Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игор Шквирин: «Амалга оширилган селекциядан қониқиш ҳосил қилдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Олмалиқ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасида «Олмалиқ» клуби янги футболчиларни таништирди. Шу муносабат билан ОАВ учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоа бош мураббийи Игор Шквирин ҳамда жамоа раҳбарияти аъзолари қатнашишди.

Жамоа мавсумга яхши тайёрланди. Айниқса Туркиядаги йиғин яхши кечди. У ерда турли хил услубдаги рақиблар билан ўйнадик. Бу бизга фойдали бўлиши аниқ. Жамоага янги футболчиларни таклиф қилдик. Биз марказни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Умид қиламанки, биз буни уддаладик.

– Жамоа бу йил биринчи марта чет элда йиғин ўтказди. Бу Тошкентдаги йиғинлардан қандай фарқ қилди? Нархлар бир хилку.
– Мен иқтисодий томонлар ҳақида жавоб бермайман. Менинг вазифам, жамоани тайёрлаш. Менимча, Туркияда биз кучли рақибларга қарши ўйнадик. Мана шу фарқли жиҳати.

– Тунислик футболчи ҳақида нима дея оласиз?
– У терма жамоада ўйнаган. Тажрибали футболчи ва асосийси, рус тилида яхши гаплашади. У Россиянинг «Локомотив» жамоасида ўйнаган. Бизга ёқди.

– Жамоанинг селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?
– Ҳа, умуман олганда биз яхши футболчиларни сотиб олдик.

– Туркиядаги йиғин қанчага тушди?
– Тошкентдагидан 50 фоизга қимматроқ. Бунда ташқари кўпчилик футболчилар денгизни кўришмаган. Уларга денгизни кўрсатмоқчи бўлдик.

– Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган? Стадион ҳақида нима дея оласиз?
– Стадион яхши. 30 фоиз сунъий майдон. Очилиш маросимига сизларни таклиф қиламиз. Энди ўтган йилгидан фарқли равишда йхши майдонга ўйнаймиз. Яхши майдонда жамоа ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиши мумкин. Жамоа олдига ўтган йилгидан паст бўлмаган ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган. Бундан ташқари биз ҳар томонлама стабиликка эришишимиз керак. Бизга қўйилган вазифа албатта жамоанинг классидан келиб чиққади. Ҳозир бир нарса дейишдан кўра майдонда ниманидир қилиш керак.

– Генерал бўлишни хоҳламаган аскар аскар эмас. Футболчилар ҳам шундай ўйнаши керакми?
– Ҳозир биринчи ўрин учун курашамиз дея олмайман. Ҳа, бундай орзуйимиз бор, лекин подадан олдин чанг чиқариш керак эмас. Аста-секин юқорилаб боришни ният қилганмиз.

– Бу йил «Олмалиқ» учун  энг асосий рақиб ким бўлади?
– Албатта дастлабки тўртликдаги жамоалар барчага жиддий рақиб. Биз эса айнан қайси жамоалар билан қайси ўрин учун курашишни айта олмайман.

– JOMA билан шартнома ҳақида.
– Менимча, биздаги JOMA либослари энг яхшиси. Биз формаларни сотиб оламиз. «Манчестер Сити»гина Nike'дан гонорар олади.

– Жамоада нималар ўзгарди?
– Жамоанинг структураси ўзгарди. Ҳар йил бир хил жамоа бўлиши қийин.

– Журналистлар учун автобус ташкил қилиш имкони борми?
– Қўйлиқдан таксига ўтириб бораверинг. Бу ҳазил албатта. Бу масалани ўйлаб кўрамиз.

– Жамоа учинчи ўринни олса, иқтисодий жиҳатдан яхшиланиш бўладими?
– Агар сиз айтган иш бўлса, биз Осиё чемпионлар лигасида ўйнаймиз. Агар шундай бўлса, раҳбарият қараб турмайди.

– Биринчи турда жамоа «Металлург» билан ўйнайди. Ўйинга қандай тайёрландигиз?
– Албатта, бу биринчи ўйин ва тайёргарлик яхши бўлди.

– «Олмалиқ» таркибида фақат академия аъзолари ўйнашини кутсак бўладими? Академия қандай ишлаяпти?
– Академиянинг ишидан қониқмаяпмиз. Шунинг учун футболчилар сотиб олдик. Келаси йилдан бошлаб академияга ҳам маълум вазифалар қўйилади.

Шундан кейин жамоа футболчиларга формаларни топширди.

Мақсадмурод Шомуродов - 1

Кагирув Тимур - 2

Муллажонов Шавкат - 3

Ҳожиакбаров Абдуқаҳҳор - 4

Исроилов Азамат - 5

Шакер Зуаги - 6

Абдураҳмонов Достон - 7

Полвонов Зафар - 9

Шоаҳмедов Санжар - 10

Пиримов Зоҳир - 11

Жўрабоев Обид - 15

Жонимқулов Умиджон - 16

Абибуллаев Дилявер - 18

Ҳакимов Шерзод - 19

Сатанислав Дарко -20

Алемпеивич Александр - 21

Акрамов Иқбол - 22

Жораев Сарваржон - 23

Туропв Диёржон - 24

Ортиқов Акмал - 25

Шквирин Никита - 35

Мирзаев Шариф - 92

Худойбердиев Улуғбек - 28

Каримов Аброр - 26

Мамажонов Азамат - 33

Усмонхўжаев Диёр - 8

Тошўлатов Абдумалик - 27

Нурметов Кадамбой - 14

Юсупов Гай-этано - 77

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:34, 12.03.2014. Ўқилди: 5958 марта. Фикрлар: 28 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.