Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё кубоги-2015 саралаш: Вьетнам - Ўзбекистон - 0:3

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралаш босқичининг 4-турида Вьетнам майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўзининг гуруҳдаги 2-ўрнини янада мустаҳкамлади.

Бутун ўйин давомида ташаббус Қосимов шогирдлари томонида бўлди. Мезбонлар эса вакилларимизга жиддий қаршилик кўрсата олишмади. Ўйиннинг 40-дақиқасида майдон марказидан жарима майдончаси томон етказиб берилган тўпни вьетнамлик ҳимоячи бош билан ўз ҳимоячисига қайтарди. Дарвозабон эса тўпни қўлига олаётганини кўрган бўлса-да терма жамоада ўзининг дебют ўйинида майдонга тушган Воҳид Шодиев олдинга қараб бораверди. Посбон эса тўпни қўлидан чиқариб юборди ва тўп Шодиевнинг оёғига келиб тушиш билан бирга, ҳужумчимизни бўш дарвоза қаршисида қолдирди. "Бухоро" футболчиси осонгина дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида эса Виталий Денисов ўз қанотидан тўпни жарима майдончасига айлантирди ва Игорь Сергеев чиройли тарзда бош билан дарвозани ишғол қилди.  Ўйин тугаши арафасида иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, фаол ҳаракат қилган Сардор Рашидов Тўхтахўжаев томонидан ўзига етказилган тўпни ўзига бўйсундириб, ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қилди. Рашидов иккинчи ўйинда ҳам захирадан майдонга тушиб, иккинчи голини киритмоқда. Ажойиб натижа.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш доирасидаги кейинги учрашувни 19 ноябрь, сешанба куни Гонгконг терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Осиё кубоги-2015. "Е" гуруҳи. 4-тур
ВЬЕТНАМ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:3 (0:1)
Голлар: Воҳид Шодиев (40), Игорь Сергеев (47), Сардор Рашидов (89)
Огоҳлантиришлар: Тан Тай (27) — Игорь Сергеев (55)
Четлатиш: Тан Хай (90+2)
Вьетнам: Тан Труонг, Ван Хоан, Ван Биен, Пуок Винь, Ван Бинь (Ань Дук 46), Ван Ниен (Чуан Тан 49), Тронг Хоанг, Куок Ан (Тиен Тан 76), Тан Луонг, Тан Хай, Куанг Хай
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Даврон Ҳошимов (Ислом Тўхтахўжаев 76), Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Фозил Мусаев, Сервер Жепаров (с), Санжар Турсунов (Сардор Рашидов 46), Воҳид Шодиев (Жамшид Искандаров 69), Игорь Сергеев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:29, 15.11.2013. Ўқилди: 8164 марта. Фикрлар: 34 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик