Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Бунёдкор” 5:1

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар лигаси / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Бунёдкор” ёшлари Қарши шаҳрига катта умидлар билан ташриф буюрганди.

Боиси битта ғалаба ёш “қалдирғочлар”ни муддатидан аввал чемпионлик шохсупасига олиб чиқарди. Бироқ воқеалар ривожи бундай тус олмай, ёшларимиз Қаршидаги ўйинда омадсизликка учрашди.

Александр Мочинов шогирдлари бутун биринчи бўлим давомида тўп назоратини ўзларида ушлаб туришларига қарамасдан, “Насаф”нинг учта ҳужумини ўтказиб юборишди. Баҳодир Аннаматов шогирдлари айнан шу уч ҳужумда шунча гол уришни уддалашди. Жавоҳир Ашуров, Обид Маматов ва Самандар Шодмоновнинг голлари эвазига жамоалар танаффусга 3:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби ўтди. Ҳисобда ортда бораётган тошкентликлар ҳужум уюштиришар, мезбонлар эса қарши ҳужум тактикасини қўллашарди. Шу куни омадлироқ бўлишган “Насаф” ёшлари қарши ҳужумларда Санжар Баратов ва Дониёр Нарзуллаев томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобни ўта йирик кўринишга келтиришди. Охирги дақиқаларда Сардорбек Азимов “Бунёдкор”нинг учрашувдаги ягона голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари мавсумдаги илк йирик мағлубиятини қабул қилиб олди. Кейинги турда ёшларимиз “Сўғдиёна” меҳмони бўлади.

Ёшлар лигаси, 25-тур
“НАСАФ” – “БУНЁДКОР” 5:1 (3:0)
Голлар: Жавохир Ашуров 8 (1:0), Обид Маматов 21 (2:0), Самандар Шодмонов 45 (3:0), Санжар Баратов 69 (4:0), Дониёр Нарзуллаев 72 (5:0), Сардор Азимов 84 (5:1)
Огоҳлантиришлар: Нажмиддин Нормуродов 70, Хуршид Ғиёсов 90+1
Амалга оширилмаган пенальти: Забихилло Ўринбоев 61 (дарвозабон)
“Насаф”: 43.Алибек Туробов (23.Азамат Аҳмедов 74), 2.Мирзамурод Жўрабоев, 3.Миржалол Мўминов, 4.Ғолиб Ғайбуллаев (28.Диёр Каримов 58), 7.Нажмиддин Нормуродов (55.Акбар Муродов 72), 8.Жавохир Ашуров (16.Дониёр Нарзуллаев 61), 9.Самандар Шодмонов, 11.Санжар Баратов, 13.Тохир Абдураззоқов (сардор), 17.Обид Маматов (20.Шохруҳ Қурбонов 83), 22.Жамолиддин Машарипов (10.Азизбек Маликов 78)
Заҳира: 33.Жавлон Эгамов
“Бунёдкор”: 35.Зафар Сафоев (44.Дилшод Ҳамроев 73), 2.Азизбек Мамазоитов (7.Алибобо Раҳматуллаев 46), 3.Ҳасан Асқаров (14.Камолиддин Тожибоев 59), 4.Миржамол Қосимов, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 6.Сардор Собирхўжаев, 8.Хуршид Ғиёсов, 9.Аҳрор Умаржоновь (11.Игорь Таран 46), 18.Камронбей Кападзе, 19.Забихилло Ўринбоев (20.Эргаш Исмоилов 66), 21.Сардорбек Азимов
Заҳира: 10.Санжар Рихсибоев, 13.Зокиржон Нурматов
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев (Тошкент), Суҳроб Сатторов (Шаҳрисабз), Фарҳод Усмонов (Косон), Комилжон Расулов (Қарши)
Учрашув назоратчиси: Сафиддин Эрматов (Тошкент)
2 ноябрь. Қарши. “Насаф” стадиони.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:00, 02.11.2013. Ўқилди: 3533 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик