Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Атлетико» – «Челси» превью: Моуриньо «Атлетико»ни 8 марта мағлуб этган

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Европа чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Атлетико» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Хўш, кимнинг имкониятлари қандай? Қуйида қисқача таҳлил ўтказамиз.

«Индейслар» ярим финал йўлида «Барселона» ва «Милан» каби жамоаларни мусобақадан тушириб юборишди. «Челси» эса «ПСЖ» ва «Галатасарой»ни мағлуб этди. Инглизлар мураббийи Жозе Моуриньо «Атлетико»ни мағлуб этишни жуда яхши билади. У «Реал» билан уларни охирги 9 ўйинда 8 марта мағлуб этган. Ягона мағлубиятни The Special One жамоаси кубок финалида қабул қилиб олган эди. Ўшандан кейин мураббий Англияга йўл олди. Бундан ташқари Фернандо Торреснинг ҳам Лондонга қайтиши жуда қизиқ. Эл Ниньо ёзда «Атлетико»га қайтиши ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Тибо Куртуа ҳам ўз жамоасига қарши ўйнайди. У ҳуқуқий жиҳатдан «Челси»га тегишли бўлишига қарамай, жамоалар келишувига асосан у бугун ўйнайди. «Челси» Куртуанинг ўйинда қатнашиши учун 6 миллион евро талаб қилди. Лекин ишга УЕФА аралашгач барчаси «текин» ҳал бўлди. Энди «Челси» дарвозабонни «Атлетико»га ижарага бермайдиган бўлди. Жамоалар ўйинга турли кайфиятда етиб келишди. «Атлетико» Испания чемпионатида етакчилик қилишд давом этмоқда ва охирги турда жамоа «Эльче»ни мағлуб этди. «Челси» эса шанба куни «Сандерленд»га имкониятни бой берди. «Атлетико»да таркиб бўйича муаммо йўқ. «Челси»да Бранислав Иванович дисквалификация сабаб майдонга туша олмайди. Самуэль Этo'О эса нимагадир Лондонда қолди.

Рақамлар.

* Жамоалар уч марта тўқнаш келишган. Биттадан ғалаба ва битта дуранг.

* «Атлетико» еврокубокларда ўз майдонида инглизларга мағлуб бўлмаган. Бешта ғалаба, тўртта дуранг.

* «Челси» Европа мусобақаларида испанларга қарши меҳмонда 16 марта ўйнаган ва атиги уч марта ғалаба қозонган.

* «Атлетико» охирги марта чемпионлар лигасида 2009 йилнинг 8 декабрида мағлуб бўлган.

* «Челси» охирги марта чемпионлар лигасида меҳмонда 2012 йилда ғалаба қозонган («Бенфика»).

* Жозе Моуриньо «Атлетико»ни охирги 9 ўйинда 8 марта мағлуб этган.

Букмекерлар нима дейди.

«Атлетико»нинг ғалабасига 1,83, дурангга 3,60, «Челси»нинг ғалабасига 5,20. «Челси»нинг имкониятлари жуда паст баҳоланмоқда.

Тахминий таркиблар.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 16:38, 22.04.2014. Ўқилди: 5722 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик