Бокс. Камолжон Набиев — «Странжа» турнири ғолиби
Ўзбекистонлик боксчи Камолжон Мелиев Болгарияда ўтказилган "Странжа" халқаром мусобақасида ғолибни қўлга киритди.
1 март куни София шаҳридаги "Ҳарбийлар" спорт мажмуасида 65-маротаба ташкил этилган мусобақанинг финал жанглари ўтказилди. Финалда эса икки нафар боксчимиз — Камолжон Мелиев (49 кг) ва Баҳодир Жалолов (91+ кг) рингга кўтарилишди.
Мелиев ирландиялик боксчи Хюман Тагарихуларнини 2-1 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.
Энг оғир вазн тоифасида рингга чиққан Баҳодир Жалолов эса Англия вакили Фрезер Кларкка имкониятни бой берди — 0-3.
Дунёнинг 22 давлатидан 122 нафар эркак ва 31 нафар аёл боксчилар иштирок этган этган мусобақада Ўзбекистон битта олтин ва битта кумуш медалини қўлга киритди.
Манба: anons.uz
Киритилди: 12:43, 02.03.2014. Ўқилди: 3562 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар