Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобур Акбаров «Навбаҳор»га қўшилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун жамоамиз навбатдаги машғулотини ўтказди. Кутилганидек таркибимиз яна бир футболчига кўпайди. "Бунёдкор"дан келган ҳимоячи Бобур Акбаров "лочинлар" сафини тўлдириб, бугунги машғулотларда қатнашишга ҳам улгурди.

25 ёшли ўйинчи Бахтиёр Ашурматовга ўтган мавсумда "Гулистон"даги фаолияти орқали яхши таниш. Акбаров иккинчи даврани "Навбаҳор"да ўтказиши деярли аниқ бўлди. Шунингдек Дилшод Жабборов ҳамда Алишер Саматовлар ҳам мавсумнинг қолган қисмини жамоамизда давом эттиришади. Футболчилар шартнома масалаларини хал этишса бўлгани. Беларуслик легионер Андрей Лясюк тақдири эса "Машъал" (12 июль) ва "Қизилқум"га (14 июль) кечадиган назорат учрашувидан сўнг маълум бўлади. Агарда футболчи мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирса, у билан ҳам битим тузилади. Сўнгги пайтда "Олмалиқ"дан Шерзод Ҳакимов "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттириши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишлар асос топмади. Ҳужумчи собиқ жамоаси "Нефтчи"да чемпионатнинг иккинчи қисмини давом эттириши хақиқатга яқин. Шунингдек "Бунёдкор" билан биргаликда Туркияда йиғин ўтказаётган Шукурали Пўлатов ҳам жамоамиз ихтиёрига қайтиб келиши мумкин. Жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан бир нечта саволга жавоб олдик:

- Акбаров Олий лигада кам ўйин амалиётига эга бўлгани Сизни хавотирга солмайдими?
- Йўқ. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламан. Қолаверса "Бунёдкор" ҳам ўртамиёна ўйинчини ўз таркибига қўшиб олмайди. Ишончим комилки, Бобурнинг "Навбаҳор"га хиссаси тегади. Бобур хатто "қалдирғочлар" сафида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этган. Баъзи холларда унинг майдонга тушишига жарохатлар сабаб бўлди.

- Тимур Яфаров клубни тарк этган. Агарда Шукурали Пўлатов "Бунёдкор"да қоладиган бўлса, марказий ҳимояда Юрий Рижко ва Бобур Акбаровдан бошқа ўйинчи қолмайди. Ҳимоя чизиғига яна бирор футболчи жалб этиладими?
- Йўқ. Агарда зарурат туғилса, Азим Аҳмедов ҳам ушбу позицияда ҳаракат қилиши мумкин.

- Жаҳонгир Меҳмоновни "Навбаҳор"да кўришимиз мумкинми?
- Меҳмоновни "Нефтчи" билан амалда шартномаси бор. Футболчи агарда ўзи бундай ташаббус билан чиққанида, биз "Нефтчи" раҳбариятига мурожаат этган бўлардик. Лекин, ўйлашимча Жаҳонгир мавсумни фарғоналиклар билан якунлайди.

Тўлиқ исми: Бобуржон Акбаров 
Амплуаси: Ҳимоячи
Туғилган санаси: 14.02.1989
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Туғилган жойи: Андижон вилояти
Бўйи: 186 см
Вазни: 84 кг
Футболчилик фаолияти:
"Андижон"(Андижон) – 2008-2010
"Насаф"(Қарши) – 2011
"Гулистон"(Сирдарё) – 2012-2013
"Бунёдкор"(Тошкент) – 2014 йилдан буён

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:56, 11.07.2014. Ўқилди: 5015 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик