Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улкан орзулар оғушидаги Қобилбек

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугунги кунда юртимизда футбол инфраструктураси анча ривожланди. Шунга монанд равишда, жойларда фаолият юритаётган футбол мактабларида ҳам талантли ва маҳоратли ёш футболчилар таълим ва тарбия олишиб, етишиб чиқа бошлашди.

Биз сайтимиз орқали ана шундай ёш ва келажаги порлоқ ёш футболчилар ҳақида алоҳида саҳифа қилиб, улар ҳақида туркум мақолалар бериб боришни анчадан бўён ният қиламиз-у, аммо бунга ҳар доим ҳам имкониятимиз етавермайди. Шундай бўлсада, бу ишга бугун қўл урдик.

Афсуски, бизда ривожланган мамлакатлардагидек ёш футболчиларни танлаш ёки уларни бирон бир жамоага тавсия қилиш ишлари ҳали кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган, балки бу иш ҳозирча ўзаро таниш-билишлик орқали амалга оширилади. Йўқ, биз буни танқид қилишдан йироқмиз. Албатта, келажакда бу иш ҳам бизда ривожланади, бунга асло шубҳа қилмаймиз. Биз бир нарсага қаттиқ ишонамизки, бизда ҳам талантлар ғиж-ғиж аммо шу талантларнинг ҳаммасида ҳам таниш-билишлар йўқ. Оқибатда шундай талантли ёшлар баъзан назардан четда қолиб, охир-оқибат футболдан бошқа соҳага ўтиб кетишга мажбур бўлишади. Ана шуниси жуда ачинарли ҳолат.

Биз қуйида бир ёш футболчи ҳақида қисқача ҳикоя қилмоқчимиз. Унинг орзулари жуда катта. Умид қиламизки, бу ёш футболчининг келажаги порлоқ ва албатта катта футболда ўзини кўрсатади. Зеро, орзуга айб йўқ.

Худойназаров Қобилбек, 1996 йил 24 январда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Ўтган йил Муборакдаги “Машъал” футбол академиясини тамомлаган. Бўйи 1.73 м. Вазни 63 кг. Чап қанот химоячиси маҳоратини эгаллаган.

Ёш футболчи ўзи ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Футболга қизиқишим 5 ёшимдан бошланган. Менда футболга меҳр ўйғонишида дадам сабабчи бўлганлар, у киши иложи бўлса, биронта футбол учрашувини ўтказиб юбормайдилар, шундан бўлса керак мени келажакда футболчи бўлишимни жуда ҳоҳлайдилар. Бу албатта болалигимдан менда футболга қизиқиш пайдо қилган. Маҳалламиздаги тенгдошларим билан футбол ўйнаш энг севган машғулотимга айланди. Ўшандан сўнг дадам мени “Хисор” стадионига олиб бордилар ва Ўктам Худойбердиев қўлларига топширдилар. Ўктам акадан анча нарсаларни ва дастлабки футбол сир-асрорларини ўргана бошладим. 2009 йили “Машъал” футбол клубининг етук мутахассислари кўригидан ўтиб, “Машал” футбол академиясига ўқишга қабул қилиндим. У   ерда мен ўз тенгдошларим қаторида ўз касбининг моҳир усталари бўлмиш мураббийлар қўлида футбол сирларини ўргана бошладим. “Машъал” футбол академиясида менга мураббийларим Ж.Ботиров, Ж.Саидов, В.Келдиев, Э.Рапатов, Н.Шоимовлар футбол сирларини меҳр билан ўргатдилар. ўқиш жараёнида биз гуруҳимиз билан Қозоғистоннинг Қаратау шаҳрида, Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган футбол мусобақаларида иштирок этиб, фахрли I,II ўринларни эгаллаганмиз.

Энг яхши кўрган футболчим, “Барселона” клуби ҳимоячиси - Карлес Пуйол. Ўзимизнинг футболимизда ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган, “Насаф” жамоаси аъзоси – Шуҳрат Муҳаммадиевдир, мен уларга жуда ҳавас қиламан ва шундай футболчилардек бўлишга ҳаракат қиламан. Орзуим катта футболга кириш ва келажакда терма жамоамиз сафида она Ватаним шарафини ҳимоя қилсам, дейман”

Орзуга айб йўқ, дейдилар. Биз ҳам Қобилбекка “орзуларингиз амалга ошсин деймиз”, деймиз. Келгусида мамлакатимиз футбол майдонларида жавлон уриб, етакчи футболчилар сафида кўришни ният қилиб қоламиз.

Зиёдулла Сафаров тайёрлади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:27, 29.01.2014. Ўқилди: 3876 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.