Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Пахтакор"нинг аргентиналик легионери "Краснодар"га қарши ўйинда 9 дақиқа ҳаракат қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Пахтакор
Рукн: Янгиликлар
A A A

18 февраль куни “Пахтакор” футболчилари иккинчи Туркия йиғини доирасидан ўрин олган биринчи учрашувда майдонга тушдилар. Рақиб Россия премьер лигасида биринчи даврадан сўнг, олтинчи ўринни банд этиб келаётган “Краснодар” жамоаси бўлди.

Тошкентликлар мураббийлар штаби мазкур ўйинда йиғинда иштирок этаётган барча футболчилардан фойдаланишга қарор қилди. Ўйин рақиб жамоа устунлигида бошланди. “Краснодар” жамоаси сафида Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сурган футболчилар етарли топилади. Биринчи бўлим ўрталарига келиб “Пахтакор” ўйинни тенглаштирди. Бўлим сўнгида рақиб ҳимоячиларининг ҳатосидан сўнг, Тимур Ҳакимов дарвоза томон зарба берди, аммо бу вазиятда омад футболчимиздан юз ўгирди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб мураббийлар майдондаги бир нечта футболчини алмаштирдилар. 53 дақиқада, рақиб футболчиси Франсишку Вандерсон жарима майдони ташкарисидан кучли зарба берди ва Акмал Турсунбоев қўриклаётган дарвозани ишғол қилди. Ўйин сўнгида, Турсунбоев ўзини кўрсатди, бразилиялик Ари билан бирга бир вазиятда “Пахтакор” ёш дарвозабони анча ишончли ҳаракат қилганлигини таъкидлаш лозим. Шу тариқа, учрашув “Краснодар” жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
 
“Краснодар” – “Пахтакор” – 1:0 (0:0)
Гол: Вандерсон (53)
«Пахтакор»: Рибкин (Турсунбоев, 46), Мерзляков, Кримец, Миладинович (Абдуллаев, 56), Болтабоев, Ҳакимов (Раджабов, 53, Юсупов, 75), Исматуллаев (Машарипов, 46), Махарадзе (Сергеев, 65, Фернандес, 81), Каримов (Махсталиев, 60), Козак (Соҳибов, 73), Сергеев (Андреев, 24, Убайдуллаев, 81).
«Краснодар»: Фильцов (Кавлинов, 46), Енджейчик (Марков, 46), Сигурдссон, (Мартынович, 46), Гранквист (Тубич, 46), Калешин (Анджелкович, 46), Померко (Петров, 67), Мамаев (Перейра, 46),  Петров (Газинский, 46), Исаэл (Лаборде, 46), Жоаозиньо (Исаэл, 67), Вандерсон (Ари, 60).
Огоҳлантиришлар: Померко 37 , Исаэл, 90  – Каримов, 42.
Ҳакамлар: Можаровский, Чертоляс, Данильченко, Кутаков, Труханов (барчаси – Украинадан).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:13, 19.02.2014. Ўқилди: 4988 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик