Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эркин Бойдуллаев: «Ҳаммаси кўнгилдагидек давом этмоқда»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, Қаршининг «Насаф» жамоаси шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида 8 февраль куни ўтказиладиган ОЧЛ «плей-офф» ўйинига тайёргарлик кўряпти. Ўзбекистон чемпионати бронза медали совриндори йиғиндан ўрин олган илк назорат ўйинини Албаниянинг «Кукеси» клубига қарши ўтказиб, Алишер Юсупов ва Фаррух Сайфиевнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи назорат ўйинида Қозоғистоннинг «Шахтёр» клуби ҳам худди шу ҳисобда таслим этилди. Бу ўйинда жамоанинг янги аъзоси Игорь Таран ўзини кўрсатди. Биз қарағандаликларга қарши кечган ўйиндан сўнг «Насаф» ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев билан боғланиб, улардан қисқача интервью олдик.

— Туркия йиғини кўнгилдагидек давом этмоқда, — дея сўз бошлади футболчи. — Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Шароитлар юқори даражада. Футболчиларнинг кайфияти ҳам аъло. Йиғиндан ўрин олган илк назорат учрашувини Албания вице-чемпионига қарши ўтказдик. Бу клуб вақтида еврокубокларда ўйнаган экан. Ўйинда майдоннинг ҳар бир қарич ери учун кураш кечди. «Кукеси» таркибида жисмонан бақувват, бўйдор футболчилар кўпчиликни ташкил қилишаркан. Шундай бўлсада, ўйинни ўз фойдамизга ҳал этдик.

— Европа ва Осиё футболи тўқнашувида қандай тафовут кўзга ташланди?
— Жисмоний тайёргарлик ва тезлик борасида албанияликлар устунлик қилишди. Ўйлаш учун фурсат ҳам беришмади. Биз эса тезкор узатмалар ва тўпни назорат қилиш бобида яхшироқ кўриндик.

— «Шахтёр» билан ўйин ҳақида нима дея оласиз?
— Бу клубга вақтида «Насаф» ва «Машъал» жамоаларини бошқарган Виктор Кумиков устозлик қиляпти. «Шахтёр» ўтган йили ЕЧЛ ва ЕЛда муваффақиятли иштирок этганди. Тенг курашлар остида кечган учрашувда яна 2:1 ҳисобида зафар қучдик. Қарағандаликлар таркибида кучли легионерлар ҳаракат қилишди. Бу ўйин ҳар икки жамоа учун фойдали бўлди.

— ОЧЛ «плей-офф» босқичида «Ал-Жаиш» билан ўйнайсизлар. Машғулотлар билан параллель равишда рақибни ўрганиш жараёни ҳам давом этаётгандир...
— Маълумот бериб бориш­япти. Қатар клуби таркибида ҳам кучли легионерлар бор. Жамоа шунинг ҳисобига кучли бўлса керак.

— Умуман, «Ал-Жаиш» иштирокидаги ўйинларни кўрдингларми?
— Ҳали йўқ. Лекин 8 февралгача вақт бор. Унгача камида 3-4та ўйинини таҳлил қиламиз. Бусиз иложи йўқ.

— Ўзингиз айтганингиздек, Қатар клубида легионерлар асосий ролдалар. Бу ҳолат сизларни хавотирга солмаяптими?
— Тўғри, «Жаиш» кучли жамоа. Таркибида 6-7 нафар легионер ўйнайди. Лекин биз ўз вазифамизни 100 фоизга бажаришимиз керак. Барчамиз бир бўлиб, майдондан бошимизни тик кўтарганча чиқиб кетишимизга ишонаман.

— Ўтган мавсум чемпион бўлишинглар ҳам мумкин эди. Сизнингча, «олтин» учун курашда «Насаф»га қайси ўйин панд берди?
— Бекободдагиси. Ўзбекистон кубоги финалидан кейинги руҳий тушкунлик ҳолати ўз таъсирини кўрсатди, деб ўйлайман. Ўтган мавсумдан тегишли хулосалар чиқардик. Бу йил ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда максимал натижа учун курашамиз. Ҳозир биринчи галдаги вазифамиз — ОЧЛнинг «плей-офф» ўйинларидан муваффақиятли ўтиб, гуруҳ босқичига чиқиш.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:41, 21.01.2014. Ўқилди: 3273 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.