Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5481 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анвар Ғофуров: «Ўзаро тушуниб ҳаракат қилсак, мақсадга эришамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, «Локомотив» клуби аъзолари мавсумолди тайёргарлик босқичидан ўрин олган хориж йиғинини БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказиб қайтишди. Унда асосий эътибор футболчиларнинг функционал ҳолатини яхшилаш, шунингдек жамоанинг ўйин амалиётини шакллантиришга қаратилди. Темирйўлчилар БААдан қайтиб келишгач биз жамоанинг янги аъзоси, мамлакатимиздаги энг тажрибали ҳимоячилардан бири Анвар Ғофуров билан қисқача суҳбат уюштирдик.

Анвар, суҳбатимиз бошида бироз ортга назар ташласак. Сиз «Локомотив»нинг янги футболчиларидан бирисиз. Сир бўлмаса айтингчи, темирйўлчиларнинг таклифини қабул қилишингизда қайси омил муҳим роль ўйнади?
— «Локомотив»га ўтишимга сабаб – муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим. Ўзимни янги қарашларга эга жамоа ва янги мураббийлар қўл остида синаб кўришга бўлган ҳохиш кучлилик қилди. Шу сабабли «Локомотив» жамоасининг таклифини қабул қилдим.

Янги жамоангиз қандай таассурот қолдиряпти? Йигитлар билан тил топишишда қийналмаяпсизми?
— Жамоа жуда яхши таассурот қолдирмоқда. «Локомотив» жамоасида яхши футболчилар жамланишган. Ўйлайманки, майдонда бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилсак, кўзлаган мақсадларимизга эришсак бўлади.

«Локомотив» таркибидаги қайси футболчилар билан илгари ҳам бир жамоа сафида тўп сургансиз?
— Кўпчилиги билан. Масалан, аввал ўйнаган жамоаларимда Шадрин ва Нагаевлар билан бирга тўп сурганмиз. Шунингдек, «Навбаҳор»да Дилшод Жабборов билан ўйнаганман. Карпенко, Ҳасанов (катта), Тўраев ҳамда Нестеровларни айтмасам ҳам ҳамма яхши билишади. Улар билан биргаликда кўплаб ютуқларни қўлга киритганмиз ва энди янги жамоам билан ҳам шундай зафарли онларни давом эттирамиз, деган умиддаман.

Фаолиятингиз давомида ҳимоя чизиғининг барча нуқталарида ўйнашга улгурдингиз. Аввал ўнг қанотда тўп сурдингиз, кейин марказ ва сўнгги пайтларда чап қанотда кўриниш беряпсиз. Ўзингиз учун ҳимоянинг қайси нуқтасида тўп суриш қулай?
— Қаерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлсам, ўша жойда ўйнаш қулай. Тез-тез жойимни алмаштириш менга ҳам қийинчилик туғдиради, чунки ҳар бир чизиқнинг ўзига хос жиҳатлари бор ва уларни ўзлаштириш, унга мослашиш учун маълум вақт керак.

«Локомотив»да мураббийлар сизни кўпроқ ҳимоя марказида синаб кўришмоқда. Холбуки жамоанинг марказий ҳимоясида рақобат жуда кучли...
— Саволингизни тушундим. Тўғри, «Локомотив»нинг ҳимоя чизиғида ҳам рақобат жуда юқори. Айниқса ҳимоя марказида Тўхтахўжаев, Гоголь,шунингдек ёшлар терма жамоаси аъзолари бўлган Йўлдошев ва Рахмоновлар тўп суришади. Аммо, кимнинг қайси жойда ўйнашини жамоа мураббийлари ҳал қилишади. Мураббий ҳам ўзига душман эмас, қайси футболчи қайси амплуада яхшироқ ўйнашига қараб таркиб танлайди. Натижа учун энг аввало мураббий жавоб беради. Шунинг учун мураббийлар қайси жойни лозим топишса, ўша жойда бутун вужудим билан тўп суришга ва жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

Анвар, фаолиятингиз давомида кўплаб мураббийлар билан ишлашгансиз. Ҳозирда «Локомотив»ни бошқараётган Фузайловни сизга устозлик қилган мураббийлар орасида қандай ўринга қўясиз?
— Бу саволингизга батафсил жавоб қайтаришимга бироз эрта, деб ўйлайман. Чунки мен жароҳатим боис «Локомотив»нинг декабрь ойидаги машғулотларида қатнашолмадим. Январь ойидаги машғулотларнинг ҳам дастлабки қисмини даволаниш билан ўтказиб юбордим ва БААдаги йиғинга келиб жамоа билан бирга шуғуллана бошладим. Ҳар бир мураббийнинг футболга нисбатан ўз қарашлари бўлади. Ўтган йилларда «Бунёдкор» сафида Фузайлов жамоасига қарши тўп сурганмиз. Ана шу ўйинлардан хулоса қилиб айтадиган бўлсам, Ҳаким Қаюмович аввало жамоавий ўйинни биринчи ўринга қўяди. Шу билан бирга «Локомотив» тўпни кўпроқ назорат қилиш ва биринчи рақамли жамоа сифатида тўп суришга интилади. Агар Фузайлов ёмон мутахассис бўлганида жамоаси билан 2-ўринни қўлга киритмасди назаримда. Шунинг ўзи темирйўлчилар устози қандай савиядаги мутахассис эканлигини кўрсатиб турибди.

БААда ташкил этилган ўқув-машғулотлар йиғини қандай ўтди?
— Ёмон эмас. Машғулотларда астойдил ишладик. Футболчиларнинг шу кундаги жисмоний ҳолати анча яхши. Ушбу йиғин доирасида бир қатор кучли жамоаларга қарши назорат-синов ўйинларида ҳам майдонга тушдик. Рақибларимиз жиддий, ўз нуфузига эга клублар бўлишди. Ана шу ўйинларда 3та ғалабага эришиб, икки ўйинда имкониятни бой бердик. Гарчи, «Шахтёр» ҳамда Хитой жамоасига имкониятни бой берган бўлсакда, ўйин бобида рақибларимизга асло ютқазмадик. Даниянинг «Брондбю» клуби билан ўйинимиз бекор қилинди. Бунга рақиб жамоада кўплаб футболчиларнинг ўша пайтда жароҳат олишгани сабаб бўлди ва уларнинг ўрнига сўнгги паллада маҳаллий жамоалардан бири билан куч синашдик ва бу ўйинда ҳам ғалаба қозондик.

8 февралда «Локомотив» Осиё Чемпионлар лигаси саралаш баҳсларига киришади. Ўйинга тўлиқ тайёрмисиз?
— Жисмоний ҳолатимни ҳисобга олсак, охирги ўйинлар ҳали тўлиқ тайёр эмаслигим кўзга ташланиб қолди. Буни мураббийлар ҳам яхши билишади. Формага кириб олишим учун ҳали ишлашим керак.

Бўлажак рақибларимиз «Қувайт СК» ва «Ал-Шорта» клублари ҳақида маълумотга эгамисиз? Рақибларимизнинг кучини қандай баҳолайсиз?
— Бу жамоалар билан илгари умуман тўқнаш келмаганман.Шу боис улар ҳақида тасаввурга эга эмасман. Аммо, шуни айтишим мумкин, Осиё Чемпионлар лигасида кучсиз рақиб бўлмайди. Бу мусобақа ўз номи билан айтиб турибди – Чемпионлар лигаси. Унда ҳар бир жамоа бор кучини бериб ўйнайди. Лекин, биз ўз майдонимизда тўп сурамиз ва ана шу омил жамоамиз фойдасига хизмат қилиши мумкин.

Анвар, самимий суҳбатингиз учун раҳмат. Янги мавсумда сизга омадлар тилаймиз.

Отабек Эшмаматов суҳбатлашди

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 10:45, 29.01.2014. Ўқилди: 2702 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.