Бугун 14 март, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • -:-
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Балотелли: «Мен исёнкорман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бошқа соҳаларда бўлгани сингари футболнинг ҳам ўзига хос қаҳрамонлари, образлари бор. Уларнинг баъзилари кулгили хатти-ҳаракатлари билан ишқибоз-у мутахассислар диққатини тортса, бошқалари ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлади. Бироқ замонавий футболда бир қаҳрамон борки, баъзида унинг антиқа ишлари ва ҳаддан ташқари баландпарвоз гаплари кишининг энсасини қотирса, ўзига хос фантастик ўйини беихтиёр уни олқишлашга мажбур этади. Бу мураккаб характер эгаси, Италия терма жамоаси ва «Милан» клуби ҳужумчиси Марио Балотеллидир.

“МЕН — ИСЁНКОРМАН!”
Ўзига ҳаддан ташқари бино қўйган Марио матбуот анжуманларида ўзига хос гаплари билан кўпчиликни ажаблантириб келади. Хусусан, собиқ клуби «Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийси Роберто Манчини билан ёқалашиб қолганида, унга «Бу воқеада ўзингизни айбдор деб биласизми? Умуман, ўзингизга қандай таъриф берасиз?» дея савол беришганида Марио: «Мен ўта ақллиман. Шунинг билан бирга исёнкорман ҳам», дея жавоб қайтарган.

«Мен қачон ўзим хоҳласамгина ютқазаман, агар буни истамасам, мени ҳеч ким бўйсундира олмайди». Италиялик юлдуз бу гапини, асосан, жамоаси ютқизганида бот-бот такрорлар, бу билан отдан тушса ҳам, эгардан тушмаслигини оммага намойиш қиларди. Агар жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолувчи голга муаллифлик қилганида голини футболкасидаги ёзувни кўз-кўз қилиш билан нишонларди: «Нега яна мен?!»

“СИЗ БИЛГАН БАЛОТЕЛЛИ — БОШҚА”
Германия терма жамоасига қарши матчда иккита гол киритиб, немисларни Европа чемпионатидан чиқариб юборгач, Марио голини ўзгача усулда нишонлаганди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса у «Бу сизнинг кибрли эканлигингиздан далолат эмасми?» дея берилган саволга «Одамлар наздидаги Балотелли менинг қиёфамда яширинган шахснинг тамомила тескариси. Мен, аслида, сиз тасаввур қила олмайдиган даражада ўзгача бўлишим мумкин», дея жавоб берган.

Балотеллининг яна бир хусусияти шундаки, у ўзини характер ва иқтидор жиҳатидан ягона деб ҳисоблайди. Хусусан, унинг ўзи бу борада қуйидаги фикрларни билдирган: «Мен бошқачаман. Агар менга ўхшаган яна бир инсонни топиб бера олсангиз, сизни тушликка таклиф қиламан. Бундай инсонни топа олмаслигингизга эса ишончим комил».

Одатда, Мариодан «Сизга қайси давлат ёқади, Англиями ёки Италия?» дея сўрашганида у фақат қуйидагича жавоб беради: «Мен италиялик эканимдан ғурурланаман. Чунки Италияда туғилганман, Италияда катта бўлганман, Италиядаги мактабга борганман ва Италияда ишлаганман. Мен — италянман».

У шу пайтга қадар сиёсий жараёнлар, хусусан, сайловларда ҳам деярли қатнашмайди. Табиийки, бу қизиқувчан журналистларнинг эътиборидан четда қолмаган. Балотелли эса уларнинг саволларига аллақачон жавоб топиб қўйган: «Мен сиёсатга эргашмайман, чунки у мени қизиқтирмайди. Шундай экан, нега овоз беришим керак?»

“ОНАМ МЕН УЧУН БУТУН БИР ДУНЁ”
Ўзи тўғрисида юрадиган турли гап-сўз, шов-шувлардан яхшигина бохабар бўлган италиялик чарм тўп устаси бу миш-мишларни туҳмат, дея баҳолайди: «Мен ҳақимда жуда кўп воқеалар тўқилган. Деярли ҳар бир одам ўз тасаввуридаги ишкалчи Марио ҳақида гапиради. Менинг жавобим шундай: Мен ҳақимда айтилаётган гапларнинг бор-йўғи 0,01 фоизи тўғри бўлиши мумкин».

Марио Балотелли охирги пайтларда футбол ишқибозлари орасида авж олган ирқчиликка оид машмашалардан нафратланади. Боиси, унинг ўзи ҳам бу борада яхшигина кўнгилсизликларга дуч келган.

Балотеллидан кўпроқ ота-онаси ҳақида сўрашади. Ёшлигида ҳақиқий ота-онаси ташлаб кетгач, бошқа хонадонда улғайган Марио юқоридаги мазмундаги саволларни жини суймаса-да, босиқлик билан жавоб беради: «Тўғри, ёш болалар ўзларига қилинган ёмонликни унутишмайди. Жумладан, мен ҳам. Аммо бу ичимда қолади. Ота-онамга келадиган бўлсак, улар мен учун бутун бир дунё. Ахир улар бўлмаганида мен дунёга келмасдим».

Балотелли ҳеч бир саволга оддий жавоб бермайди. Эҳтимол, шунинг учундир, кўпчилик у билан суҳбатлашишга интилади. Кўпчилик футболчилар «Ёшликдаги қизиқишим туфайли» қабилида жавоб берадиган «Нега футболни танладингиз?» деган саволга Марио берадиган жавоб ҳам қизиқ, ҳам ўзига хос: «Нима, голфни танлашим керакмиди? Ахир у жуда сокин-ку! Бу мен учун эмас».

БЕРЛУСКОНИ — ҒИРТ АҲМОҚ”
Уни ҳар бир жамоасида бошқа ҳужумчилар билан таққослашади. Марио Балотелли эса бу таққослашларда унинг иқтидорини паст баҳолаганларни, улар ким бўлишидан қатъи назар, аяб ўтирмайди. Хусусан, «Милан» клуби раҳбари Сильвио Берлускони қаҳрамонимизни «Милан»нинг собиқ ўйинчиси Антонио Кассано билан қиёслаб, Кассанонинг маҳоратини юқори баҳолаган. Ўшанда журналистлар бу борада Балотеллининг фикрини сўрашганида, у бундан ҳайратланганини яширмаган ва: «Менимча, жаноб Берлускони ё ўта аҳмоқ, ёки менинг нималарга қодирлигимни ростдан ҳам билмайди», дея фикр билдирган. «Миш-мишлар атрофдагиларга бўлган муносабатимни ўзгартириб юборди. Хусусан, журналистларни ёмон кўриб қолдим. Шунинг учун охирги пайтларда улардан узоқроқ юришга интиляпман». Бу Марионинг сўнгги интервьюларидан бирида айтган гаплари.

Ҳозирда Италиянинг «Милан» клубида тўп сураётган Марио Балотелли гол уришда давом этмоқда, шу билан бирга, футбол мухлисларининг эътиборини тортадиган воқеалардан четда тургани йўқ. Демак, у ҳали-бери тинчимайди.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:45, 05.01.2014. Ўқилди: 4687 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.