Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Рақиб иккинчи рақам остида ҳаракат қилса керак»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов ҳамда футболчи Воҳид Шодиев қатнашишди.

Келаётган «Наврўз» байрами билан барчани табриклайман. Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Эрон жамоалари доим ҳам яхши ўйин кўрсатишган. «Фулад»нинг ўйинларини кўриб чиқдик. «Ал-Жаиш» билан ўйинда ҳимоявий ўйин кўрсатишди, иккинчи ўйинда эса биринчи рақамда ўйнашди. Эртага ғалаба қозонишимиз керак.

– Таркиб ўтган ўйинга қараганда ўзгарадими?
– Биз ўзимизда бор футболчилардан фойдаланамиз. Жавлон Иброҳимовнинг майдонга тушиши аниқ эмас.

– Жамоа ўйини пасайгандай туйилмаяптими?
– Чемпионат энди бошланди. Жамоанинг ўйини қандай пасайиши мумкин? Бундай деб ўйламайман.

– (Воҳид Шодиевга) Нима учун чемпионлар лигасида гол ура олмаяпсиз?
– Менимча, ҳаяжон бўляпти. Янги мусобақа. Гол уришга ҳаракат қиламан.

– Жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида нима дея оласиз?
– Жамоани етакчилар тарк этишди. Жамоа шаклланиши вақт керак. Ҳозир кимнидир олиш ниятимиз йўқ.

– Ислом Аҳмедовнинг таъкидлашича, «Бунёдкор»нинг ички чемпионатдаги рақобатчилари кучсиз экани унинг чемпионлар лигасида мағлубиятига сабаб бўлди. Шунга нима дейсиз?
– Рақобатчилар 3-4та эмас 10-12та бўлишини хоҳлаймиз. Чемпионат қанча кучли бўлса, шунча яхши бўлади. Рақобат деганда турнир жадвалининг юқори қисмида эмас, қуйидаги жамоалар ўртасидаги рақобатни ҳам назарда тутдим. Чемпионатимизнинг кучли экани халқаро майдонда бизнинг фойдамизга ишлайди.

– Рақибда қандай ўйин кутяпсиз?
– Менимча, улар иккинчи рақам остида ҳаракат қилишади ва қарши ҳужумдан умди қилишади.

– Иброҳимовнинг жароҳати бор дедингиз. Марказда кимни ўйнатмоқчисиз. Дилшод Жўраевдан ташқари қандай вариант бор?
– Менимча ҳам Дилшод энг яхши вариант.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:26, 18.03.2014. Ўқилди: 5283 марта. Фикрлар: 61 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик