОФК кубоги совринини қўлга киритганди. Ушбу натижа мураббийга катта шон-шуҳрат келтирган.
Манба: www.sportinfo.kz
Киритилди: 15:00, 31.10.2013. Ўқилди: 3343 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар