Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шанбада Тошкентда катта бокс оқшоми

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкент шаҳри яна бир катта бокс оқшомига мезбонлик қилади. 8 февраль оқшомида пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Мазкур бокс кечасида 7 та жанг ўтказилиши кўзда тутилган.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, кечанинг ринг-аноунсери вазифасини “Европанинг Майкл Баффери” номини олган россиялик Александр Загорский бажаради. Бу инсон шу пайтгача бир неча бор мамлакатимизда меҳмон бўлган. Загорский Бекобод ва Тошкентда ўтган бокс кечаларида бошловчилик қилган. Таъкидлаш жоиз, Бекободдаги бокс оқшомига бир нечта вазн тоифаси бўйича собиқ жаҳон чемпиони, Россия ва Австралия фуқаролигига эга Константин Цзю ҳам ташриф буюрганди.

8 февраль оқшомининг марказий жанги 69 кг вазн тоифасида ўтказилади ва унда ҳамюртимиз, WBA Asia Pacific, WBC International, WBO Asia Pacific чемпионлик камарлари соҳиби Шерзод Ҳусанов (18-0, 8 КО) вакант бўлиб турган IBF International камарини қўлга киритиш учун аргентиналик Карлос Жересга (58-20, 18 КО) қарши рингга кўтарилади. Табиийки, бўлажак жанг 12 раунддан иборат бўлади. Шунингдек, шанба куни 69 кг вазн тоифасида пойтахтлик Мухирбек Йўлдошев бухоролик Фаррух Файзиевга, худди шу вазнда яна бир чарм қўлқоп устамиз Равшан Худойназаров АҚШ боксчиси Мустафа Кандега, 72 кг вазнда фарғоналик Ўктамжон Раҳмонов кениялик Жеймс Огайога, супероғир вазнда андижонлик Исроил Қурбонов фарғоналик Аброр Ориповга, 63 кг вазн тоифасида арманистонлик Айк Шахназарян яна бир АҚШ вакили Жорж Оуанога, Бахт Абдураҳимов эса россиялик Руслан Берчукка қарши рингга кўтарилади.

Бокс кечаси соат 17.00да бошланиши режалаштирилган.

Айнан шу куни ОЧЛ-2014 плей-офф босқичидан ўрин олган “Локомотив” – “Ал-Қувайт” ўйинини мириқиб томоша қилиб, бемалол “Пахтакор” стадионидан “Ўзбекистон” спорт мажмуасига йўл олаверишингиз мумкин бўлади. Бокс оқшомида кўришгунча!

Манба: www.olamsport.com
Киритилди: 08:07, 05.02.2014. Ўқилди: 4183 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик