Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Африкалик футболчилардан ташкил топган жамоа ЎзПФЛ Кубогида иштирок этади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ кубоги / Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Февраль ойида Тошкент шаҳри ва вилояти стадионларида ташкил этиладиган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Кубоги учун ўтказиладиган мусобақада африкалик футболчилардан ташкил топган жамоа иштирок этади. Бу ҳақда бир ойдан бери Тошкентда шуғулланаётган Нигериянинг «Марк Старс» клуби менежери Жерри Эмонкпайри «Футбол Экспресс» газетасига маълум қилди.

«Футбол Экспресс» хабарига кўра, «Марк Старс» жамоаси ўтган ҳафта Тошкентнинг «Оқтепа» футбол клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Эмонкпайрининг сўзларига кўра, унинг мақсади – Африкадан яхши савиядаги футболчиларни олиб келиб, ўзбек клубларига жойлаштириш.

«Ҳозирча 19 нафар ўйинчимиз шу ерда. Январь ойи охиригача энг кучли футболчиларимиз ҳам келишади», – дейди Эмонкпайри. Унинг айтишича, февралда Ўзбекистонда ЎзПФЛ Кубоги баҳслари ўтказилади, унда «Марк Старс» ҳам иштирок этади. Нигериялик менежер бу борада ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов билан гаплашган ва ташкилот раҳбари африкаликларнинг мусобақадаги иштирокига рухсат берган.

Жамоа таркибида жами 30га яқин футболчи бўлиб, улардан икки нафари Кот д’Ивуар, яна иккитаси эса Ганадан, қолган барча футболчилар нигериялик. «Ўйлайманки, ҳали олий лига клубларидан футболчиларимизга таклифлар бўлади», – дейди Жерри Эмонкпайри.

Декабрь ойи охирида бир гуруҳ нигериялик футболчилар Тошкентда «Бунёдкор» либосида суратга тушгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Кейинроқ, бу футболчилар «Бунёдкор» эмас, балки логотипи ва либослари «Бунёдкор»никига жуда ҳам ўхшаб кетадиган Грузиянинг «Марк Старс» клуби вакиллари экани маълум бўлганди.

«Кўпчилик бизни «Бунёдкор» кийинтирган деб ўйлаяпти экан. Лекин жамоамизнинг «Бунёдкор»га ҳеч қандай алоқаси йўқ. «Марк Старс» футбол клуби ҳам Нигерия, ҳам Грузияда фаолият олиб бормоқда», – дейди Жерри Эмонкпайри. Унинг маълум қилишича, жамоага нигериялик ва грузиялик шахслар ҳомийлик қилишмоқда ва «Маркс Старс» – «шунчаки жамоа эмас».

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 19:58, 22.01.2014. Ўқилди: 4694 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик