Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яхши футболчидан яхши мураббий чиқадими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жуда қийин савол. Боз устига, жуда кўп кўтарилган савол. Айниқса, охирги вақтларда ва яна айниқса, Миржалол Қосимов ҳақида. Кўпчиликнинг наздида «Яхши футболчидан яхши мураббий чиқмайди» қабилидаги гапнинг исботи айнан Миржалол Қосимов билан ҳам боғлиқ.

Қизиқ томони, буни маъқулловчилар ҳам, рад этувчилар ҳам айнан шу мураббийга мурожаат қиладилар. Келинг, ким ҳақ эканлигини муҳокама этишдан аввал ортга бир назар солайлик. Кўрайликчи, тарих қатларида қандай мисоллар бор экан-у, ким ҳақ бўлиб чиқаркин...?

АБДУРАИМОВ ВА УБАЙДУЛЛАЕВ
1960-1970 йилларда нафақат Ўзбекистон, балки бутун собиқ иттифоқда ном қозонган футболчилар - Биродар Абдураимов ва Аҳмаджон Убайдуллаевни яхши биласиз. Фаҳмимча, бу собиқ футболчилардан мураббий чиққан. Маълумки, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан ке­йин 1994 йили Хиросима мезбонлик қилган Осиё ўйинларида терма жамоамизни Биродар Абдураимов ва Рустам Акрамов дуэти бошқарганди. Бу мутахассислар бошчилигида жамоамиз Осиё ўйинлари ғолиби сифатида қайтди. Абдураимов яхши футболчи бўлганди ва яхши мураббийлигини ҳам айнан Осиё ўйин­ларида исботлади.

Ундан кейин яна бир машҳур собиқ юлдузимиз - Аҳмаджон Убайдуллаев ҳам яхши футболчидан яхши мураббий чиқишини исботлагандек бўлди. Мураббий 2009 йили Миср мезбонлигида ўтган жаҳон чемпионатига йўл олганида, уни мақтамаган, кўкка кўтармаган одам қолмади, ҳисоб. Демак, бояги ғояга асосланса, «Яхши футболчидан яхши мураббий чиқмайди», деган гапларнинг мутлақо зиддиятини кўришимиз мумкин. Шундай экан, балки футболчилик фаолиятини яхши ўтказган инсон, мураббийликда ҳам «яшаб» қолишга ҳақлидир. Фақат бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш керак. Мана энди мақоланинг «мағзи»га келдик.
 
ЯНГИ ДАВР ФУТБОЛЧИ-МУРАББИЙЛАРИ
XX аср охири XXI аср бошларида ўзбек футболида бутун бошли бир давр якунланиб, янгисига қадам қў­йилди. Собиқ иттифоқ даврида ҳам, мустақилликка эришганимиздан ке­йин ҳам энг яхши футболчилардан бўлишган Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов ва Миржалол Қосимов бутсаларини михга илдилар ва секин-аста мураббийлик соҳасига қадам қўйдилар. Уларнинг мураббийлик фао­лиятларига назар солсак, Азамат Абдураимов ўртача даражада иш олиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Аммо бу «Мураббий ўртамиёна бўлиб қолади», дегани эмас. Балки тажрибаси ошиб, ҳали юксалар. Чунки Азамат мудом изланишда, ҳамиша ҳаракатда. Бу борада юртимизда унга тенг келадиган бошқа мутахассис топилмаса керак. Қачон қараманг, Россияга бориб, таниқли мураббийлар тажрибасини ўрганиб қайтади. Яқинда яна Россияга йўл олиши ҳақида хабарлар бор.

Бошқа бир собиқ юлдузимиз Игорь Шквирин «Олмалиқ» жамоасини бир неча йилдан бери бошқариб келмоқда. Жамоа барқарор равишда ўсиб-юксалиб бормоқда. Бу борада барча хизматлар Игорь Анатольевичга тегишли эканини ҳеч ким инкор этмаса керак. У ёшларга шундай имконият берадики, кўрган кишининг кўзи қувнайди. «Олмалиқ» ҳомийлари моддий имкониятни кучайтиришса, Игорь Анатольевич янада яхшироқ натижага эришар балки. У ҳозир ҳам «Олмалиқ»да ёш иқтидорли футболчиларни кашф этиб келмоқда. Фақат, унинг қўл остида порлашган футболчилар асосан бош­қа клублар ва турли терма жамоаларга фойда келтирмоқдалар. Балки жамоада иқтисодий имконият мустаҳкамланса, чемпионлик учун даъвогарлик қиладиган яна бир клуб кўрармиз. Бунда албатта, Игорь Шквириннинг хизматлари катта бўлади. Шу мураббийни вақти келиб, Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувида кўришни кўплар орзу қилаётганлари ҳам рост. Шу жумладан, ўзим ҳам.
 
МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ
Мана энди навбат кўпчиликнинг нишони остида турган Миржалол Қосимовга келди. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтсак. Миржалол мураббийликни футболчилик вақтидаёқ бошлаган, десак бўлади. Бунга мисоллар етарлича. Эсланг, 1997 йили жароҳат туфайли терма жамоага ёрдам беролмаганида, ЎФФ раҳбарияти уни миллий жамоа бош мураббийи Рустам Мирсодиқовга маслаҳатчи сифатида тайинлаган эди.

Кейинчалик бу ҳолат Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида ҳам такрорланди. Жароҳат сабаб майдон четида қолган Миржалол ўша пайт жамоа­ни бошқариб турган бразилиялик мураббийга ёрдам берганди. Демак, кўриб турганингиздек, ЎФФ ва ҳатто «Пахтакор» ҳам аввалдан Миржалол Қосимовнинг етакчилик қобилиятидан тўғри фойдаланишга уринган. ЎФФнинг бу стратегияси бугунги кунда ҳам давом этаётганини кўриб турибмиз. Сал муаммо туғилса, дарҳол Миржалол Қосимов ёрдамга етиб келади. Мана, аввалига терма жамоани Рауф Инилеевдан қабул қилиб олди, кейин Вадим Абрамовдан. Ҳар икки ҳолатда қўққисдан, ҳеч қандай шайланишсиз. Кейин оқ калтак ҳам, қора калтак ҳам мураббийнинг бошида синади. ЎФФ ҳам, «Терма жамоалар маркази» ҳам, айниқса, унинг раҳбарлари - Асқар Толибжонову, Рустам Акрамовгача бу ўринда фақат томошабин вазифасини бажарадилар. Бунга ҳамма аллақачон ўрганиб улгурди. Энг қизиғи, Миржалол Қосимовнинг ўзи ҳам кўникиб қолди, шекилли...

Майли, мавзудан чалғиб кетдик. Аслида бу гапларни азборойи ку­йинганимдан айтяпман. Менимча, бу ўринда мураббий фақат «синдирилмоқда», холос. Бошқа ҳеч нарса кўрмаяпман, очиғи.

Келинг, шу ўринда Миржалол Қосимовнинг профессионал мураббийлик фаолиятига бир назар ташлаб чиқамиз. Мураббий 2006 йили Муборакнинг «Машъал» жамоасида ёрдамчи - мураббий лавозимида расман фаолият бошлаганди. 2006-2007 йиллар мобайнида олимпия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлади. Бош мураббийлик фаолиятини эса 2007 йилнинг охирида «Бун­ёдкор»да бошлади. Бошловчи мураббий учун шуларнинг ўзи анчайин натижа эмасми? Қосимов 2007-2008 йиллар мобайнида миллий жамоа бош мураббийи Райф Инеллеевга ёрдам берди. 2009-2010 йиллар мобайнида бразилиялик машҳур Луиз Филипе Сколарига ҳам ассистент бўлди. Бу ёшда дунёнинг энг кучли мураббийи билан ишлашни Ўзбекистонда яна ким орзу қила олади?

Тўғри, Миржалол бундан 5 йил муқаддам миллий жамоани энди қабул қилиб олганида, бироз уқуви камлиги билиниб қолган эди. Маълум муддат ишлаганидан сўнг истеъфога чиқарилди. Ўшандаёқ ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов унинг ҳали ўзбек футболига ёрдами тегишини айтганди. Мутасадди билиб айтган экан, тўрт йил ўтмади ҳамки, Миржалолга яна эҳтиёж сезилди.

Аслида ўшанда мураббий «Бунёдкор»да ҳавас қилгудек фаолият юритаётганди. Аммо қарангки, терма жамоа бошига қора булут келганда, у яна керак бўлди. Қадимда балони қайтаришни касб қилиб олганлар бўлар экан. Миржалол ҳам ўшандек инсонлар сирасига кирса керак. Ҳар бир қийин вазиятни ўзига олмоқда. Баъзан бу фидойилик ҳаддан ортиқдек ҳам туюлади.
 
ШАРОИТ
Терма жамоа ҳозир қандай аҳволда эканлиги барчамизга маълум. Ўртоқлик ўйинлари йўқ, мураббийларнинг хорижда малакаларини ошириб қайтишлари ҳақида гапириш ҳам кулгули, футболчилар расмий ўйинлардан икки кун олдин йиғиладилар ва уч кун бирга юришгач, яна тарқаб кетадилар. Терма жамоа атрофидаги гаплардан фисқу-фасод уфуриб ётибди. Мана энди ўзингиз айтинг, бундай ҳолатда жаҳон чемпионатига чиқиш мумкинми? Бир гапни айтай, фақат кулманг - агар шу ишлар бир йил олдин қилинганда, биз ҳозир жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган бўлардик. Кулмадингиз-а?! Кулмайсиз ҳам. Бу гапларга йиғлаш керак аслида. Ичингизда неча марталаб йиғлаган ҳам бўлсангиз керак...

Раҳбар мураббийдан натижани талаб қилгунча, аввал шароит яратиш кераклиги ҳақида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов кўп гапиради. Билиб айтган экан, охирги нутқларида бот-бот терма жамоа олдига шу вақтга қадар жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилмаганини такрорламоқда. Чунки бунинг учун зарур шароит яратмаганимиз аён-да. Аммо бир нарса, умид қиламизки, яқин 4 йиллик ичида хатолардан тўғри хулоса чиқарилади ва зарур шароит яратилади. Керак бўлса, натижа ҳам талаб қилинади. Йўқса, футболимиз кўплаб мухлисларидан айрилиши турган гап. Агар шу вақтгача айрилиб қолмаган бўлса...
 
ЖАҲОНДА МИСОЛЛАР КЎП
Ҳа-я, мақоламиз яхши футболчидан яхши мураббий чиқиши борасида-а. Юқорида ўзбек футболидаги мисолларни келтирдик. Келинг, шу ўринда жаҳон футболига ҳам бир мурожаат қилиб ўтайлик. Зеро, жаҳонда мисоллар жуда кўп бунга. Аммо биз фақат 2тасини келтиришга қарор қилдик. Хулосани ўзингиз чиқарасиз.

1.Аргентинанинг энг машҳур футболчиси, ҳозирда мураббийлик соҳасида фаолият юритаётган Диего Марадона. У футболчилик пайти Европа ва дунёни титратган эди. Аммо мураббийлик соҳасида ўртамиёналикдан нари ўтолмади. Ҳатто Аргентина терма жамоаси билан ишлаган ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган бўлса ҳамки, шундай дейишга мажбурмиз. Клублардаги фаолия­тини айтиш ҳам ўринсиз, чунки бирорта натижага эришгани йўқ.

2. Франциянинг машҳур футболчиси Лоран Блан. Унинг ЖЧ-98даги ўйин­ларини мароқ билан томоша қилганмиз. Футболчилик фаолиятини тугатиб, мураббийлик соҳасида бошлаган иши ҳам анча умидбахш ва таҳсинга сазовор. Франция терма жамоасининг Евро-2012даги баҳслари бу баҳони бироз пасайтирса-да, барибир, Бландан келажакда яхши мураббий чиқишига умид боғлаш ўринли. Ҳозирда Франциянинг «ПСЖ» клубини бошқариб келаётган мураббий олға интилишда давом этмоқда. «ПСЖ»нинг ҳозирги натижалари эса барчамизга маълум.

Аслида биз бу мисолларни шунчаки, келтирдик. Бу мавзу шундайки, футбол тарихида ҳеч қачон муҳокама доирасидан чиқмаса керак. Биз бугун уни яна бир бор кўтардик ва муайян хулосага келдик - яхши футболчидан яхши мураббий чиҚади. Фақат истисно тариқасида. Кимки меҳнат қилса, изланса, интилса, албатта, яхши мураббий сифатида ҳам довруқ қозонади. Умид қиламизки, Миржалол Қосимов ҳам ана шундай инсонлар сирасига киради. Бунга жуда ҳам умид қилгимиз келади. Чунки воқеалар жараёни шундай кетмоқдаки, яқин йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоасини айнан шу мураббий номи билан ёнма-ён тилга олишга тўғри келадиганга ўхшайди. Биз эса Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятини жуда ҳам истаймиз. Нима демоқчи бўлганимизни тушундингиз, албатта...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:45, 06.01.2014. Ўқилди: 7842 марта. Фикрлар: 171 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.