Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Превью. ОК-2015, саралаши: Вьетнам - Ўзбекистон

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

15 ноябрь, жума куни Ханойдаги «Май Дин» стадионида ОК-2015 саралаши, 4-тури доирасида Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилади.

Вьетнам терма жамоаси айни дамда, саралашнинг «Е» гуруҳида сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси эса, ўтказилган 3 тур баҳсларидан сўнг ўз ҳисобидаги очоклари сонини 4тага етказиб гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бундан бир ой аввал Тошкентда мазкур икки терма жамоа ўртасида ўтказилган саралашнинг 3-тур баҳсида Миржалол Қосимов шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. Бугун, 15 ноябрь куни Ханойда икки терма жамоа ОК-2015 саралаши 4-тур баҳсида ўзаро майдонга тушишади. Мазкур учрашувдан олдин, рақиб - Вьетнам терма жамоасининг мазкур саралаш кампаниясидаги ўйинлари статистикасига тўхталиб ўтамиз.

Вьетнам терма жамоаси.
2015 йили Австралияда бўлиб ўтадиган ОК саралашини Вьтенам терма жамоаси 6 февраль куни БААга қарши ўйин билан бошлади. Вьетнам пойтахти Ханои шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда БАА терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Саралашнинг «Е» гуруҳи 2-турида эса Вьетнам сафарда Гонконг терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой берди - 0:1.

Бош мураббий - Хоан Ван Фук. Ёрдамчи мураббий - Нгуен Ван Си
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Нгуен Мин Фонк (73)
Терма жамоа тўпурари - Ле Конг Вин (31та гол)

Ўзбекистон терма жамоаси.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов бугун Вьетнамга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга 22 нафар футболчи билан ташриф буюрган. Қосимов дастлаб эълон қилган 23 нафар футболчидан иборат якуний таркибда биргина ўзгариш бор. Тошкентнинг Пахтакор клуби ҳимоячиси Владимир Козак жароҳати туфайли Тошкентда қолган.

Таъкидлаш жоиз, бугунги учрашувда «Бухоро» клуби ҳужумчиси Воҳид Шодиев ҳамда «Металлург» ҳужумчиси Шаҳзод Нурматовлар терма жамоа сафид дебют қилишлари мумкин. «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев хам бугун юқорида номи тилга олинган икки футболчи қаторида терма сафида дебют учрашувини ўтказиш имкониятга эга.

Маълумот ўрнида, айни дамда терма жамоа сафида энг кўп тўп сурган футболчи - Темур Кападзе жароҳати боис, бугунги учрашувни ўтказиб юборади. Миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров эса бугун майдонга туширилса, бу унинг терма жамоа сафидаги 98-учрашуви бўлади. Миллий терма жамоа сафида 50 ва ундан ортиқ учрашувда майдонга тушган футболчилар қаторида Анзур Исмоилов (51), Азиз Ҳайдаров (52) ҳамда Одил Аҳмедовлар (54) бугун майдонга тушиб ўз статистикасини яхшилаб олиш имкониятига эга.

Бош мураббий - Миржалол Қосимов. Ёрдамчи мураббий - Шуҳрат Мақсудов
Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Темур Кападзе (109)
Терма жамоа тўпурари - Максим Шацких (34та гол)

ОК-2015 саралаш «Е» гуруҳи ўйинлари:
1-тур. 6 февраль
Вьетнам - БАА 1:2
Ўзбекистон - Гонконг 0:0

2-тур. 22 март
Гонконг - Вьетнам 1:0
БАА - Ўзбекистон 2:1

3-тур. 15 октябрь
Ўзбекистон - Вьетнам 0:3
Гонконг - БАА 0:4

4-тур. 15 ноябрь
Вьетнам - Ўзбекистон
БАА - Гонконг

5-тур. 19 ноябрь

Гонконг - Ўзбекистон
БАА - Вьетнам

6-тур. 5 март
Вьетнам - Гонконг
Ўзбекистон - БАА

Маълумот ўрнида, 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда мезбон - Вьетнам терма жамоаси қизил рангли либосларда ҳаракат қилса, Ўзбекистон оқ либосда ҳаракат қилади.

ОК-2015 саралаши «Е» гуруҳида 9 очко билан пешқадамлик қилаётган БАА миллий терма жамоаси эса, 4-тур баҳсида ўз майдонида Гонгконг терма жамоасини қабул қилади.

ОК-2015. Саралаши, «Е» гуруҳи. 4-тур
15 ноябрь. Ханой. «Май Дин» стадиони
Бош ҳакам
: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея).
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг-Йол (Жанубий Корея), Жи Сёнг Мин (Жанубий Корея).
Заҳира ҳаками: Ю Минг-Сун (Хитой Тайпейи)
Комиссар: Гутам Кар (Ҳиндистон)

ОК-2015, САРАЛАШ, «Е» гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БАА

3

3

0

0

8-2

9

2

Ўзбекистон

3

1

1

1

4-3

4

3

Гонконг

3

1

1

1

1-4

4

4

Вьетнам

3

0

0

3

2-6

0

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:36, 15.11.2013. Ўқилди: 3850 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик