Бокс. Икки нафар юртдошимиз ярим финалда
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган "Странжа" халқаро турнирида бугун ярим финал баҳслари ўтказилади.
Финал йўлланмаси учун рингга чиқадиган боксчилар қаторидан икки нафар ҳамюртимиз Камол Мелиев (-49 кг) ҳамда Бахтиёр Жалолов ўрин эгаллашган. Камол Мелиев ярим финалда россиялик Никита Томиловга қарши баҳс юритса, Бахтиёр Жалолов болгариялик Петaр Белберов билан куч синашади. Ҳар икки спортчимизга ҳам бўлажак жангларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Маълумот учун. 65-бор ташкил этилган ушбу халқаро турнирда дунёнинг 22 давлатидан келган 153 нафар (улардан 31 нафари хотин-қизлар) чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс юритишмоқда.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:30, 28.02.2014. Ўқилди: 3291 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар