Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал. «Бунёдкор» ярим финалда «Локомотив» билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкентнинг “Бунёдкор” футзал жамоаси мамлакатнинг етакчи клуби “Ардус”ни енгиб, Ўзбекистон чемпионатининг ярим финалига йўлланма олди.

Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқич якунларига кўра, кучли саккизликка кирган клублар мусобақа бош соврини учун плей-оффда кураш олиб боришди. Регламентга кўра, биринчи босқичда 1-ўринни қўлга киритган жамоа 8-поғонани банд этган клуб билан, 2-ўрин соҳиби 7-бўлган клуб билан, 3-ўрин 6-жамоа билан ва 4-ўрин эгаси “Ардус” дастлабки босқичда 5-ўрин билан чекланган “Бунёдкор” билан рўбарў келди.

“Ардус” ва “Бунёдкор” қарама-қаршилиги жуда кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Жамоаларнинг биринчи тўқнашувида ардусчилар 4:2 ҳисобида зафар қучишди. Иккинчи ўйинда эса худди шундай ҳисоб билан “Бунёдкор” футзалчилари ғолиб чиқишди. Ярим финалга чиқадиган жамоа номи учинчи ўйинда маълум бўлди. Ҳал қилувчи баҳснинг асосий ва қўшимча вақтларида кучлар тенг келди – 3:3. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида “қалдирғочлар” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишиб, ярим финалга йўлланма олишди.

Финал йўлланмаси учун “Бунёдкор” пойтахтнинг бошқа бир жамоаси – “Локомотив” билан куч синашади. Ушбу ўйин 17 март куни бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалда эса Андижоннинг “Турон-Солиқчи” клуби Қаршининг “Дўстлик” жамоаси билан рўбарў келишади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:41, 16.03.2014. Ўқилди: 2891 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик