Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эдгар Гесс: "Янги мавсумда олдимизда ҳеч қандай вазифа бўлмаса керак"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Бухоро» кеча Тошкентдаги йиғинини якунлади. Бошқа жамоалар қатори бухороликлар ҳам мазкур йиғин давомида бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиш билан бирга назорат ўйинларида ҳам майдонга тушишди.

Ўқув-машғулот йиғини пайтида мухбиримиз «Бухоро» бош мураббийи Эдгар Гесс билан суҳбатлашди.

Тайёргарлик жараёни...

- Тошкентдаги йиғин ниҳоясига етгач, йигитларга қисқа муддатли таътил берилади ва кейин тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришамиз. Йиғинимиз режа асосида олиб борилди ва бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга таркибимизга қўшилган футболчиларни синовдан ўтказдик. Умуман олганда, йиғин ёмон ўтмади. Лекин февралнинг илк кунларида ёққан қор машғулотларимизга бироз халал берди. Шу сабабли, тренажёр залида ҳам машғулотлар ўтказдик. 

Хориж йиғини бўлмаслиги...

- Хорижда ўқув-машғулотларини ўтказиш ҳам янги мавсумга тайёргарлик доирасида режамиздан ўрин олганди. Аммо айрим сабабларга кўра, чет элда йиғин ўтказишдан воз кечишга мажбур бўлдик. Тошкентдаги машғулотларни якунлаганимиздан кейин, сўнгги тайёргарлик жараёнини ўз қароргоҳимизда ўтказишни режалаштирганмиз.

Таркибдаги ўзгаришлар...

- Ўтган йилги асосий таркибнинг деярли барча футболчилари жамоани тарк этишди. Боиси, клуб уларнинг кўпчилигини ижарага олганди. Айримлари эса бошқа клублардан тушган яхшироқ таклифларни қабул қилишди. Молиявий тарафдан айрим жамоалар клубимиздан устун. Шу боис, биз ҳеч қайси футболчини ушлаб қолишга интилмадик ва асосий эътиборимизни маҳаллий футболчилар ҳамда тажрибали легионерларга қаратишни лозим топдик. Улар қаторида Баҳриддин Ваҳобов, Шавкат Раимқулов, Нодир Жўраев, Андрей Акопянцларни келтириш мумкин.

Легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Айни пайтда машғулотларимизда 3 нафар хорижлик футболчи - Г.Квесиешвили, П.Вуйович ва В.Плэмэдялэлар шуғулланишмоқда. Шунингдек, яна бир осиёлик футболчини сафимизга жалб этиш мақсадидамиз. Демак, легионерлар хизматидан тўлиқ фойдаланамиз.

Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Нодир Жўраев ва Шукур Жумабоев билан шартнома имзоладик. Легионерлар масаласи бўйича клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашамиз ва шундан сўнг улар билан келишувга эришилади.

Тақвим ҳақида...

- 2014 йилги мавсумнинг дастлабки икки учрашувини ўз майдонимизда ўтказамиз. Нима бўлгандаям, миллий чемпионат доирасидаги ҳар бир учрашувда майдонга ғалаба иштиёқида тушиш лозим. Умуман олганда, янги мавсумнинг дастлабки баҳсларини ўз майдонимизда ўтказиш фойдалими ёки йўқлиги хусусида ҳозир бирор нарса дея олмайман. Менимча, биринчи ўйинни сафарда ўтказганимиз маъқул эди. Боиси, ўша пайтларда шогирдларимнинг жисмоний ҳолатлари қандайлиги хусусида тўлиқ тасаввурга эга бўлмайман. Шунингдек, рақиб футболчилари ҳақида ҳам маълумотим бўлмайди. Чунки бунгача жамоалар фақатгина ўртоқлик баҳслари ўтказган бўлишади, холос. Назорат ўйинлари билан расмий учрашувларнинг эса катта фарқи бор. Ўртоқлик баҳслари футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини маромига келтириш ва янги футболчиларни синовдан ўтказиш учун уюштирилади ҳамда ундаги натижа унчалик муҳим аҳамият касб этмайди.

Ўтган йилги бронза медали соҳиби «Насаф» билан эса 3-турда учрашамиз ва унгача жамоамиз нечанчи ўринда бораётгани, шогирдларимнинг ўйинлари тўғрисида маълумотга эга бўлиб улгураман. Шундай бўлса-да, қаршиликлар билан ўйин осон кечмайди. Боиси, «Насаф» «Локомотив», «Бунёдкор», «Пахтакор» клублари билан биргаликда чемпионликка асосий даъвогарлардан бири. Ушбу жамоалар нафақат ўтган йилги таркибларини сақлаб қолишга эришдилар, балки янада тажрибали футболчилар билан тўлдиришди. Шу боис, ушбу клубларга қарши кечадиган баҳсларда бизга осон бўлмайди. Янгиланган жамоадан кўра, бир неча йил давомида шаклланган клубни бошқариш осонроқ. Гарчи ҳозирги футболчиларнинг айримлари билан олдин бошқарган жамоаларимда бирга ишлаган бўлсам-да, уларнинг иштиёқини уйғотиш, янги жамоа муҳити ва ўйин тактикасига мослаштириш учун бироз вақт талаб қилинади.

Мураббийлар штаби...

- Катта мураббий Олег Тюлькин, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Евгений Антоненко, шунингдек, ўринбосарлар таркиби билан Шуҳрат Файзиев, дарвозабонлар билан Нурилло Ҳабибов ишлашяпти. Мен ва Тюлькиндан ташқари, бошқалари маҳаллий мутахассислар саналишади ва улар ўтган йили ҳам «Бухоро»да ишлашган. Мен келибоқ, барча мураббийларни янгиламадим. Балки улар билан бамаслаҳат ҳолда фаолият олиб бор-япман. Уларнинг кўпчилиги келажаги порлоқ мутахассислар саналишади ва мендан кўп нарса ўрганишяпти. Худо хоҳласа, клубимиз билан яхши натижаларга эришамиз, деб умид қиламан. 

Янги мавсум вазифалари...

- Борди-ю ўтган йилги таркиб сақлаб қолинганида, биз ҳам 2013 йилдаги мавсумдаги каби олтинчи ёки бешинчи ўринни оламиз, деб ваъда беришим мумкин эди. Аммо жорий йилда таркибни тўлдириш, шакллантириш устида иш олиб борамиз. Шу сабабли, олдимизга ҳеч қандай вазифа қўйилмаса керак. Чунки мураббий футболчилар билан ҳеч бўлмаса бир йил ишлаши лозим. Шунда уларни ўрни - ўрнига қўйиш, яхши жамоани шакллантиришга эришади. Таъкидлаш жоизки, юқорироқ ўринни эгаллаш учун «Бунёдкор», «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф» клубларининг футболчиларини харид қилишимиз керак. Мана «Локомотив»ни қаранг, ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйган ҳолда, таркибига кўплаб тажрибали футболчиларни жалб этмоқда. «Манчестер Сити» ва «Бавария» жамоалари эса юксак натижаларга эришиш учун миллиардлаб доллар сарфлашмоқда. Клубда маблағ яхши бўлса, етакчи футболчиларни харид қилиб, юксак марралар учун интилади. Мабодо акси бўлса, ёш футболчиларни йиғиб олиб, жамоани шакллантиришга ҳаракат қилади.

Улуғбек УМАРОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 07:45, 16.02.2014. Ўқилди: 5313 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик