Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 17 37
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 17 18
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темурхўжа Абдухолиқов: «Хорватияда келишилган ўйинларнинг иси ҳам йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хорватия олий лигасида фаолият олиб бораётган Темурхўжа Абдухолиқов ўтган ҳафта чемпионатдаги дастлабки голини нишонлади. «Хайдук» (Сплит) шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз «Задар»га қарши кечган уй ўйинида жамоасининг илк голини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Учрашувда сплитликлар зафар қучишди - 3:1. Ўйинда тўлиқ ҳаракатланган Темурхўжа 15-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ўзбекистонлик футболчилар томонидан Хорватия чемпионатида урилган дастлабки гол сифатида тарихга кирди. «Хайдук» 28та учрашувдан 55 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Биз айнан «Задар»га қарши учрашувдан сўнг истеъдодли ҳужумчимиздан интервью олдик.

- Темурхўжа, аввало, илк гол билан табриклаймиз. Умуман, ўйиндан қандай таассуротлар олдингиз?

- Табрик учун раҳмат. Энг муҳими, голларим ҳисобини очиб олдим. Ўйиннинг ўзига келсак, қийин кечди, дея олмайман. Ўртамиёна клубга қарши майдонга тушдик. «Задар» футболчилари жиддий қаршилик кўрсатишмади. Муҳими, навбатдаги 3 очкони қўлга киритдик.

- Ўз голингизни қандай нишонладингиз? Одатдагидекми ёки...?

- Жуда оддий. Ортиқча эҳтиросларга берилмадим. Жамоадошларим табриклашди. Ўйиндан кейин бош мураббий ҳам хурсанд эканлигини айтди. Менга шунинг ўзи етади.

- Ҳал қилувчи ўйинларнинг бирида пешқадам Загребнинг «Динамо» клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бердинглар. Ўша учрашувда рақиб ҳақиқатдан ҳам, кучли эдими ёки мағлубиятга ўзинглар замин яратиб бердинглар?

- Энг аламлиси, ўз майдонимизда мағлубиятга учрадик. Чемпионлик учун курашда асосий рақибдан енгилиш жуда оғир. «Динамо» Хорватия футболининг байроқдори ҳисобланади. Бош­қа клубларга қараганда, сезиларли даражада кучли. Лекин енгилмас, деб бўлмайди. Ўша куни ўйинимиз умуман қовушмади. На ҳимоя ва на ҳужумда муваффақиятга эришдик. Ўз айбимиз билан рақибга 3 очкони тақдим этдик. Загребликлар биринчи голни пенальтидан уришди. Иккинчисини эса, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юбордик. Таваккал қилиб, ёппасига ҳужумга ўтиб кетган эдик. Ҳатто дарвозабонимиз ҳам стантдарт вазиятда рақиб жарима майдончасига етиб борганди. Бу хатони тажрибали рақиблар кечиришмади.

- Айнан ушбу мағлубият жамоангизнинг чемпионлик учун курашиш имкониятини кескин камайтириб юборди. Энди бор эътибор 2-ўринни мустаҳкамлаш учун қаратиладими?

- Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Лекин фақат хоҳиш билан иш битмайди. Тўғри, чемпионлик ҳақида ўйлаш қийин бўлиб қолди. Аммо охиригача курашамиз. Жамоа олдига қўйилган асосий вазифа - еврокубокларга бериладиган йўлланмалардан бирини қўлга киритиш.

- Аввалроқ 2та сафар ўйинида ҳам 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, қимматли очколарни бой бердинглар. Уларда ғалаба қозониш имконияти бормиди? 

- Мен сафар ўйинларига бормадим. Бироз бетоб бўлиб қолганим учун Сплитда қолдим. Бунинг натижасида 10 кун машғулотларда қатнашолмадим. «Динамо»га қарши кечган баҳсдагина майдонга қайтдим. 

- Умуман, Хорватия чемпионати қандай таассурот қолдиряпти? У ерга боришдан аввал қандай тасаввурга эга эдингиз? Тахминлар ўзини оқладими?

- Таассуротлар яхши. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир учрашув сўнгги дақиқаларга қадар муросасиз курашлар остида ўтади. Стадионга мухлислар кўп киришяпти. Ўзбекистон чемпионати билан таққослаганда, плюс томонлари етарли. Хорватия чемпионатида футбол тезроқ. Жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратилади. Кейин бу ерда келишилган ўйинлар йўқ. Ҳар ҳолда, шу кунгача бунга гувоҳ бўлмадим, заррача исини ҳам сезмадим. Бир сўз билан айтганда, Хорватия чемпионати бизнинг олий лигадан кучли экан.

- Машғулотларда фарқ сездингизми?

- Ҳа, фарқ бор. Таъбир жоиз бўлса, машғулотлар ўйиндан ҳам қийин. Яхшигина тер тўкишга тўғри келяпти.   

- Янги муҳитга мослашиш қийин кечмаяптими?

- Ростини айтсам, қийин кечди. Бетоб бўлиб қолишим ҳам шундан далолат беради. Ўйлайманки, қийинчиликлар ортда қолди. Таомлар, одатлар ўзгача. Ўзимизнинг Ўзбекистонга етмайди. Мусофирчилик экан, чидаймиз, шу йўлни ўзим танладим.

- Клуб базасида яшаяпсизми ёки алоҳида уй беришди?

- Алоҳида уй беришган.

- Тил масаласида муаммо бўлмаса керак...

- Рус тилида гаплашяпман. Қолаверса, озми-кўп инглиз тилини ҳам биламан.

- Жамоада кимлар билан яқиндан дўстлашиб олдингиз?

- Грузиялик Георги Илурудзе билан. Умуман,  жамоада аҳилмиз. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

- «Хайдук» бош мураббийи Игор Тудор вақтида машҳур футболчи бўлган. У сизга қандай кўрсатмалар бер­япти? Соф ҳужумчи сифатида ўйнаяпсизми?

- Ҳа, соф ҳужумчиман. Зиммамга доимий равишда рақиб жарима майдонида босим уюштириш юклатилган. Мураббий рақиб футболчиларининг эркин ҳаракат қилишларига имконият қолдирмасликни уқтиради. Шахсан ўзимга эркин ҳаракат қилишим, энг муҳими, қўрқмаслигим кераклигини айтади.

- Ўзингизда ўзгариш сездингизми?

- Албатта. Европа барибир, Европада! Ишонч янада ошди. 

- Ҳакамлик масаласи қандай экан?

- Шу кунгача 5та ўйинда майдонга тушган бўлсам, ҳали бирор марта ҳакамларга эътироз билдирилганини кўрмадим. Нафақат мезбон жамоа, балки меҳмонлар томонидан ҳам ўта жиддий эътирозлар бўлмади.

- Собиқ жамоангиз «Пахтакор»нинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Бўлмасам-чи? Интернет орқали тур ўйинларидан хабардор бўлиб турибман. Қолаверса, дўстларим билан телефонда гаплашаман. Кўз тегмасин, «Пахтакор» дастлабки 3та ўйинда 100 фоизлик натижага эришди. Собиқ жамоамнинг бу йил чемпион бўлишини чин дилдан истайман ва дўстларимга бу борада омад тилайман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:12, 01.04.2014. Ўқилди: 5368 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.