Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчиларимиз майдонни ёмон кўради ёхуд футболни ҳам шеваларга бўлвордик!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувидан кейин, “Бунёдкор” футболчилари очиқсасига кимгадир қасд қилган ҳолда умуман ўйнамади.

Ўзи одатда жамоаларимиз бундай ўйинларда ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборганидан сўнг “тормоз” бўлиб қоладилар. Балки улар ўша паллада мағлуб бўлдик, деб ўйласалар керак. “Фулад” клуби ёш ва ҳали халқаро ўйинларда тажрибаси йўқ бўлса-да, аммо улар чинакамига жонини бердилар. Тўғрисини айтганда, меҳмонларга дуранг ҳам етарди. Бироқ рақибнинг бўшлигидан фойдаланган эронликлар ўзлари истаган ўйинни кўрсатди. Қисқача айтганда кеча рақиблар “қалдирғочлар"нинг қанотини кесиб қўйди. Учрашувни кузата туриб шу ҳам ўйинми,  футболчилар  Миржалол Қосимовга қарши бормоқдами дейиш мумкин эди. Ахир улар бош мураббий учун эмас, балки халқи учун футбол ўйнашлари керак-у. Ҳа, бу “Бунёдкор”чилар “Қизилқум” ёки “Нефтчи” билан ўйнамаяпти-ку. Нима қилганда ҳам жамоа футболчилари барчасини чиппакка чиқармоқда. Бу футболчиларга мураббийлар тарбия бера олишмаган бўлса, уларнинг оталари айтмайдими, “эй ўғлим, сенга бутун халқ қараб турибди, сен Ватанинг учун, оиланг учун яхши футбол ўйнагин. Сен шу футболдан нон емоқдасан ва яхши яшамоқдасан” деб. Ҳа, йўқ. Агар уларга бу сўзлар ўз яқинлари томонидан айтилганда биз Осиёнинг биринчи жамоаси бўлиб юрган бўлардик. Миржалол  Қосимовнинг кўрсатмаларига қўл учида “хўп” деб ўзини билганини қилаётган футболчиларни жазолаш керакдир. Уларнинг бундай қониқарсиз ўйинларидан келажак авлод қандай хулоса чиқаришини ўйлаб кўраверинг...

Ўйлаб кўрсам, футбол ҳам тилдаги шева каби шеваларга бўлинар экан. Чунки ҳар бир футболчини ўзига яраша ўйини ва услуби бор. Буни ундан бошқа ҳеч ким билмайди. Худди хоразмлик ва тошкентлик ўзаро гаплашганда бир-бирларини тушуниши қийин бўлгандай, футболда ҳам азаматларимиз хеч бир-бировини тушуна олмай хуноб бўлмоқда. Шу боисдан ана шу футбол шевасини тўғирлаш учун ёшларни бир мактабда 8-9 ёшидан жам қилиб тарбиялаш керак. Улар асосида керак бўлса битта жамоа ташкил қилиб биринчиликларда ҳам ўйнатиш лозим. Ана ўшалардан кейин терма жамоа тузилади. Бундан бошқа чора қолмадиёв. Футболчилар легионер ҳам бўлиб кўрмоқда, бундан ташқари Олий лигамизда рақобатлашидан 3-4 жамоа ҳам тузилди. Бироқ уларнинг уёқдан, буёқдан термага йиғгунича вақт кетмоқда. Бундан ташқари улар ўзаро бир-бирини тушуниб бир бутун жамоа бўлгунча кеч бўлиб қолмоқда. Буни футбол шеваси дейиш мумкин. Юқорида айтганимдек, терма жамоа ва жамоаларда келишмовчиликлар юз бермаслиги учун ҳам футбол шевасини битта қилиш керак.

Бизнинг Япония ёки Жанубий  Кореядан умуман кам жойимиз йўқ аслида. Улардан кўра жисмонан бақувват, керак бўлса онги ҳам юксак бўлган футболчилар нимага энди доим ўз олдига қўйилган мақсадга эриша олмайди? Ахир улар ойлик олаётганда хеч адашмайдику. Қани уларга кам маош тўлансин, қанақа уруш-жанжал қилиб, матбуотга йиғлайди. Ҳа, футбол ўйнаганда ҳам улар мана шундай жирракилик қилиб рақибларини ер тишлатсин. Яна мен марҳум қизиқчи Хожибой Тожибоевнинг хажвияларидан бир парча келтираман: “Тупуриб юборардиму ҳамма қараб турибдику” дейдику. Мана шу хажвия айнан футболчилар учун аталгандек гўё. Хуллас, яна айтаман. Зўр футболчи қолдими бизда? Мана энди мураббийлар, ҳакамлар эмас, балки футболчиларни ҳам жазолаш керак.  Олий лига клубларимизнинг мутасаддилари эса терма жамоа ўйинларида жонини бер деб, футболчиларга уқтирсин. “Ҳадеб ўзингни ая, эртага жароҳат олсанг клуб қийналади, кейин ўзингга ҳам қийин бўлади, терма жамоада уёқдан- буёққа югуриб турсанг бўлди, шуни ўзи етади” деган гаплар у бу ким томонидан айтилса, улар футбол душмани бўлади...Яна айтаман терма жамоадаги омадсизликлар клубларимизга ўтмоқда. Бу кетишда академия тарбияланувчилари ҳам акалари каби бўлиб қолади. 

Сўнгги сўз. Бир фаррош қийналиб, эгилиб, катта меҳнат қилиб жуда оз маош олади. Футболчилар мазза қилиб ҳафтада бир ўйини учун миллионлаб олмоқда. Майли қандини урсин. Бироқ пулларни ҳавога совуришдан олдин хомийлар яхшилаб ўйлаб кўрсинлар...  Ҳаттоки бизда уларнинг ойлиги ва трансфери ҳам сир тутилади. Агар бу сир очилса,  нега улар қайси ўйини учун шунча пул олади деб, кўпчилик норозилик билдиради. Шундай экан, футболчилар фаррош бўлмаганидан кейин жонини жабборга бериб ўйнаши керак. Бизда мухлислар одобли ва интизомли. Колумбия, Мексика давлатларида футболчилар шундай ўйин кўрсатсалар, улар “кўча” қоидасига кўра жазоланади. Хўш, барчани шарманда қилаётган футболчиларимиз тез орада матонат билан ўйнайдилар деб қоламиз. Агар чиройли ўйин керак бўлса, улар Ўзбекистон Ампутантлар термасининг ушбу йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги учрашувларини кузатсинлар. Зеро улар бундан хулоса чиқариб, қандай ғалабага эришиш йўлларини излаб кўрарлар. Халқи, Ватани учун тер тўкадиган футболчилар сафи кенгаяди  деб умид қиламиз.

Жамшид Ҳожиакбаров

Манба: www.pressnews.uz
Киритилди: 14:51, 20.03.2014. Ўқилди: 9440 марта. Фикрлар: 56 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик