Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эшқўзининг «тактика»си (ҳажвия)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва юмор / Ҳажвиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

— Нима, қўлимдан келмайди? Бе, менга ақл ўргатма, тушундингми?! Мени Эшқўзи дейдилар. Тажрибам йўқ?! Агар билсанг, мактабда пизкилтурадан дарс берганман. Ўқувчиларим мактабда чемпион бўлишган, майлими?! Э, бор-э! Сен билан гап талашиб ўтиргандан кўра братаннинг олдига бир ўтиб келганим яхши.

Шу Очқўзи акам жа ҳотамтойда. Нима сўрасам, ҳеч қўлимни қайтармайди. Ҳа. Мана ҳозир бораманда законний гаплашиб қўяман, ҳаммаси ҳал. Э, ана, ўзлариям кеп қолдилар.

— Ассалому алаайййкууум! Яхшимиз, бола-чақалар яхшими? Ўзингиз қалайсиз?
Тиржайишини қаранг буни?! А энди мендек современный одам хушомад қилиб тургандан кейин тиржаяди-да! Аммо-лекин салом беришниям сайратвордим-да, чўзилганини қаранг, чўзилганини. Бунинг замирида-чи, каааттта маъно бор. Жуда кааттттааа. Шошманг, бу бир нима деяпти, шекилли. Нима дейсиз?! Бошқаришни биламанми?! Бе нима деяпсиз? Бошқариш бўйича чемпионман, братан, чемпион. Ишонмасангиз, ана қишлоқдошлардан сўранг. Мен бошқарган қўйлар қишлоқнинг олди, ҳар бири нақ сомон тиқилган қопнинг ўзгинаси. Нима, пидболчиларни бошқараман?! Буям ничево, братан, а так, палсапаси битта. Шу керагида ўнгга, чапга бошқариб турсам бўлди-да. Вапше хавотирланманг, ҳали кўрасиз, бу пидболчиларингиз ўйинниям қийворади. Ишонаверинг.

Хайрият, кўнди. Бу пидболам майдонда ўйналади, шекилли. Қўйлар ҳам майдонда боқилади. Ана, бир хил экан-ку! Братан эса булар бошқа-бошқа нарсалар дейди. Шу ўт-ўланнинг ўрнида коптокни тасаввур қилаверамиз-да. Бир-икки марта телевизорда кўргандай бўлувдим. Ничего, амаллаймиз. Зато мансабдормиз. Бош мураббий Эшқўзи, қалай, жарангли эшитиляптими?! Ҳа энди бизам чакана одаммасмиз! Салобатни қаранг, салобатни. Мураббий дегани мана бундоқ бўпти-да.

* * *

Бугун ўйинчилар билан танишаман. Хўш, бу қўйлар, э, пидболчилар қанақа экан?! Бир кўрайлик-чи?!

— Ҳорманглар энди, ҳойнаҳой, бу тажрибали мураббий ким экан деб ўйлаяпсизлар шекилли, а?! Мен ўша Тупойгузар қишлоғида донғи кетган бошқарувчиман. Хуллас, боплаб танишволсак-а! Ҳозир ҳаммамиз чойхонага борамиз. Кеча бир чойхонага борувдим, вей, ошни даҳшат пишираркан лекин. Кейин юзта-юзта оламиз. Зўр бўлади. Нима, машғулот?! Қўйсанг-чи, менга қара, сенга зарилми югуриб а?! Аввал иқтисод, кейин сиёсат, қоринни тўйдир, қолгани бир гап бўлар!
Чойхонанинг қара зўрлигини. Эй, сигаретинг борми?! Нима, чекмайсан? Вей, эркак киши чекади сигаретни! Нима, чексанг пидбол ўйнолмайсан?! Нега?! Югуролмайсан?! Ким айтди югур деб. Э, сени қара-ю! Жойингда тур, бўлди. Чексам майлими, дейсанми?! Албатта. Ё тепадагилар гапирадими?! Унда, менга қара, кел, яхшиси, бундай қиламиз. Сен менгаям бериб турсанг, чекишинг мумкин! Зўрми?

* * *

Уфф, бошим қаттиқ оғрияпти. Роса олибмиз-да ўзиям. Харажатиям зўр кетди лекин. Ҳа, энди, қўзилар зотидан бўлгандан кейин отамиз-да. Мана, Очқўзи акам ҳам роса сипқорарди. Бу харажатини қандай оқласам экан? Топдим, машғулотлар учун янги тўп олдик, дейман, тамом. Соат неччи бўлдийкан?! Во, тўққиз-ку! Машғулотга боришим керак эди-я. Э, абетга яқин бораман, ҳеч нарса қилмайди. Унгача болларнинг ўзи пидбол ўйнаб туради. Менга зарилми эрталабдан?!

Ана абетам бўлибди. Энди борсам бўлади. Хўш, боллага бир-икки бақириб қўйишим керак. Вей, буларнинг югуришини қаранг. Ўвв, ландовур, шунақаям лапашанг бўласанми? Нармалный ўйна. Иштирапниям шунақа тепадими одам?! Сал қаттиқроқ теп! Нима, тепиб кўрсатай?! Энди нима қиламан?! Эй, мен сенга тажриба қуёниманми? Бу ёшдан ўтганман, билдингми? Ўзинг тепиб ўрган. Бир ҳафтадан кейин мусобақа, нармалный ўйнашимиз керак, тушунарлими?!

Бу вақт дегани жуда тез ўтарканми?! Во, стадионни қара? Роса катта экан лекин. Мен қўй боққан майдонам бунчаликмас-а! Шундай жойда пидбол ўйнаб, аҳмоқ бўлган булар, ундан кўра қўй-қўзи боқмайсанми?!

***

Эй, менга қара, бугун ютишимиз керак, тушундингми?! Бунинг ажабланиб қарашини-чи?! Бўпти, давай, майдонга. Эй, сен менга қара. Қўй боққанимдачи шеригим кўпинча ўрнимдан қўйларни қайтариб келарди. Сен эса пидболда ёрдам берасан. Тушундингми, мен бунақа паст ўйинларни бошқариб ўтирмайман. Тушундингми?!

Уфф, кун жуда исиб кетди-да. Ие, шошма, ҳисоб... Вой-вой, бу лапашанглар гол ўтказиб юборишибди-ку! А, ҳужумчи тушуриш керак. Шошма, кимни тушурсам экан-а?! Хўш?! Буларнинг қайси бири кўзимга иссиқ кўринаркин?! Ҳа, мана. Эй, сен, Мамақўзи, бизнинг аурадансан. Майдонга туш. Нима қиламан, дейсанми?! Гол урасан, ҳужумда ўйнайсан! Нима, сен қанот ҳимоячисисан?! Нима дегани у?! Менинг ишим йўқ, ҳужумда ўйнайсан, тамом! Қайтганимизда отангга мақтанасан ҳужумда ўйнадим деб. Аммо-лекин Эшқўзи амаким туширдилар, дейишни унутма. Бўптими?! Давай?! Кимни чиқараман?! Хўш, шошма-чи... Анави боланинг турқи сал ёқмай турибди. Эй, сен, чиқ ўйиндан. Менга-чи, олдин нечта гол урганингнинг фарқи йўқ, тушундингми?! Сен қўзиларданмассан, тамом! Чиқ майдондан, Норқўзи, тушақол, братишка.

Уфф, ҳеч ўхшамади-ўхшамади-да. Ютқизсак, тамом, мен айбдор бўламан. Ие, айтгандай, қўйлар тарқалганда бақириб жойига қайтарардим. Балки, пидболдаям бу иш берар. Эй, нармалный теп, югуриб-югуриб ўйна. Ўв, қайтсанг-чи бундоқ. Қайт! Теп! Тепақол! Томоғим оғриб кетди-я. Ўв, камерачи, бу ёққа кел, менинг жонҳолатда бақираётганимни тасвирга тушир, тушундингми?! Нимага?! Бу исбот, овсар, жон куйдирганимнинг исботи. Томоғим роса қақраб кетди ўзиям. Ўйин тугасаям бўларди... Уфф... Ие, иккинчи голниям ўтказворди-ку лапашанглар! Оббо, ҳаммаси тамом!

* * *

Братан, қани, калитни чўзинг. Нима, мен ҳеч нима қилмадим! Вей, нима, четга бориб, жон куйдириб бақириб-бақириб келган катта холангизми?! Братан, берақолинг энди! Ё Очқўзи акам билан бирров саломлашайми?! Биз қўзилар билан ўйнашманг-а! Манави бошқа гап! Оҳ, ялтирашининг-чи бунинг! Менга қаранг, кейинги сафар катта қўйларни, йўғ-э, катта пидболчиларни бошқараман, хўпми? Ким айтди?! Очқўзи акам айтди, Очқўзи акам!

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:24, 22.01.2014. Ўқилди: 7413 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик