Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Давлат Турдалиевни хотирлаб

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Пресс-релизлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Совуқ хабар яшин тезлигида тарқалди. Эшитганларнинг барчаси чин кўнгилдан хафа бўлгани, куюнгани рост. Чунки Давлатбек ярим асрлик умри мобайнида инсонлар кўнглидан муқим жой олган, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган эди.

Чорак аср мобайнида унинг овози кириб бормаган ўзбек хонадони қолмаган десам, муболаға бўлмас. Футбол учрашувларини маромига етказиб шарҳлагани боис ишқибозларнинг аксарияти унинг маҳоратига тан беришган, ўзини ҳаётда бирор маротаба кўрмаганлар ҳам овозидан таниб, ҳурматларини ифода қилишган. Умумхалқ эътирофига сазовор бўлиш осон эмас. Бунинг ортида йиллар давомида кечаю кундуз ўз устида ишлаш ётгани аниқ. Давлатбек ҳар бир шарҳга ўта пухта тайёргарлик кўриши бугунги ёш ҳамкасбларга намуна бўла олади. Учрашув пайти рўй берадиган турли вазиятларга ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб муносабат билдириши мухлисларга манзур бўларди. Йиллар давомида ўта қизиқарли учрашувлар билан бир қаторда зерикарли кечган ўйинларни шарҳлашга тўғри келгани ҳам бор гап. Аммо ўшандаям эҳтиросли овози, сўзга бойлиги, жамоалар ва алоҳида спортчиларни яхши ўргангани туфайли томошабинни экран қаршисида миллионлар ўйинидан завқ олишига кўмаклашарди. Шу йил ёзда Бразилияда ўтган жаҳон чемпионати учрашувларидан репортажлари фаолиятидаги сўнгги йирик нуфузли турнирдан шарҳлари эканини ким билибди дейсиз...

Давлатбек нафақат футбол, балки спортнинг кўплаб бошқар турларини чуқур ўргангани репортажларидан яққол сезилиб турарди. Пойтахтимизда ўтказилган дастлабки йирик теннис турнирларидан бевосита жонли эфирда репортажлари, боксга бағишланган ажойиб кўрсатувлари, ёзги ва қишки олимпиадалар, Осиё ўйинлари даврида бошқа мусобақалардан шарҳлари микрофон қаршисида ҳақиқий профессионал ўтирганидан далолат берарди.

Давлат Турдалиев мамлакатимизда спорт журналистларининг янги авлоди шаклланишига катта ҳисса қўшгани тахсинга лойиқ. Бугун ўзлари ёш ҳамкасбларига устозлик қилаётган бир қатор шарҳловчи ва репортёрлар Давлатбекнинг маслаҳатлари, тавсиялари, ўринли танқидий фикрлари туфайли спорт мухлислари аудиториясида ўзларига яраша эътиборга эришишди. Давлатбек ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилар, ўз навбатида, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бирма-бир таҳлил қилиб, уларни тузатиш бўйича қимматли маслаҳатларини аямасди. Шу билан бир қаторда, телевидениега омма орасида обрў орттириш учун келганларни, эфирга тайёргарлик кўришга эринадиганларни хушламасди.

Давлат Турдалиев оилапарвар инсон эди, эгизак фарзандларини жону дилидан яхши кўрарди. Дўстлар даврасида самимий ҳазил-мутойибалари билан ажралиб турарди. Унинг ҳазили оғир ботмайдиган, суҳбатдошлар чеҳрасида табассум уйғота оладиган эди. Водийликларга хос бўлган вазиятдан келиб чиқиб сўз ўйинида ўзига хос тарзда луқма ташлашини энди қўмсаб юрамиз.

Давлатбек “Спорт” телерадиоканалига раҳбарлик қилган даврида, энг аввало, спорт мухлислари эхтиёжини қондирадиган репортажлар, кўрсатувлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратди. 

Унинг орзулари бисёр, қиладиган ишлари кўп эди. Умрининг охирги кунлари ўтаётганидан бехабар Давлатбек «Мундиал - 2014» якунлари” деб номланган туркум кўрсатувларни футбол мухлисларига тортиқ қилишга тайёргарлик кўраётганди. Афсус ва надоматлар бўлсинким, ана шу туркумнинг биринчи кўрсатуви бошланиши арафасида саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага олиб кетилди. Ўзи, ўтган йили юрак хасталиги туфайли бир неча ой даволаниб, яна қадрдон жамоага ва севимли машғулоти - шарҳловчиликка қайтганида барча-барчамиз чин дилдан хурсанд бўлгандик. Бу сафар ошқозон ости бези панд берибди...

Яхши инсонлар кўпроқ умр кўришини хоҳлашимиз табиий. Давлат Турдалиев сафимизда юрганида жуда кўп хайрли ишларни амалга оширган бўларди. Лекин ўлим ҳақ. Яратганнинг иродасига қарши бора олмаймиз. Давлатбек ўзидан яхши ном, ажойиб фарзандлар, истеъдодли шогирдлар қолдирди. Барчага мана шундай мазмунли умр насиб этсин! Давлатбекнинг охирати обод бўлишини тилаймиз...

 

"Бунёдкор" футбол клуби

Давлат Турдалиевнинг

оила аъзолари ва қариндош-уруғларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:10, 07.08.2014. Ўқилди: 8234 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик