Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      •   Пахтакор
      • 2:0
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаким Фузайлов: «Селекция ишларини янги йилгача якунламоқчимиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жамоа энг аввало селекция жараёнини муваффақиятли ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Кўплаб жамоалар ўтган мавсумни сарҳисоб қилишга улгурмай туриб темирйўлчилар ўз таркибига бирин-кетин Лутфулло Тўраев, Жасур Ҳасанов, Анвар Ғофуров ва ниҳоят куни кеча Игнатий Нестеров каби тажрибали футболчиларни қўшиб олишди.

Эртадан жамоа аъзолари клуб базасига йиғилишади ва мавсумолди тайёргарликларини бошлаб юборади. Дарвоқе, куни кеча Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигаси-2014 баҳсларига қуръа ташланди ва «Локомотив»нинг ушбу мусобақадаги потенциал рақиблари аниқлаб олинди. Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайлов клуб расмий сайти учун махсус интервью берди.

- Ҳаким Қаюмович, ОЧЛ-2014 баҳсларига қуръа жараёнини қандай баҳолайсиз? Қуръа «Локомотив»га кутилган рақибларни тақдим этдими?

- Қуръа ташлаш маросимидан олдин жамоамиз саралаш баҳсларининг илк босқичидан озод этилиши ва иккинчи босқичда Қувайт ёки Ироқ вакиллари билан тўқнаш келиши тахмин қилинаётган эди ва амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Якуний босқичда катта эҳтимол билан Қатарнинг «Лаҳвия» жамоасига қарши тўп сурсак керак, агарда иккинчи босқичдан муваффақиятли ўта олсак. Қисқаси, қуръа бизга кутилган рақибларни тақдим этди. Буёғига машғулотларга зўр бериб, саралашдан муваффақиятли ўтиб олиш ва Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида тўп суришга ҳаракат қиламиз.

- Рақибларни ўрганиш қандай кетмоқда?

- Юқорида айтганимдек, биз тахминий рақибларимизни билардик ва ҳар эҳтимолга қарши улар ҳақида маълумотлар тўплашни бошлаб юборганмиз.Рақиблар аниқ бўлди ва энди уларнинг ўйинлари видеоёзуви туширилган дискларни топишга ва яхшироқ ўрганишга ҳаракат қиламиз.

- Мавсумолди тайёргарлигининг дастлабки режасига кўра «Локомотив» иккинчи хориж йиғинини Туркияда ўтказишни режалаштирган эди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик режасига ўзгариш киритиладими?

- Албатта. ОЧЛ-2014 саралаш баҳслари тақвими режамизни ўзгартиришга мажбур қилди. Энди жамоа Туркияга бормайди. 11-25 январь кунлари БААда йиғин ташкил қиламиз. Кейин Тошкентга қайтиб 8 февралдаги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Насиб этса сўнгги босқичга чиқсак, 15 февраль куни сафарда тўп суришимизга тўғри келади. Оралиқ танаффус жуда қисқа бўлгани сабабли хорижда йиғин ташкил этишнинг имкони йўқ.

- Жамоа ўз сафига тўрт нафар футболчини қўшиб олди. Селекция ишлари якунига етди, дейиш мумкинми?

- Йўқ, ҳали селекция давом этади. Шундай экан, жамоамиз сафида янгилар пайдо бўлиши мумкин. Аммо, селекция жараёнини йил охиригача якунлаб, янги йилдан тўлиқ таркиб билан тайёргарлик кўрмоқчимиз.

- Ўз навбатида жамоани тарк этадиган футболчиларга ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Жамоамиз ўз сафини бир қатор янги футболчилар билан тўлдиргач табиийки заҳирада қолиб кетаётган айрим ўйинчилар билан хайрлашамиз. «Локомотив»ни Илхом Суюнов, Артур Парванов ҳамда Собир Усмонхўжаевлар тарк этишади. Шунингдек, катта эҳтимол билан ва биз истамасакда жамоани Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Иван Нагаевлар ҳам тарк этиши мумкин. Бу икки футболчимиз билан хориж клублари жиддий қизиқишмоқда.

- Жамоанинг сўнгги харидига айланган Нестеров фақат февраль ойига келиб умумий гуруҳда шуғулланишни бошлаши мумкин. Табиийки у ОЧЛнинг плей-офф босқичида жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ўйинларда «Локомотив» қайси дарвозабонлар хизматига таянади?

- Жамоада Темур Ғаниев ва умидли ёшлардан бири Сарвар Каримов каби дарвозабонлар бор. Уларга имконият берамиз. Қолаверса, селекция жараёнида таркибимизга яна битта маҳаллий дарвозабон қўшиб олишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 19:37, 11.12.2013. Ўқилди: 3516 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик