Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [14]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [10]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзимизнинг Раҳмонқул ака

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Раҳмонқул Болтаев… Бу номни республикамиз спорт мухлислари яхши билишади. Унинг жарангдор овози мана қирқ йилга якин вақт ичида  республика ва вилоят радио ва телевидениеларида янграб келяпти. 

Жисмоний тарбия ва спорт, халқ севган ўйин - футболни тарғибот қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ташвиқот этишда телевидение, радио ва газеталарда самарали меҳнат қилиб келаётган инсонлардан бири, таниқли спорт шарҳловчиси Раҳмонқул Болтаев бугун 60 ёшга тўлди.

Раҳмонқул Болтаев 1954 йилнинг 20 апрелида Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Султонобод қишлоғида таваллуд топган.

У қишлоғидаги Алишер Навоий номидаги 4-сонли мактабда ўқиб юрган йилларидаёк мактаб радиоузели  орқали бериладиган эшиттиришларни олиб борувчи сифатида мактабдошларининг эьтиборига тушган эди.

Ўқувчилик йилларида  республика радиоси оркали бериладиган Ахбор Имомхўжаев, Роман Турпишев, Николай Озеровларнинг репортажларини тинглаб, футбол билан дўстлашган ёш Рахмонқул тенгдошлари ичида яхши футбол ўйнаши билан ҳам ажралиб турар ва мактаб терма жамоаси таркибида турли хил мусобақаларда иштирок этар эди.

У ўрта мактабни тугатиб 1970 йили Самарканд тиббиёт олийгохига ўқишга кирди.

Институт терма жамоаси сафларида  талабаларнинг «Буревестник» спорт жамияти шаҳар мусобакаларида Самаркандлик тажрибали мураббий Олег Львович Шкляр рахбарлигида иштирок этди.

Машқ жараёнлари ўша йиллари «Динамо» стадионида олиб борилганлиги боис Раҳмонқулни стадион сухандони сифатида фаолият олиб боришга таклиф этишди. Бир қанча муддат стадионда  сухандонлик килганидан кейин 1972 йили уни Самарканд вилоят радиосига таклиф этишди. Ўша йиллардаги вилоят телерадиокомпанияси раиси шоир Душан Файзий билан суҳбатдан кейин ёш талаба Раҳмонқул Болтаев Самарканд вилоят радиосининг жамоатчи спорт шархловчиси сифатида ҳам фаолият кўрсата бошлади. 

У 1976 йили  «Динамо» стадионидаги ўйинлардан бирида таниқли спорт шархловчиси Ахбор ака Имомхўжаев билан учрашади. 

«Ахбор ака билан дастлабки учрашувимиз қизиқ бўлган» -деб эслайди Раҳмонқул ака, - бир гал   Динамо» стадионидаги ўйинлардан бирини таниқли спорт шархловчиси ва футболдан  республика тоифасидаги  ҳакам Ахбор Имомхўжаев бошқариб бордилар. Бу пайтда мен талаба эдим ва Самарқанд вилоят радиосида спорт воқеаларини шархлаш билан бир қаторда «Динамо» стадионида сухандонлик ҳам қилардим. Ахбор акани шархларини тинглаб улғайганим, шу инсонга бўлган чексиз ҳурматим туфайли бўлса керак, стадиондаги минглаб мухлисларга ўйинни бошқариб бораётган ҳакам номини тўлкинланиб  айтдим. Ўйин биринчи бўлими тугаб, футболчи ва ҳакамлар ечиниш хонасига кириб кетишди. Мен эса  одатдагидек футбол мухлисларини стадион радиоси оркали футбол янгиликлари билан таништиришда давом этдим. Шу пайт ортимда кимдир тургандек ҳис пайдо бўлди. Секин угирилиб қараб қотиб қолдим: хакам либосидаги Ахбор Имомхўжаев менга кулиб қараб турарди. У қўли билан ишора қилиб, ўқинг, кейин кўришамиз, деб аста чиқиб кетдилар. Ўйиндан кейинги учрашиш бизларни бир биримизга устоз ва шогирд сифатида бир умрга боғлади.

 Раҳмонқулнинг  спорт шархловчиси бўлишга иштиёқи борлигини сезган Ахбор ака республика телевидениесида шайбали ҳоккей бўйича  Тошкентнинг «Бинокор» жамоаси ўйинларни телевидениеда ўзбек тилида шархлайдиган  шархловчи кераклиги ҳақида гапириб, унга  ўзини бу соҳада синаб кўришини маслаҳат берадилар.

Тошкентда Ахбор ака Раҳмонқулни  яна бир ажойиб спорт шархловчиси Роман Турпишев билан таништирадилар. Шу тариқа  Р. Болтаев 1976 йилдан бошлаб  таниқли спорт шархловчиси, Ўзбекистон телевидениесининг спорт кўрсатувлари бош муҳарририяти муҳаррири Роман Абдуллаевич Турпищев билан Тошкентдаги «Юбилей» спорт саройида «Бинокор» ҳоккей жамоаси ўйинларин шархлаш билан Ўзбекистон телевидениесининг спорт кўрсатувлари муҳарририяти билан ҳамкорлигини  бошлайди. Бу орада Самарканд тиббиёт институтини битирган ёш шифокорни Самарканднинг «Динамо» футбол жамоаси шифокори сифатида ишга таклиф этишади.  Шу тариқа  бир йил мобайнида Р. Болтаев собиқ иттифоқ иккинчи лигаси жамоаси бўлган Самарканд динамочилари жамоасида шифокор сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

Кўпчилик Раҳмонқул Болтаевни спорт шархловчиси, спорт соҳасини ёритувчи журналист сифатида яхши билганликлари учун унинг тиббиёт соҳасидаги фаолиятидан камроқ хабардорлар.

Лекин у Гипократ қасамига ҳам бир умр содиқ қолди.

«Менинг спорт журналистикаси соҳасига кириб келишим, кейинчалик ҳар иккала касб билан шуғулланишим учун шифокор дўстларим яқиндан ёрдам беришган»-деб эслайди Раҳмонқул ака, -  тиббиёт олийгоҳини тугатиб Самарқанднинг «Динамо» клубида шифокор бўлиб иш бошлаганимда хам, кейинчалик Пахтачи туманидаги болалар шифохонаси бўлим мудири, Навоий вилояти «тез ёрдам» станцияси шифокори, вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи, вилоят саломатлик маркази бош шифокори, «Суғдиёна» жисмоний тарбия ва спорт клуби шифокори, вилоят шифохонасининг болалар ва реанимация бўлимлари шифокори, Навоий тоғ-металлургия комбинатига қарашли «Саломатлик маркази»да бўлим бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатган пайтларимда  ана шу тиббиёт муассасалари рахбарлари радио ва телевидениеда ҳам фаолият кўрсатишим учун ҳамма имкониятларни яратиб беришган.

Бунинг учун улардан бир умр миннатдорман.    

Вақт ўтиши билан  Ўзбекистон телевидениесида  Р. Болтаевга шайбали хоккейдан ташқари футбол ўйинларини шархлашни ҳам ишониб топшира бошлашди, «Ахборот» дастурида спорт янгиликлари билан чиқа бошлади..

1977 йили тиббиёт институтини битирган Раҳмонқул ўзи   туғилиб ўсган Пахтачи туманига оилавий шароит туфайли қайтишга мажбур бўлди. Чунки кутилмаганда онаси дунёдан ўтиб қолди ва у Пахтачи туманига келиб болалар шифохонасида шифокор бўлиб ишлай бошлади.

Ўз қишлоғида шифокор сифатида фаолият олиб борган Р. Болтаев шифокор дўсти Ширин Рахмонов билан биргаликда ўзлари ўқиб битирган 6-сонли мактаб ўқувчиларидан футбол гуруҳи ташкил этишиб, мунтазам машқлар олиб боришди, турли хил мусобақаларда иштирок этишди.

 Лекин айнан Пахтачига қайтганидан кейин унга Тошкентдан ўйинларни шархлашга таклифлар кўпайди ва Раҳмонқул Болтаев  шифокорлик фаолиятини давом эттирган ҳолда узоқ йиллар республика телевидениесининг спорт шархловчиси сифатида Роман Турпишев, Виктор Левин, Константин Тимохин ва бошка шархловчилар билан ҳамкорликда хоккей ва футбол ўйинларини узоқ йиллар  шархлаб келди.

«Пахтакор» стадионида Турпищев билан ўйинларни шархлаганимизда, деб эслайди Раҳмонқул ака, - мен микрофон Роман Абдуллаевич қўлига ўтганидан сўнг секингина чиқиб қўшни хонага қулоқ солардим. Бу хонада эса устозларимиз Шоабдулло Мухаммаджонов, Азим Алимовлар ўйинларни радио оркали  шархлашарди. Уларнинг шархлари мен учун чинакам сабоқ эди.

Саксонинчи йиллар бошига келиб  республика телевидениеси орқали репортажлари билан  спорт мухлисларига анча таниқли бўлиб қолган Р. Болтаевни   янги ташкил этилган Навоий вилоят радиосига сухандон сифатида таклиф этишади ва у  оиласи  билан 1982 йили  Навоий вилоятига кўчиб келди.

 Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг1982 йилнингт 23 августида биринчи бор эфирга берилган дастлабки  эшиттиришида  сухандон сифатида «Навоийдан гапирамиз» сўзларини айтиб эфирга чиқиш ҳам Раҳмонқул Болтаевга   насиб этди.

«Вилоят телерадиокомпаниясида фаолият олиб борган пайтларимда энг унутилмас вокеалардан бири Россиялик таниқли спорт шархловчиси, Россия халқ артисти Николай Озеров билан бўлган»-деб эслайди Раҳмонқул ака, -спорт шарҳининг қиролларидан бўлган бу азиз инсон «Совет кино» реклама агентлиги томонидан Ўзбекистон бўйлаб уюштирилган таниқли кино актёрларининг томошобинлар билан учрашиши дастури доирасида Навоий шаҳрига келиши лозим эди.Кинода ҳам рол ўйнаган Озеров йил бошида ана шу сафарга розилик бериб қўйган бўлсада, кузга келиб соғлиги кескин ёмонлашди. Шундай бўлишига қарамай у Навоийга келди. Спорт саройида минглаб мухлислар билан ўтказилган учрашув жуда ҳаяжонли тарзда ўтди.Эртасига вилоят радиоси рахбарлари менга Озеров билан учрашиш ва интервью олиш вазифасини топширишди. Лекин бу қийин масала эди. Бир кун аввал спорт саройидаги учрашувдаёқ унинг аҳволи яхши эмаслиги, журналистлар билан учрашиши махол эканлиги аён эди. Мен овоз ёзиш ускунасини кўтариб телерадиокомпания билан қўшни бўлган «Навоий» меҳмонхонасига бордим.Кутганимдек делегация рахбарлари Озеров бетоблигини билдиришиб, учрашув имконияти йўқлигини билдиришди. Меҳмонхона фойесида энди кетмокчи бўлиб турганимда эшик очилиб Озеровнинг ўзи чиқиб қолди. Вазиятни сўраб билгач, менга «мой юный друг» деб мурожаат қилди ва суҳбатимиз унинг аҳволидан келиб чиқиб жуда қисқа бўлишини билдирди. Кутилмаган вазиятдан шошиб қолдим. Хонага кирганимиздан кейин ҳам ҳаяжонимни босиб олишим қийин бўлди. Озеров ўтиришга таклиф қилиб, «Елкангдаги ана у жамадонни олиб қўйсанг ҳам бўлар»-деди. Мен лентага овоз ёзадиган оғир диктофонни ҳали елкамда кўтариб турган эканман. Дархакикат,  унинг ҳозирги аҳволида суҳбатлашиш қийин эди. Рангпар, юзи шишинқираган, кўзлари салқиган, овози суниқ Николай Николаевич аввал соғлигидан шикоят қилди, кейин нима ҳақда суҳбатлашамиз деб сўради. Мен унга Навоий вилояти спорти, «Зарафшон» футбол жамоаси, Навоийлик мухлислар ҳақида гапириб, якунланган футбол мавсуми ( воқеа кузда бўлган эди) жамоамиз учун омадли келганини гапириб бердим ва Озеровдан келаси йили мавсумида «Зарафшон»га омад тилашини сўрадим ва буни ёзиб олиш истагим борлигини билдирдим. Николай Николаевич коғоз ва қалам олди, «Зарафшон» ва бошқа ўзига қийин бўлган сўзларни қандай ифодаланиши билан қизиқди ва «бошла» дегандай кўзи билан диктофон томон имо қилди. Мен овоз ёзиш ускунаси мурруватини бурадим. Шу лахзада хона бўйлаб ўша мен ва сиз билган Николай Озеровнинг муборак овози янгради. Бемор Озеров қийналиб бўлса-да, навоийлик футбол мухлислари,  «Зарафшон» жамоасига янги футбол мавсумида омадлар тилади ва сўзини «Ваш Николай Озеров»  сўзлари билан якунлади. Мен устозга миннатдорчилик билдириб, унга  соғлиқ тилаб хайрлашдим. Келаси йили баҳорда  футбол мавсуми очилиши танталари чоғида мен Озеров тилакларини стадионга эшиттирдим. Минглаб одамлар бир қалқиб тушишди. Кўпчилик шархловчилар хонаси томон интилди. Стадион директори , ёнимда ўтириб рус тилида  сухандонлик қиладиган  Лев Абрамович Каплан эса мухлислар қаршисига чиқиб, уларга бу овоз  ўтган йили ёзиб олинганлигини тушунтириш билан овора эди…

Спорт ташвиқотчиси фаолиятини дастлаб  Самарканддаги «Динамо» стадион сухандони сифатида бошлаган  Р. Болтаев мана 27 йил бўлибдики,  Навоий шаҳридаги «Суғдиёна» стадиони  сухандони сифатида ҳам мухлислар ҳурматини қозониб келяпти.

Айнан устозларидан бири бўлган Роман Турпищевнинг  тавсияси билан  Р. Болтаев Ўзбекистон Давлат Университетининг журналистика факультетига ўқишга кириб, 1993 йили ўқишни  сиртдан битирди ва энди шифокорлик фаолияти билан бир қаторда спорт журналисти сифатида ҳам фаолиятини давом эттирди.

1995 йили вилоят рахбарлари Р. Болтаевга  Навоий вилоятида хўжалик ҳисобидаги  футбол федерациясини ташкил этиш таклифи билан чиқишди. Шу тариқа  у 1996 йили илк бор хўжалик ҳисобидаги Навоий вилояти футбол федерациясини ташкил этиб, унинг ижрочи директори сифатида қатор йиллар самарали  фаолият кўрсатди, вилоят футболи ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Шу йиллари  ўзи истиқомат қиладиган маҳалла ёшларидан иборат «Соғлом авлод учун» болалар футбол клубини ташкил этди. Битта маҳалла болалари билан олиб борилган машқлар натижасида йиллар ўтиб ана шу жамоада тўп суришган ёшлардан Акмал Холиков олий лигадаги «Қизилқум» ва «Нефтчи» жамоаларида, Алишер Санаев «Бухоро» клуби асосий таркибида,  Ихтиёр Хамраев Навоийнинг «Зарафшон» ва фарзанди Фуркатжон Болтаев  Зарафшон шаҳрининг «Қизилқум»  жамоаси ўринбосарлари таркибида тўп суришган бўлсалар, яна бир тарбияланувчи сифатида ўғли Нодиржон Болтаев ҳакамлик йўлини танлади ва айни пайтда Ўзбекистон биринчилиги биринчи лига жамоалари ўйинларини бошқариб боряпти

Р. Болтаев мазкур футбол клуби қошида 1997 йили Навоий шаҳрида «Гули» қизлар футбол жамоасини ҳам ташкил этди. Асосан маҳалла қизларидан ташкил этилган жамоа билан тўрт йил Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларида мунтазам равишда иштирок этилди. Футболчи қизлардан опа-сингил Екатерина, Олеся Пак ва Юля Ахмедова кейинчалик Андижоннинг «Андижанка» ва мамлакат терма жамоаси сафларида ватанимиз спорт шарафини муносиб  ҳимоя қилишди.

 2005 йили уни вилоятдаги Зарафшон шаҳрига таклиф этишиб, Зарафшон қурилиш бошқармаси томонидан ташкил этилган болалар футбол интернатига директор сифатида таклиф этишди. Икки йил интернатда рахбар сифатида ишлаганидан  кейин у бир неча йиллар давомида   «Қизилқум» футбол жамоасида матбуот котиби сифатида фаолият кўрсатди.

Раҳмонқул Болтаевнинг Зарафшон шаҳридан «Машьал» радиоси орқали тўғридан тўғри футбол репортажлар ташкил этишни йўлга қўйди,  «Спорт « телерадиоканалининг «Футбол шархи» кўрсатувига лавҳалар тайёрлаб бера бошлади, 2009 йилдан ҳозиргача  чиқарилиб келинаётган «Воҳа футболи»-«Футбол долины» газетасини ташкил этиб, унга муҳаррирлик қилиб келди.

Айнан Раҳмонқул Болтаевнинг сайьи ҳаракати билан у вилоят телевидениесида ташкил этган «Спорт олами» муаллифлик кўрсатувида олий лигадаги Зарафшон шаҳрининг «Қизилқум» ва биринчи лигадаги Навоий шаҳрининг «Зарафшон» ва «Южанин» жамоалари ўйинлари вилоят телевидениеси орқали Навоийлик мухлисларга тўлиқ олиб кўрсатила бошланди.

« Мен,  дейди Рахмонкул Болтаев, - Ўзбекистон телевидениеси ва радиосининг спорт эшиттиришлари ва кўрсатувлари таҳририятида жамоатчи спорт шархловчиси сифатида фаолият  бошлаб бугунги кунда  бир қўлида «Спорт»  телеканали,  иккинчисида «Машьал» радиосини баланд кўтариб ўзбек спорти тарғиботига хизмат қилаётган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва вилоят радиосидан Навоий вилоят телерадиокомпаниясига айланиб   вилоят халқи хизматида бўлаетган даргоҳларда меҳнат қилганлигим билан фахрланаман».

  Айни пайтда  «Спорт « телерадиоканалининг Навоий вилояти бўйича мухбири  ва вилоят телерадиокомпанияси мухбири сифатида  хизмат қилиб келаётган шифокор ва журналист, таниқли спорт шархловчиси Раҳмонқул Болтаев 60-га кирган бўлсада ҳали тетик, бардам. Хушчақчақ бу инсон пайдо бўлган жойдан кулгу ва қаҳ-қаҳа аримайди. Барчамизга азиз ва қадрдон бўлиб қолган бу азиз инсон  билан насиб бўлса  ҳали кўп йиллар ҳамкорлик қиламиз. Бугун эса қутлуғ 60-ёшингиз муборак бўлсин Раҳмонқул ака ,  ҳамиша ҳозиргидек бардам ва хушчақчақ юринг, овозингиз янада жарангдор янграйверсин,  деймиз. 

Фурсатдан фойдаланиб, таниқли спорт журналисти Раҳмонқул Болтаевни "Қизилқум" футбол клуби раҳбарияти, жамоа аъзолари ва барча мухлислари номидан яна бир бора самимий муборакбод этамиз.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 19:00, 03.05.2014. Ўқилди: 7614 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.