Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 04.09.2025 17:00
      • Афғонистон
      • -:-
      • Ҳиндистон
      • 04.09.2025 20:30
      • Тожикистон
      • -:-
      • Эрон
      • 05.09.2025 17:00
      • Туркманистон
      • -:-
      • Ўмон
      • 05.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Қирғизистон

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 2 4
2 Ўмон 2 4
3 Туркманистон 2 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон
2-тур Ўмон 2-1 Қирғизистон
2-тур Ўзбекистон 2-1 Туркманистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

04/09 17:00 Афғонистон - Ҳиндистон
04/09 20:30 Тожикистон - Эрон
05/09 17:00 Туркманистон - Ўмон
05/09 19:30 Ўзбекистон - Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3253 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 04.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      22:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      03:55 "Всё о главном". Сергей Рогачёв.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 04.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      12:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      15:35 "Страна спортивная".
      15:55 LIVE Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия. Прямая трансляция.
      18:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:20 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. Финал.
      22:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      01:00 "Культовые".
      01:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      02:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
      04:40 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 04.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Волейбол".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "С мячом в Британию".
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Иордания. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:00 "Команда мечты".
      04:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Спринт.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 04.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      08:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      10:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      10:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Даунхилл.
      11:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      12:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      13:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 11. Бильбао - Бильбао.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Будущего во Франции. Обзор.
      19:00 Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала.
      21:00 Конный спорт. Выездка. Чемпионат Европы в Крозе, Франция. Обзор.
      22:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 12. Ларедо - Лос-Корралес-де-Буэльна.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лутфулла Тўраев: "Миллий терма жамоада ўз ўрнимни топишга ҳаракат қиламан"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Янги мавсум олдидан «Локомотив» ўз таркибини сезиларли равишда кўчайтиришга эришди. Темирйўлчилар шу кунгача ўз сафига «Бунёдкор»дан ажойиб квартет – Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов, Лутфулло Тўраев ва Анвар Ғофуровлар тўртлигини қўшиб олди. Бундан ташқари жамоамиз билан «Нефтчи»нинг икки вакили – Сардор Мирзаев ва Элдор Исабоевлар ҳам шартнома имзолашди. Улар қаторига кейинроқ терма жамоамиз аъзоси, ўз вақтида мамлакатимизнинг энг истиқболли футболчиси сифатида эътироф этилган Марат Бикмаев ҳам қўшилди.

Ва ниҳоят БАА сафари олдидан «Локомотив» таркибига икки нафар легионерни ҳам қўшиб олди. Бу ҳақда сайтимиз орқали аллақачон хабар топгансиз. Жамоани янги харидлари орасида энг муваффақиятлиларидан бири сифатида Лутфулло Тўраевнинг темирйўлчилар либосини кийганини айтиш мумкин. Фақат буни амалда исботлаш энди кўп жиҳатдан футболчининг ўзига боғлиқ.

Жамоа БАА сафарига жўнаб кетиши олдидан Лутфулла Тўраев клуб сайти учун махсус интервью берди.

-Лутфулло, аввало кеч бўлса-да «Локомотив» оиласига хуш келибсиз, деймиз.
-Раҳмат.

-«Бунёдкор»дан «Локомотив»га таклиф этилган Нестеров, Ҳасанов ва Ғофуровлар замонавий футбол учун деярли фахрий ёшга етиб қолишган. Шу маънода «қалдирғочлар» бу футболчиларнинг «Локо»га ўтишига қаршилик қилмаганини тушуниш мумкин. Аммо, сиз айни футбол ўйнайдиган ёшдасиз. Нега «Бунёдкор» сизни асосий рақиби сафига ўтишингизга қаршилик қилмади?
-Хабарингиз бор, мен ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Локомотив» клубига кўчиб ўтишим керак эди. Бироқ, ўшанда баъзи сабабларга кўра темирйўлчилар таркибига қўшилишим амалга ошмади. Ўша пайтда «Локомотив» раҳбарияти билан келишувга эришгандим ва мавсум тугагач «қалдирғочлар» сафини тарк этишим деярли аниқ эди. Шунинг учун «Бунёдкор» клуби «Локомотив»га ўтишимга қаршилик қилмагандир. Қолаверса, ўзимни янги жамоада, янги муҳитда синаб кўриш истаги кучлилик қилди. «Бунёдкор»да иккита ажойиб мавсумни ўтказдим. Бу жамоада Ўзбекистон чемпиони бўлдим, икки марта эса мамлакат кубогини қўлга киритдик. Умид қиламанки, янги жамоам билан бунданда юксак чўққиларни забт этамиз.

-«Машъал», кейинчалик «Насаф» жамоаларида асосан таянч ярим ҳимоясида тўп сурардингиз. «Бунёдкор»га келиб кўпроқ ҳужумчилар ортида, баъзан ҳужумда ҳам ўйнашингизга тўғри келди. «Локомотив»да қайси позицияда тўп сурмоқчисиз?
-Буни мен эмас, балки мураббийлар ҳал қилишади. Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз. Майдоннинг қайси жойида бўлса ўйнайвераман ва бу борада маълум кўникмам бор. Мураббийлар қаерда тўп суришимни лозим топишса, ўша жойда ўйнашга тайёрман.

-Шахсан ўзингизга кўпроқ қайси ампулада ўйнаш ёқади?
-Ҳужумчилар ортида.

-ОФК кубоги соҳиби, Ўзбекистон чемпиони, кубоги ғолиби, бир неча бор мавсумни совриндорлар сафида якунлаган Лутфулло Тўраев нима учун шу пайтгача миллий терма жамоада ўз ўрнини топиб улгурмади?
-Бугунги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ярим ҳимоя чизиғида жуда кучли футболчилар жамланишган. Жепаров, Аҳмедов, Копадзе, Ҳайдаров, Турсунов... Бу таркиб билан биз Осиёда энг кучли жамоалардан бири бўлишга лойиқмиз. Миллий терма жамоамизнинг ярим ҳимоясида кучли футболчилар кўплиги ва танлаш имкони юқорилиги сабабми мамлакат бош жамоасида ўз ўрнимни топиб улгурмагандирман. Аммо, ўз устимда ишлашда давом этсам, ҳали ҳаммаси олдинда, деган умиддаман ва миллий терма жамоада ҳам ўз ўрнимни топишга ҳаракат қиламан.

-«Локомотив»нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз? Умуман, бўлажак рақибларимиз ҳақида маълумотга эгамисиз?
-Саралаш баҳсларида катта эҳтимол билан Қувайтнинг «Қувайт СК» жамоасини қабул қиламиз. Улар билан ОФК кубоги финалида тўқнаш келгандик. Ўша пайтда жамоада маҳоратли легионерлар тўп суришарди. Агар улар ҳали ҳам жамоада қолишган бўлса, легионерлари жуда кучли футболчилар эканини айтишим мумкин. Аммо, бу жамоага қарши бемалол тўп суриш мумкин. Қолаверса, уйда ўйнаймиз ва мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришса албатта ютамиз. БААдаги йиғинимиз давомида бир қатор назорат-синов учрашувларида майдонга тушамиз ва бу ўйинларда жамоанинг ўйин амалиётини шакллантиришга ҳаракат қиламиз.

-Интернет сайтларида сиз билан Жанубий Корея клублари жиддий тарзда қизиқишаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
-Очиғи, бу хабарларни мен ҳам интернетда кўриб ҳайрон қолдим. Чунки, бу борада менга ҳеч бир клуб ёки агент томонидан таклиф тушгани йўқ.

-Агар шундай таклиф бўлиб қолса нима қилардингиз?
-Йўқ демасдим. Ахир ҳар қандай футболчи ўзини кучли чемпионатда синаб кўришни истайди.

-Бироқ, «Локомотив» билан шартномангиз борку...
-Клуб раҳбарияти билан шундай келишувимиз бор: агар менга хориждан манфаатли таклиф бўлса «Локомотив» кетишимга қаршилик қилмайди. Аммо, айни пайтда бутун фикру хаёлим темирйўлчилар жамоаси билан боғланган. Жамоамиз ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғалаба қозониш, қолаверса ОЧЛда ҳам муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Бу йўлда янги жамоамга ёрдам беришга тайёрман.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 12:15, 13.01.2014. Ўқилди: 4523 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Игорь Сергеев 2
4 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
5 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
6 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
7 Афғонистон Умид Мусавий 1
8 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
9 Ҳиндистон Анвар Али 1
10 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.