Қатарнинг «Ал-Жайш» клуби Хавига 7,5 млн евро йиллик маош таклиф қилмоқда
«Барселона» ярим ҳимоячиси Хавига Қатарнинг яна бир клуби қизиқиш билдирмоқда. «Лехвия» ва «Ал-Арабий»дан кейин Испания терма жамоасининг 34 ёшли футболчисини «Ал-Жайш» қўлга киритишни истамоқда. Ушбу жамоа йиллик маоши 7,5 млн евро бўлган 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Қатар чемпионатининг ўтган йилги мавсумида «Ал-Жайш» 2-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг «Нью-Йорк Сити» клуби ҳам Хавини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Маълумотларга кўра, у жамоа футболчи билан келишиб бўлган ва ярим ҳимоячи қишда АҚШга қўл олиши керак.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 10:34, 28.07.2014. Ўқилди: 3755 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар