Роберт Гай: «Сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориш аламли»
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” жамоаси мураббийи Роберт Гай иштирок этди.
— Бугун йигитлар майдонда ёмон тўп суришгани йўқ. Ўйин давомида устунлик бизнинг тарафда бўлди. Гарчи рақиблар дарвозасига иккита тўп киритган бўлсак-да, натижа бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади. Омад бугун меҳмонларга очиқчасига кулиб боқди. Албатта, сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориб мағлубиятга учраш аламлидир. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик ва футболчилар ҳам масъулият юқори эканлигини ҳис қилишганди. Чунки уйимизда ютқазмаслигимиз керак эди. Нима ҳам қилардик, омад биздан юз ўгирди. Энг ёмони сўнгги дақиқада тўп ўтказиб юборишдир. Агар бу ҳолат эртароқ бўлганда, вазиятни ўзгартириш имкони бўларди.
Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 00:12, 13.04.2014. Ўқилди: 3312 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар