Бокс. Камолжон Мелиев - финалда!
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган "Странжа" халқаро турнирида ярим финал баҳслари бошланди.
Биринчи бўлиб рингга енгил вазнда спортчилар кўтарилишди ва қувонарлиси вазни 49 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Камолжон Мелиев россиялик Никита Томилов билан кечган жангда ғалаба қозониб, олтин медал учун курашни давом эттирадиган бўлди. 1 март куни ўтказиладиган финал баҳсида ҳамюртимиз Houman Taghanihoulari (ИРИ) билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, бугун ўтказиладиган ярим финал жангларида яна бир ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир ушбу босқичда болгариялик Петар Белберовга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун. 65-бор ташкил этилган ушбу халқаро турнирда дунёнинг 22 давлатидан келган 153 нафар (улардан 31 нафари хотин-қизлар) чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс юритишмоқда.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:26, 28.02.2014. Ўқилди: 3541 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар