Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1986 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дилшод Нуралиев: «Икки футболчимизга Германия Бундеслигаси вакили жиддий қизиқмоқда»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Ёшлар (U17) ўртасида ЖЧ
Рукн: Репортажлар
A A A

БААда бўлиб ўтган ЖЧда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев бугун матбуот анжуманида иштирок этди. Унда футболчилар — Жамшид Болтабоев ва Иброҳим Абдуллаев ҳам иштирок этишди.

Матбуот анжумани бош мураббийнинг ЖЧ ҳақидаги умумий таассуротлари билан бошланди.
"Жаҳон чемипионати финал босқичига пухта тайёргарлик кўрдик. Испаниядаги сўнгги йиғин бизга жуда катта ёрдам берди. БААдаги мусобақа ташкилотчилиги юқори савияда бўлди, турнир шахсан менда катта таассурот қолдирди. Гуруҳ босқичидаги ҳар учта ўйинда алоҳида тактик йўналишдан фойдаланишимиз керак эди ва бу ўз самарасини берди, деган фикрдаман", дейди Нуралиев.

Матбуот анжуманида энг катта эътибор Гондурасга қарши бўлиб ўтган нимчорак финал ўйинига қаратилиши олдиндан маълум эди. Мураббий ҳам ушбу мавзу ҳақида сўз очаркан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

"Гондурас билан ўйинда маълум бир хатоларга йўл қўйилди. Бунда мураббийлар штаби, шахсан ўзим хатога йўл қўйган бўлишим мумкин. Биринчи бўлимда рақиб ҳужумини бартараф этиб, иккинчи бўлимда ҳужумкор футболчиларни туширишни режалаштиргандик. Гондурас билан ўйиндаги эрта қизил карточка ўйин тактикамизни ўзгартириб юборди. Нимчорак финалдан қайтган бўлсак-да, йигитларимиз қўлдан келганича Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Бунинг учун шогирдларимга ўз миннатдорлигимни билдирдим. Федерация раҳбарлари томонидан қўйилган вазифани бажара олмадик, бироқ футболчилар қўлларидан келганича ўйнашди".

Маълумки, ЖЧга жўнаб кетиш олдидан Дилшод Нуралиев таркиб борасида муаммоларга дуч келганди. Аввалига асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси жиддий жароҳат олиб, сафдан чиққанди. ЖЧбошлангунга қадар уларнинг икки нафари ўйинларга  тайёр бўлди.

"ЖЧ арафасида 1000дан ортиқ футболчиларни синовдан ўтказдик, кўриб чиқдик. Юртимизда яхши ўйинчилар кўп. Уларнинг аксарияти клубида яхши ўйнаса-да, терма жамоада улар ўзгариб қолишади. Бу ёш ўйинчилар руҳияти билан боғлиқ масала, кучли босим, кучли ҳаяжон уларга таъсир қилади. ЖЧда қатнашган терма жамоа футболчилари 9та клубдан шакллантирилган, бироқ уларнинг аксарияти Тошкент клубларида тарбияланган. Агар барча жойларда ёш болалар ва ўсмирлар билан мураббийлар юқори савияда ишлашса, термага номзодлар ҳам кўп бўлади", дейди бош мураббий.

ЖЧда иштирок этган ҳар қандай жамоанинг дастлабки мақсади гуруҳдан чиқиш ҳисобанади. Бундан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мустасно эмас.

"Асосий мақсадимиз – гуруҳда яхши ўйинлар кўрсатиб, кейинги босқичга чиқиш эди. Кўпчилик Панамани кучсиз деганди, бироқ биз уларни ўрганиб чиққандик, КОНКАКАФ чемпионати финалигача етиб бориб, фақатгина Мексикага ютқазган жамоа эди.  Легионерлари кўп бўлган Марокашга ҳам муносиб тайёргарлик кўрдик. Шунинг учун кучли рақиб билан ўйинда 1 очкони қўлга кирита олдик. Хорватия билан ўйин олдидан эса бир ҳолатга эътибор қаратдик. Агар гуруҳда 3-ўринни олсак, нимчорак финалда Бразилияга тушардик. Шунинг учун  Бразилия билан учрашмаслик мақсадида, гуруҳда 1-2-ўринни қўлга киритишни мақсад қилдик. Хорватияни мағлуб этиб, бу мақсадимизга эришдик", дейди ўсмирларимиз устози.

Яна ўша Гондурас билан ўйин ва мағлуб ҳақида...
"Гондурас билан ўйингача руҳий тайёргарлик устида ишладик, йигитларни интернет деган балодан ажратишга ҳаракат қилдик.  Интернетда ҳали Гондурас билан ўйин бўлмасидан чорак финалда Швеция билан ўйнашимиз ҳақида ёзила бошланди. Балки ўша интернетдаги гаплар болаларга таъсир қилгандир. Бошқа томондан, гуруҳда Панамани мағлуб этилгани учун, КОНКАКАФнинг бошқа вакилини мағлуб этиш осондек туюлгандир. Шунингдек, Гондурасга қарши ўйинда ҳаяжон, қандайдир ҳаяжон халал берди. Боиси, бу ўйинда хато қимматга тушарди", дейди Дилшод Нуралиев.

Дилшод Нуралиев ушбу терма жамоа билан бир неча йил давомида ишлаб келди ва унинг вазифаси ўз ниҳоясига етди. У ўзининг келажаги ҳақида аниқ фикр билдира олмади: "Шартномам 31 декабрь куни якунига етади ва ҳозирча келажагим ҳақида ҳеч нарса дея олмайман".

Ўсмирлар терма жамоасидаги футболчилар энди аста-секинлик билан мамлакат ёшлар, кейинчалик эса олимпия ва миллий терма жамоаларга таклиф қилина бошлашади.

"Куни кеча Терма жамоалар марказига ҳисобот топширдик. Унда ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев жамоамдаг бир қатор футболчиларни жалб этмоқчилигини айтди. Агар шогирдларим бошқа терма жамоаларга ҳам ёрдам бера олишса, бундан жуда хурсанд бўламан", дейди мураббий.

Ўсмирларимиз ЖЧда янада юқорироқ ўринларни эгаллашни мақсад қилишганди. Шунинг учун Гондурас билан ўйиндаги мағлубиятни "ҳазм" қилиш қийин кечаётгани сезилиб турди.

"Агар гуруҳда қолиб кетганимизда, бунчалик алам қилмаган, жон куйдирмаган бўлардим. Чунки айб фақат ва фақат ўзимда бўларди. Аммо нимчорак финалда яхши ўйнаб туриб ютқазиш алам қилади. Ўйин томондан барчасини тўғри ташкил қилдик, аммо жиҳатдан қаердадир хато қилдик. Комилов қизил олганидан кейин, балки мен бошқачароқ тактика танлашим, майдонга Исломбек Каримовни эмас, бошқа футболчини туширишим керак эди", дейди мутахассис.

Дилшод Нуралиев ҳамиша болалар ва ўсмирлар билан ишлаб келган мураббий ҳисобланади. Вақти келиб у ҳам катталар билан ишлашни бошлаб қолиши мумкин.

"Катта ёшли терма жамоалар билан ишлаш нисбатан осон, энг қийини – ўсмир ва ёшлар билан ишлаш. Болага энг ёшлигидан тўғри тарбия бериш керак, шунда келажакда осон бўлади", дейди Нуралиев.

Ўзбек футболидаги катта муаммолардан бири — футболчилар терма жамоа сафида қитъа ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб қайтганидан кейин кейинчалик улар йўқолиб қолишади. Бунинг сабаби сифатида  Нуралиев қуйидагича изоҳлади:

"Агар ЖЧда қатнашиб келган футболчилар “Мен ўз вазифамни бажариб бўлдим” деб ҳисобласа, катта хато қилишади. Аксарият ёш футболчилар натижа кўрсатганидан кейин, ўз устида ишламай қўяди. Лекин бу катта хато. Тушунаман, Биринчи лига, Ёшлар лигаси савияси у қадар юқори эмас, уларни ЖЧ билан таққослаб бўлмайди.  Шунга қарамай, футболчи ўз устида тинмай ишлаши ва ўзини кўрсатиши керак".

Дилшод Нуралиевга мураббийларни тажриба ошириш учун хорижга жўнатиш таклифига қандай қараши ҳақида савол берилди.

"Биринчи галда болалар-ўсмирлар билан ишлаётган мураббийларга шароит яратиш керак. Масалан, болалар билан ишлаётган мураббийнинг ойлиги кам бўлса, унга қўшимча даромад бўлиши учун яна битта қўшимча пулли гуруҳни ташкил қилишади ("Пахтакор"да бундай тажриба бор — Stadion.uz). Натижада мураббий 20 нафар бола билан эмас, 40 нафар бола билан ишлайди. Менимча, мана шу ҳолатни тўғрилаш керак.  Агар шароит кўтарса, тажриба ошириш учун мутахассисларни Европага жўнатиш имкони бўлса, бу мураббий учун жуда катта ютуқ бўлади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари асосини "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клуби футболчилари ташкил қилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари ўринбосарлар жамоаларида мунтазам ёшларни туширишади. Бошқа жамоаларда эса бу ҳолат кам.  Бу йил, масалан, Одил Ҳамробековни топдик. У “Насаф”нинг асосий  таркибида ҳам ўйнади, Ёшлар лигасида баҳсларида мунтазам иштирок этди. Ёш ўйинчилар, жамоа асосий таркибига кира олмаса ҳам Ёшлар лигасида бўлса ҳам ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Ана шунда улар ўсишда давом этишади. Бизнинг Биринчи лига ҳам, Ёшлар лигаси ҳам савия борасида ЖЧдан паст. Техник томондан эмас, тезлик борасида анча паст. ЖЧда бир жойда туриб ўйнай олмайсан. Бир жойда туриб қолсанг, гол ўтказиб юборасан, ютқазасан. У ерда тезлик ўта юқори. Масалан, ЖЧ финалига чиққан Нигерия ўсмирлар терма жамоасини Олий лигага олиб келсак, улар тезлик борасида асло ютқазишмайди", дейди мутахассис.

Бундай мусобақалар ўзига хос ярмарка ҳисобланади. Турнирдан кейин иқтидорли футболчилар кучлироқ жамоаларга ўтишлари мумкин.

"Бизнинг йигитларга ҳам Европадан таклифлар бўлди. Марокаш билан ўйиндан кейин италиялик скаут ёнимга келди ва баъзи футболчиларимиз билан қизиқди. У Испания клубларидан таклиф бўлганини айтди. Тошкентга келганимиздан кейин, Германия Бундеслигасидан клуб спорт директори қўнғироқ қилиб, икки футболчимизга қизиқиш билдирди. Бундеслига клуби қизиқиш билдирган футболчилардан бири “Пахтакор”, бири “Бунёдкор” вакили. Ҳозирча футболчиларнинг исмларини айта олмайман. Бундеслига клуби жиддий таклиф билан чиққан. Ҳозирда бу борада ишлар олиб бориляпти ва футболчилар синовдан ўтиш учун Германияга кетиши ҳам мумкин", дейди Нуралиев.

Матбуот анжумани сўнгида Дилшод Нуралиев 4 йил давомида ўзи билан бирга ишлаган барчага миннатдорчилик билдирди.

Манба: twitter.com/UzbekistanU17
Киритилди: 12:16, 06.11.2013. Ўқилди: 9031 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.